Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_суд

🔹 Ижтимоий-ҳуқуқий институт самараси

⚡️ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда содир этилган қилмиш учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда, келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишларни сайёр суд тартибида кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

⚖️ Хусусан, куни кеча сайёр суд тартибида ўтказилган мажлисда Тошкент тумани ИИБ Пробация бўлинмасида жазони ўтаётган 13 нафар назорат остидаги шахсга нисбатан суд ҳукм ўқилди.

🔰 Тошкент тумани судининг раиси М.Миррахимов бошчилигида ўтказилган суд мажлисида 10 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан намунали хулқи ва ўзини ижобий томондан кўрсатганлиги учун муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.

🔸 Уч нафар маҳкумга эса аксинча, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаганлиги учун Жиноят кодексининг 46-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо оғирроғига алмаштирилди.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

💠 Қардош миллат наволари Оқтомда янгради

Президентимиз ташаббуси билан жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” этиб белгиланган.

📌 Бутун юртимизда қарор топган ўзаро меҳр-оқибат муҳити, турли миллатларнинг қадрият ва анъаналарини ривожлантиришлари учун яратилган шарт-шароитлар шу азиз тупроқни Ватан тутган турли миллат ва элат вакилларини ғоят хушнуд қилмоқда.

🔸 Бағрикенглик ўзбек халқига хос бўлган чинакам эзгу фазилатдир. У самимият, очиқ мулоқот ҳамда виждон ва эътиқод туфайли вужудга келади. Шунингдек, у фақат маънавий бурчгина эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир.

🎉 Тошкент туманидаги Оқтом маҳалласида ташкил этилган байрам тадбирида ҳам айнан ўзбек халқига хос шу хусусиятлар ҳақида сўз юритилди. Бу ерда бўлиб ўтган байрам дастури барчанинг кайфиятини кўтариб, тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ғурур

⚡️ “Асосий мақсадим – Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори натижалар кўрсатиб, юртимиз байроғини кўкка кўтариш” – Аббос Абдураҳимов.

📌 Хабарингиз бор, шу кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида давом этаётган “Осиё болалари” VII-халқаро спорт ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда.

🥊 Мазкур мусобақада Тошкент туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 11-“А” синф ўқувчиси, Тошкент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси Аббос Абдураҳимов спортнинг бокс туридан 70кг вазн тоифасида қатнашиб, олтин медални қўлга киритди.

🤝 Аббоснинг келгуси ишларида омад ва янги ютуқлар ҳамда нуфузли мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️8 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар нуронийлар эъзозида" тадбири Ўрта Чирчиқ туманида кенг нишонланди

🔘Янгийўл тумани.
Ногиронлиги бўлган хотин-қизларга берилган имтиёзлар

🔘Бекобод тумани.
Очиқ мулоқот туман ҳокими ва аҳоли ўртасида бўлиб ўтди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида фуқаролар муаммолари ўрганилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Қуйи Чирчиқдаги йирик лойиха инвесторларни ўзига жалб қилди

🔘Тошкент тумани.
Қардош миллат наволари Оқтомда янгради

🔘Зангиота тумани.
Ҳашар бирдамликка ундайди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Давлат тилига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Савдо ярмаркалари эл хизматида

🔘Чирчиқ шаҳри
. Мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси жорий этилиши муносабати билан ярмарка ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Times.uz
Дониёр Ғаниев: ҳокимларни депутат ва сенатор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳокимларнинг маҳаллий кенгаш депутатлигига сайланиш ҳуқуқини чеклаш кераклигини билдирди.

«Конституция қабул қилингач, бир қарор қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишга тўғри келади. Аслида амалдаги қонунчиликка кўра, ижро ҳокимияти органларига депутатликка сайланиши мумкин эмас. Фақатгина ҳокимларга истисно тариқасига рухсат этилган. Сайлов кодексига ўзгартириш киритиш чоғида ҳокимларнинг депутатликка сайланиш ҳуқуқини олиб ташлаб, кенгаш олдидаги ҳисобдорлиги белгиланиши керак. Мантиқан олиб қараганда, кенгашларнинг вазифаси битта — ижро ҳокимиятини назорат қилиш.

Бу мантиқсизлик фақатгина маҳаллий кенгашда эмас. Юқори парламентимизда ҳам бунинг қисман таъсири бор. 14та ҳудуднинг раҳбарлари бир пайтнинг ўзида Сенат вакили ҳам ҳисобланишади. Бу ҳам юқоридаги масаланинг узвий давоми. Агар Сайлов кодексида улар депутат бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадиган бўлса, ўз-ўзидан сенатор бўлиш ваколати ҳам бўлмайди. Бу эса халқ вакилларининг ижро ҳокимияти устидан самарали назорат ўрнатишида муҳим рол ўйнайди», — деди Ғаниев Twitterдаги мулоқот чоғида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

🎉 Чемпионлар муносиб кутиб олинмоқда

📌 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 июлидан 8 августига қадар Россия Федерацияси Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтди.

🏅 Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 бронза – жами 114 та медаль билан 2-ўринни қўлга киритди.

🏆 Ушбу нуфузли мусобақада Тошкент тумани вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, Далер Суфянов сузиш спорт туридан 100 метрга "Butterfly" усулида сузиш баҳсида фахрли ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритган бўлса, 11-умумий ўрта таълим мактабининг 11-“А” синф ўқувчиси, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси Аббос Абдураҳимов бокс спорт туридан 70кг вазн тоифасида олтин медални қабул қилиб олди.

