Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#диққат_эълон

Ҳурматли, вилоятимиз фуқаролари!

💰Сизда пенсия масалалари билан боғлиқ саволлар бўлса, эндиликда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармасининг туман ёки шаҳар бўлимларига қўнғироқ қилиб, жавоб олишингиз мумкин.

☎️Телефон рақамлари қуйидаги манзилда кўрсатилган👇
https://t.iss.one/Pensiya_Toshvil/130

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Диққат_эълон
#спорт
#имтиёз

🏋️‍♀️Республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга қабул қилиш бошланди!

📂Махсус комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:

1.Республика олий спорт маҳорати мактаблари директорларининг имтиёзга эга спортчига 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасасига кириш бўйича тавсияномаси;

2.Имтиёзга эга спортчининг Жисмоний тарбия ва спорт вазири номига 2020/2021 ўқув йилида ОТМга кириш тўғрисида ёзган аризаси (захира сифатида қўшимча яна 2 та ОТМ (тиббиёт ва ҳарбий ОТМдан ташқари) ҳамда ОТМнинг таълим йўналиши, шифри, таълим шакли ва тили аниқ кўрсатилиши шарт);

3. Мусобақа дипломи;

4. Мусобақа буйруғи нусхаси;

5. Мусобақа низоми нусхаси (тасдиқлаган ҳолда аслига тўғри);

6.Мусобақа баённомаси нусхаси (тасдиқлаган ҳолда аслига тўғри);

7. Имтиёзга эга спортчининг паспорти нусхаси;

8. Имтиёзга эга спортчининг рейтинг дафтарчаси нусхаси;

9. Имтиёзга эга спортчи тамомлаётган таълим муассасасидан маълумотнома;

10. 3,5х4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат;

11. Вилоят мусобақаси баённомаси нусхаси (Республика мусобақаларида иштирок этганлар учун);

12. Республика ва халқаро мусобақаларнинг жамоа турларида ғолиб бўлган жамоалар таркибидан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни танлаб олганликлари тўғрисидаги тренерлар кенгаши баённомаси.

🌎Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси қабул комиссияси манзили: Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси 60-уй, "Ёшлар маркази" биноси, 3 қават.

🌐Электрон почта: [email protected]

👨‍💼Ҳужжатларни қабул қилиш бўйича масъул: Н. Баҳромова
Маълумот олиш учун ишонч телефонлар рақами:

Тел: +99870 764-61-17
Моб: +99897 001-66-86
Моб: +99890 965-08-25

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Диққат_эълон

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

🔰2021 йил 11 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан “Тошкент вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти мутасадди вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.

Тадбирда:

аҳолини электр энергияси билан таъминлаш;

АСКУЭ тизимига тўлиқ ўтиш, истеъмолчиларни ушбу тизимга улаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш;

aҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Кун тартиби:
11:00-11:30 масъуллар ҳисоботи;
11:30-12:30 савол-жавоб;
12:30-13:30 тушлик.

🌐ОАВ ва аҳоли вакиллари онлайн тарзида қатнашишлари ҳам мумкин.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади. @hokimga_murojaatBOT

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
https://us02web.zoom.us/j/88368217103?pwd=bVhhWVVZTmJORnU4RXZKWkV4V28xUT09
(Код: 2328076)

☎️ +99871 232 80 24
+99894 664 00 23

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида 1-2 апрель кунлари Streetworkout мусобақаси ўтказилади.

3 апрель куни эса Нурафшон Ёшлар Марказида ушбу мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтади

Ёш иқтидорларни мусобақада кутиб қоламиз🙋‍♀

Мурожаат учун тел:

📱94-442-07-07

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#диққат_эълон

‼️"Ўзгидромет" маълумотига кўра, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент вилоятида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади.

———

‼️С 1 апреля в Ташкентской области отключат отопление

По данным Узгидрометцентра, в связи с наступлением теплых весенних дней и повышением температуры воздуха 1 апреля 2022 года в Ташкентской области завершится отопительный сезон 2021-2022 гг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон

📚 “Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, Сиз азиз китобхонларни 2022 йил 18-22-апрель кунлари Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги – 2022” тадбирига таклиф этамиз.

Ҳафталик давомида қизиқарли тадбирлар, турли марафонлар, китоб ярмаркалари, китоблар тақдимоти ва кўргазмалари ҳамда мусиқий оҳанглардан баҳраманд бўласиз.

📍 Манзил: Келес шаҳри, туман марказий Маданият саройи 1-қават.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!!!

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

📚 “Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бугундан “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.

Ҳафталикнинг илк кунида “Китоб хазина – билим бойлик” мавзусида маънавий тадбир ўтказилиб, унга тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва туман аҳолиси ташриф буюришди.

Қадрли тумандошлар!

Сизларни 2022 йил 18-22-апрель кунлари Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги – 2022” тадбирига таклиф этамиз.

Ҳафталик давомида қизиқарли тадбирлар, турли марафонлар, китоб ярмаркалари, китоблар тақдимоти ва кўргазмалари ҳамда мусиқий оҳанглардан баҳраманд бўласиз.

📍 Манзил: Келес шаҳри, туман марказий Маданият саройи 1-қават.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат_эълон

❗️ Бюро органларидаги электрон маълумотлар базаси вақтинчалик тўхталиши мумкин!

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ташкил топган вақтдан буён ўз фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этиб келмоқда.

Мақсад эса, фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли учун янада қулайлик яратиш, жамият ва фуқароларимиз манфаатларини тезкорликда ҳимоя қилишдир.

Жамоатчилик ва аҳолидан келаётган таклифларни инобатга олиб, иш унумдорлиги ва сифатини янада ошириш, хизматда фойдаланиб келинаётган электрон дастурий тизим имкониятларини ошириш мақсадида, электрон ахборот ва маълумотлар базасига тезкор ишлашни таъминловчи янги қурилма ҳамда алоқа воситаларини жорий этиш зарурияти келиб чиқди.

Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси органларининг барча электрон маълумотлар базаси ва интерактив хизматлари жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22-00 дан то 6 июнь соат 09-00 га қадар вақтинча тўхталиши маълум қилинади.

🔰 Бюронинг Тошкент туман бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган анъанавий очиқ мулоқотлар давом этади.

Жорий йилнинг 13 август, шанба куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишлари кутилмоқда.

Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Эслатма: Қабулда иштирок этиш истагида бўлганлар айни пайтда рўйхатга олинмоқда.

Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️Тошкент туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

🔹
Тошкент тумани аҳолиси билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

🔹Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилари иштирок этишади.

📍Сайёр қабул вақти эртага соат 16:00 да Тошкент тумани, Гулистон ҳудуди, Чимкент йўли кўчаси Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти боғи ҳовлисида бўлиб ўтади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон!

Ҳурматли тумандошлар!

🔹Тошкент тумани “Келес” деҳқон бозорида 2022 йил 17 август кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун “Ягона мактаб формаси”нинг арзонлаштирилган ярмаркаси ўз ишини бошлайди.

🔹 Тошкент тумани “Кўктерак” деҳқон бозорида эса ўқув йили бошлангунга қадар ҳафтанинг шанба кунлари “Ягона мактаб формаси” ярмаркаси ташкил этилади.

🔹Азиз ота-оналар!

🔹Мазкур ярмаркаларда фарзандларингиз учун қулай ва сифатли матолардан тайёрланган мактаб формаси харид қилиш имконидан
фойдаланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website