#WorldCleanUpDayUzb2022
♻️ Тошкент туманида “Бутунжаҳон тозалик куни” акцияси ўтказилди.
Бугун – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Тошкент тумани Экологик партияси ва вилоят Экология бошқармаси ҳамкорлигида акция ташкил этилди.
Бутунжаҳон тозалик куни ғояси даставвал Болтиқбўйида жойлашган Эстония давлатида 2008 йил илгари сурилган бўлиб, унда 50 минг нафардан ортиқ кўнгилли бирлашган ҳамда мамлакатни чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантиришга киришган.
Ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанба куни бутун дунёда Бутунжаҳон тозалик куни ўтказилади ҳамда бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий жараёнга айланди.
Тошкент туманида ташкил этилган акция доирасида Дамариқ канали бўйини чиқиндилардан тозалашда 10 та махсус чиқинди ташиш техникаси ва 580 нафарга яқин кўнгилли иштирок этди.
Юртимиз файзи – тозаликда деб бежиз айтишмаган!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website