Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Президент_фармони

❗️Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади


“Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-193-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил қилинади.

🗓 Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади:

🔘 ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:

🔹лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6658633

Telegram 💬Facebook 📸Instagram 📹YouTube 🌍Website
#Президент_фармони

❗️Айрим товарларни реализация қилишга доир айланма ҚҚСдан озод қилинади

“Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-195, 16.11.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан (бундан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган маблағлар мустасно) тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма, шунингдек уларнинг импорти 2028 йил 1 январгача ҚҚСдан озод қилинади.

👉Manba

Telegram 💬Facebook 📸Instagram 📹YouTube 🌍Website
#Президент_фармони

❗️Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади


“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–196-сон, 17.11.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил йил 1 декабрдан:

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга;

базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/uz/pdfs/6665682

👉Manba

Telegram 💬Facebook 📸Instagram 📹YouTube 🌍Website