#Эътироф
🔹 Тошкент тумани ҳокимининг 15 нафар ёрдамчиси фаолияти алоҳида эътироф этилди
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳудудларда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.
Жумладан, Тошкент тумани маҳаллаларидаги 15 нафар ҳоким ёрдамчиларининг ўтган давр мобайнида олиб борган самарали иш фаолияти эътиборга олиниб, мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги самарали меҳнатларингиз учун миннатдорчилик билдириб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров имзоси билан юборилган ташаккурномалар ўз эгаларига топширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
🧑🎓 11-“Б” синф битирувчиларининг барчаси олийгоҳ талабаси бўлди
🏫 Тошкент туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини шу йил 11 “Б” синфини тамомлаган 31 нафар битирувчиларнинг барчаси институт, университет, хусусий олий таълим муассасаси талабаси бўлишга эришдилар.
✨ Куни кеча битирувчилар мактаб маъмурияти ва ўз синф раҳбарларига миннатдорчилик билдириш учун ўзлари ўқиган қадрдон таълим масканига келдилар.
⏩ Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

#WorldCleanUpDayUzb2022
♻️ Тошкент туманида “Бутунжаҳон тозалик куни” акцияси ўтказилди.
Бугун – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Тошкент тумани Экологик партияси ва вилоят Экология бошқармаси ҳамкорлигида акция ташкил этилди.
Бутунжаҳон тозалик куни ғояси даставвал Болтиқбўйида жойлашган Эстония давлатида 2008 йил илгари сурилган бўлиб, унда 50 минг нафардан ортиқ кўнгилли бирлашган ҳамда мамлакатни чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантиришга киришган.
Ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанба куни бутун дунёда Бутунжаҳон тозалик куни ўтказилади ҳамда бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий жараёнга айланди.
Тошкент туманида ташкил этилган акция доирасида Дамариқ канали бўйини чиқиндилардан тозалашда 10 та махсус чиқинди ташиш техникаси ва 580 нафарга яқин кўнгилли иштирок этди.
Юртимиз файзи – тозаликда деб бежиз айтишмаган!

Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - тинчлик, дўстлик, барқарорлик тимсоли.
Халқларимизнинг дўстлиги абадий бўлсин!
___
Шанхайская организация сотрудничества - символ мира, дружбы, стабильности.
Пусть дружба наших народов будет вечной!

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️17 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА
🔘Бўка тумани. Ҳоким ёрдамчиларига вазир ташаккурномалари топширилди
🔘Зангиота тумани. "Саҳоват" МФЙ номига мос саҳоват кўрсатди
🔘Олмалиқ шаҳри. Намунали ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилди
🔘Чирчиқ шаҳри. Шаҳримизда янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
🔘Бўстонлиқ тумани. "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан экологик акция ўтказилди
🔘Қибрай тумани. Туманда "Ишонч" дўконлар тармоғининг филиали иш бошлади
🔘Оққўрғон тумани. БМТ билан ҳамкорликда аграр секторида қулай агробизнес муҳити яратишга қаратилган семинар бўлиб ўтди
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Туман ҳокими бошчилигида йиғилиш ўтказилди
🔘Бекобод тумани. "Сиз келманг-ўзимиз борамиз"
🔘Тошкент тумани. 11-“Б” синф битирувчиларининг барчаси олийгоҳ талабаси бўлди
🔘Чиноз тумани. “ТечноWайс” - технологик ривожланиш марафонининг вилоят босқичи ўз якунига етди
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасига асосан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:
▪️ёшга доир пенсия
▪️ногиронлик пенсияси
▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
👉 Батафсил
Дилшод Муҳиддинов,
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент туман бўлими бошлиғи.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасига асосан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:
▪️ёшга доир пенсия
▪️ногиронлик пенсияси
▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
👉 Батафсил
Дилшод Муҳиддинов,
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент туман бўлими бошлиғи.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Газ_таъминотида_узилиш
⚡️ Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент тумани “Истиқбол” маҳалласида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
📌 Тошкент туман "Истиқбол" МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонлари газ таъминотини 2 босқичли тизимга ўтказиш режалаштирилган.
📍Шу сабабли, 2022 йил 19 сентябр куни соат 09:00 дан 17:00 гача тумандаги "Истиқбол" МФЙнинг "Меҳр нури" ва "Жилонжийда" кўчаларидаги жами 215 та аҳоли хонадонлари ва 3 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шундан, МТМ - 1 та, Ошхона - 2 та.
❗️Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик фаолиятини текширишлар ноқонуний ҳисобланади
“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–374-сон, 13.09.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан:
➖тадбиркорларни текширишлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади (рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади);
➖текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот тадбирлар тугаган кундан 3 кунда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.
📝 “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлар камида 10 иш куни олдин хабардор қилинади.
🚫 Тадбиркорларнинг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказиш ва аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.
🔰Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:
▫️текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
▫️текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
▫️текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
▫️улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.
❗️2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.
👉Манба

