Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_суд

Очиқлик ва ошкоралик замон талаби

Мамлакатимизда охирги икки ярим йил мобайнида барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам кескин ижобий ўзгаришлар рўй бериб, мазкур ислоҳотларнинг олий мақсади – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигига эришишдир.

Ушбу ижобий ўзгаришларни Тошкент туманида ташкил этилаётган cайёр суд мажлислари орқали ҳам кузатиш мумкин.

Хусусан, куни кеча Тошкент тумани суди биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида туман прокуратураси томонидан Тошкент халқа автомобиль йўли бўйида жойлашган бино ва иншоотлар, савдо расталари, ноқонуний қурилмаларни кўчириш ва ўз ҳисобидан буздириш тўғрисидаги 12 та даъво аризаси ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан киритилган банкдаги ҳисоб варақалари бўйича операцияларни ўн кун муддатга тўхтатиб туриш ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги 69 та даъво аризаси ОАВ вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTub
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_суд

18 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани суди, Тошкент тумани ИИБ ходимлари иштирокида 18 нафар маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда озод этиш ҳақидаги 18 та иш ҳужжатларини маҳкумларнинг иштирокида сайёр суд мажлисида кўриб чиқди.

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан ўтказилган ушбу очиқ суд мажлисида туман суди раиси Мирали Мирраҳимов ҳар бир маҳкумга муддатидан олдин шартли равишда озод этилаётганлиги сабабларини тушунтириб, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

18 нафар шахснинг муддатидан олдин озодликка чиққанлиги, албатта, уларнинг оила аъзоларига “Энг улуғ, энг азиз байрам” – мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_суд

⚖️ Мақсад фақат жазолаш эмас...

Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди томонидан туман ҳокимлиги биносида туман судининг раиси М.Миррахимов раислигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Туман прокуратураси, туман ИИБ Пробация бўлими инспекторлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган мазкур сайёр суд мажлисида туман ИИБ Пробация бўлими томонидан 8 нафар маҳкумга нисбатан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақида ҳамда 3 нафар маҳкумнинг суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги киритган тақдимномалари кўриб чиқилди.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Сайёр_суд

Солиқларни ўз вақтида тўлашни унутмайлик!

Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди томонидан туман Давлат солиқ инспекцияси биносида туман судининг раиси М.Миррахимов раислигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

➡️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_суд

🔹 Ижтимоий-ҳуқуқий институт самараси

⚡️ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда содир этилган қилмиш учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда, келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишларни сайёр суд тартибида кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

⚖️ Хусусан, куни кеча сайёр суд тартибида ўтказилган мажлисда Тошкент тумани ИИБ Пробация бўлинмасида жазони ўтаётган 13 нафар назорат остидаги шахсга нисбатан суд ҳукм ўқилди.

🔰 Тошкент тумани судининг раиси М.Миррахимов бошчилигида ўтказилган суд мажлисида 10 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан намунали хулқи ва ўзини ижобий томондан кўрсатганлиги учун муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.

🔸 Уч нафар маҳкумга эса аксинча, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаганлиги учун Жиноят кодексининг 46-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо оғирроғига алмаштирилди.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website