Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

🚜 Қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳужжатлари жойидами?

🔹 Тошкент туманида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг янги ID карта шаклидаги техник паспорт, техник гувоҳнома ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномаси борлиги ҳамда мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилганлиги доимий равишда назоратга олинган бўлиб кунлик назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

📝 Бунда Тошкент тумани Агроинспекция инспекторлари томонидан жойларга чиқиб, қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳужжатларини ўрганиш учун рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔹 Одилхон Рустамов маҳаллалардаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди

▫️ Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов тумандаги Бунёдкор ҳамда Зарбдор маҳаллаларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди ҳамда аҳоли билан мулоқот қилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏘 Бунёдкорга энди равон йўллардан борилади

📌 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкент туманидаги “Бунёдкор” маҳалласининг асосий Зарбулоқ кўчасида Давлат дастурига мувофиқ пиёдалар йўлакчаси, велойўлак қуриш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган эди.

♻️ Шунингдек, маҳалла аҳолисининг ташаббуси ва фаоллиги билан “Менинг йўлим” лойиҳасида ғолиб деб топилган ташаббусга мувофиқ, мазкур маҳалланинг асосий Зарбулоқ кўчасига асфальт қопламаси ётқизилди.

Маҳалла фаолларининг кўп йиллик саъй-ҳаракат ва ташаббуслари ҳамда туман ҳокимлигининг кўмаги натижасида эндиликда Бунёдкор маҳалласи аҳолиси ишга ва ўқишга кенг ва равон йўллардан қатнайдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Жараён

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – аҳолига кўмакчи

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимининг жорий этилиши билан, туман марказидан олисда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган, оиласида муаммоси бўлган аҳоли мурожаатларини тўғридан-тўғри тинглаш, зарур бўлса, жойига чиқиб ўрганиш, тегишли мутасаддиларни жалб этган ҳолда ижобий ҳал этиш бўйича энг самарали институт яратилди, десак муболаға бўлмайди.

🔸 Бир сўз билан айтганда, юртбошимиз ташаббуслари билан аҳоли фаровонлигини кўзлаб ўйланган лавозим эгаларининг самарали фаолияти, фуқароларнинг даромад манбаи ортишига замин яратмоқда.

♻️ Тошкент туманидаги “Қорабўрик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Умиджон Пўлатовнинг фаолияти ҳам ўз натижадорлиги билан ажралиб туради.

📌 Тасвирга олиш гуруҳимиз билан “Қорабўрик” маҳалласида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан яқиндан танишдик.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Жараён

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – у ким?

📌 Ҳоким ёрдамчиси “хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратилиши бўйича хулосалар бериш, (аввал сектор раҳбарлари томонидан берилган), ижтимоий шартномаларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлайдиган шахс.

♻️ Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этишда кўмакчи бўладиган лавозим эгаси.

Хўш, Тошкент тумани ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари бугун нималар билан банд?

🔸 Бу сафар биз 2-сектор ҳудудидаги “Сарке” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан танишдик.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔰 Тошкент тумани ёшларининг муносиб сардорлари сайланди

🔹 Сардорлик мақоми ёшларга катта ишонч ва масъулият юклайди. Сардор – тенгдошларини ўзининг эзгу ғоялари, лойиҳалари ортидан эргаштириб, уларни ижтимоий фаолликка чорлай олиши лозим.

Тошкент тумани марказий маданият саройида ўтган Ёшлар иттифоқи Тошкент туман Кенгаши сардорлар сайловида мактабда тенгдошлари орасида намуна бўлган, ёшларни ҳар соҳада тараққиёт сари одимлашга ундайдиган ёшлар сараланиб, йўналишлар бўйича “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари номлари аниқланди.

♻️ Тадбир давомида сардорлар йиғилиши ташкил қилиниб, унда мактаблар бўйича йил давомидаги сардорлик фаолияти сарҳисоб қилинди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мулоқотда сардорлар фаолияти давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ўртага ташланиб, муаммоларни бартараф этиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Мулоқот #Жараён

🗓 Шу кунларда Зойир Мирзаевнинг вилоятимиздаги маҳаллий бошқарув органлари, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда.

🤝Айни пайтда жамоамиз билан ушбу мулоқот формати ва кун тартиби устида ишлаяпмиз, таклифлар тайёрлаяпмиз.

📄 Соҳага доир Президент ҳужжатлари, бошқа юқори турувчи органларнинг қарор ва топшириқлари ижросининг реал аҳволи таҳлил қилинмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#жараён
#сарҳисоб

🔰 Тошкент тумани ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари аҳоли олдида ҳисобот бермоқда

♻️ Шу кунларда Тошкент туманидаги мавжуд 68 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий Концепцияни тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сон Қарори ижроси юзасидан аҳолига ҳисобот бермоқдалар.

📌 Жумладан, “Боғизилол" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Абдулазиз Қаюмов ҳамда “Сағбон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Мунаввар Юсуповалар томонидан январь-август ойларида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида маҳалла фаолларига ҳисобот тақдим этилди.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#cайлов_2023
#жараён

Санъат аҳли ҳам сайловда фаол

Тошкент тумани Қорасарой маҳалласидаги 590-сайлов участкасида
эстрада хонандаси Даврон Аҳмедов ўз келажаги учун овоз берди.

Муҳими, сайловчилар фаол ва ўз келажаклари учун овоз беришни давом эттирмоқдалар.

https://t.iss.one/diyor_ovozi
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Сайлов_2023
#Жараён

Туман аҳолиси сайловга юқори кайфиятда келишни давом эттирмоқда

Тошкент туманидаги 568- сайлов участкасига
фуқаролар овоз бериш учун юқори кайфиятда ташриф буюришди.

Ҳар бир фуқаро ўз номзоди учун овоз берар экан, бу унинг юртга дахлдорлик ҳисини ва ўз келажагига бефарқ эмаслигини билдиради.

https://t.iss.one/diyor_ovozi