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего повышения потенциала внутреннего и въездного туризма в нашей стране.
Facebook|Instagram|Twitter

#Ташаббусли_бюджет
✅ “Open budget”: Тошкент туманидаги 4 та маҳалла ташаббуси ғолиб деб топилди
📌 Аввал хабар берганимиздек, “Ташаббусли бюджет” жараёни 2022 йил 2-мавсуми учун овоз бериш жараёни якунланиб, овоз бериш босқичи якунларига кўра мамлакатимиз бўйлаб жами 1 минг 418 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
🔹 Жумладан, Тошкент туманидан илгари сурилган 4 та ташаббус ғолиб деб топилди.
👉 Қуйида ғолиб чиққан ташаббуслар билан танишинг:
1️⃣ ID: 1970600196. Тошкент тумани Заргар МФЙ Ёқут кўчаси, Гунафша 1-2-3-4 кўчалари, Файз 1-2 берк кўчалари ва Зарлик 1-2-3 кўчаларини асфалт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 1 200 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 5929
СМС орқали: 5929
2️⃣ ID: 1970600207. Тошкент тумани Мажнунтол МФЙ Элпарвар 1-4-6-7 кўчалари, Хиёбон-1 кўчаси, Қамарнисо-2 кўчаси, Нақшбандий Қамарнисо ўтиш кўчаси, Нақшбандий кўчаси, Шарафобод кўчаларини асфалт қилиш.

Жами овозлaр сoни: 5849
СМС орқали: 5849
3️⃣ ID: 1970600005. Тошкент тумани Истиқбол МФЙ Қувноқ, Ўйингоҳ, Байрам 1-2-3-4-тор, Навоий 1-2, Ўйингоҳ, Котеж, Жилонжийда, Боғобод, Якдиллик, Золариқ кўчаларини асфалт қилиш.

Жами овозлaр сoни: 5755
СМС орқали: 5755
4️⃣ ID: 1970600185. Тошкент тумани Кўксарой МФЙ Хонобод кўчаси 650 метр, Боғ тор кўча 320 метр, Кўксарой 1-2 кўчалари 200 метр, Боғ кўча 200 метр, ва Дийдор МФЙдаги Саховат кўчаси 700 метр, Оқсой дом йўлаклари 1-2-3-4-5-6 гача 150 метр, Шухрат кўча 220 метр, Шухрат тор кўчаси 200 метр кўчаларини тўлиқ асфалт қилиш.

Жами овозлaр сoни: 5386
СМС орқали: 5386
♻️ Галдаги жараёнлар ташаббусларни белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштириш, лойиҳани амалга оширувчи пудрат ташкилотларни аниқлаш ҳамда ишларни молиялаштиришдан иборат.
▪️ Келгуси жараёнлар билан сизларни таништириб борамиз.
Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, келгусида ҳам ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фаол иштирок этишингизни, ташаббус кўрсатишингизни сўраб қоламиз!

#Эълон
⚡️ Ишга марҳамат!
♻️ Тошкент тумани “Fazo luxe” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси қуйидаги иш ўринларига ишга таклиф қилади:
1. Узилган ипларни уловчи (Узловяз) оператор (иш ўргатилади). Иш вақти сменали, иш ҳақи 2 млн. сўмдан бошланади ва ишбай тўланади.
2. Механик (тажрибали ходим бўлиши керак). Иш ҳақи 2 млн. сўмдан бошланади ва суҳбат асосида белгиланади. Иш вақти сменали.
3. Марли тўқиш учун ип тайёрловчи (Сновалный) оператор (иш ўргатилади). Иш вақти сменали, иш ҳақи 2 млн. сўмдан бошланади ва ишбай тўланади.
🔸 Шароитлар: тушлик корхона ҳисобидан, маршрут тўғри келса транспорт ишхонадан.
📍 Манзил: Тошкент тумани, Айри ота МФЙ, Оҳанграбо кўчаси 28 уй. Мўлжал: Айри ота масжиди.
☎️ Телефон рақами: 95 146-41-99.
“Fazo luxe” МЧЖ маъмурияти.