🔴 Айни вақтда вакилларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Онлайн 🎉 Чемпионлар муносиб кутиб олинмоқда 📌 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 июлидан 8 августига қадар Россия Федерацияси Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтди. 🏅 Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 41 та олтин…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба_нашидаси

🇺🇿 Юрт байроғини юксакка кўтарган ёшларимиз Она Ватанга ёруғ юз ила қайтдилар

📌 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 июлидан 8 августига қадар Россия Федерацияси Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтди.

Тошкент тумани вакиллари бўлган икки нафар ёш спортчиларимиз – Аббос Абдураҳмонов бокс спорт турида беллашиб 🥇 олтин медал сохиби бўлган бўлса, Далер Суфянов сузиш спорт турида ўз маҳоратини намойиш этган ҳолда 🥉 бронза медални қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз ила қайтдилар.

🛫 Спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Жараёнга ушбу видеолавҳа орқали ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Биласизми

❗️Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади

💰 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади:

🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача) миқдорида;

🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорида;

🔸ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган (600 минг сўмгача) миқдорда бир марталик;

🔸тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

🔸тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;

🔸аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;

🔸“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (600 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;

🔸шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари (7,5 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар_дафтари

💫Матонатли аёлга қувонч бахш этиб

❇️Тошкент туманидаги Ҳасанбой маҳалласида 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2 мингдан зиёдини хотин-қизлар ташкил қилади.

✳️Маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаш аҳволи қай даражада. Бу борада маҳалладаги хотин-қизлар фаоли қандай чораларни кўриб, аёлларга нечоғлик кўмакдош бўлмоқда.

Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Ҳасанбой маҳалласида бўлиб, маҳалла хотин-қизлар фаоли Саида Зокирова билан суҳбатлашдик.

📹Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эълон

Хайрия концерти

🎵Эртага 10 август куни, кечки соат 18:00 да туман марказидаги Маданият саройи саҳнасида Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмасининг концерт дастури намойиши бўлиб ўтади.

Ҳурматли Тошкент тумани фуқаролари! Хайрия концертига ташриф буюринг ва маданий хордиқ олинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул
#Аҳоли_мурожаатлари

🔹 “Фаровон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

🔰 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов бугун ҳам ҳафталик иш режасига мувофиқ иш кунини фуқаролар сайёр қабули билан бошлади.

🔸 Навбатдаги сайёр қабул 1-сектор ҳудудидаги “Фаровон” маҳалласида ўтказилиб, масъул корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида 20 нафарга яқин фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

📌 Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов туман аҳолиси мурожаатларини ҳар бир маҳаллага бориб, сайёр қабуллар тарзида кўриб чиқмоқда.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадорик
#эътибор

📌Тошкент туманида эҳтиёжманд оила фарзандларига мактаб формалари топширилди.

🎥
Батафсил "Нурафшон" телеканали лавҳасида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Дайжест

❗️ 9 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бекобод шаҳри.
Хотин - қизлар учун илмий йиғилиш ўтказилди

🔘Янгийўл тумани.
Янги инвестиция лойиҳалари асосида қурилиш маҳсулотлари

🔘Бекобод тумани.
Сифатли қурилган бинода фарзандларимиз камол топади

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Таълим сифатини кўтариш мақсадида тест синовлари ўтказилмоқда

🔘Бўка тумани.
Фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔘Паркент тумани.
Туман ҳокими Қирғизовул маҳалласи аҳолиси билан учрашди

🔘Тошкент тумани. “
Фаровон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

🔘Зангиота тумани.
Чемпион муборак, Зангиоталиклар!

🔘Олмалиқ шаҳри.
Фуқаролар сарсон бўлмайди ёхуд барча ташкилотлар маҳаллада!

🔘Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

🔘Нурафшон шаҳри.
Аҳолига соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, кун давомида жисмоний фаолликни ошириш борасида тарғибот ишлари олиб борилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Маҳалла аёлларини бандлиги таъминланмоқда

🔘Янгийўл шаҳри.
Муносабат кўрсатувининг навбатдаги сонида Янгийўл шаҳар "Бахт" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Мадина Қамбарова иштирок этди

🔘Қибрай тумани.
Туманнинг Зебунисо маҳалласи аҳли мурожаатлари ўрганилди

🔘Ангрен шаҳри.
Сайёр қабулда фуқароларнинг бола пули ва пенсия ёши билан боғлиқ мурожаатлари кўрилди

🔘Оққўрғон тумани.
Ёшларга ўрнак нуронийлар

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Тумандаги ҳунармандлар фаолияти ОАВ нигоҳида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (437-cон, 08.08.2022 йил) қабул қилинди

Қарор билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

💰 Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#аукцион #ер_участкалари

⚡️СИЗГА ЕР КЕРАКМИ, УНДАЙ БЎЛСА ШОШИЛИНГ !

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1589 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 20 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 137 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 13 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 10 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 185 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 29 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 46 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 203 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 25 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 51 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 44 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 45 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 53 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 296 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 84 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 142 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 24 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 37 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 15 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 43 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 52 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ҳунаридан ризқ ва барака унаётган аёл

🔸 Тошкент туманидаги Ҳасанбой маҳалласида истиқомат қилувчи Саида Тожибоева ҳунари ортидан маҳалладошлари орасида ҳурматга эга бўлган меҳнаткаш аёллардан.

🪡 Қаҳрамонимиз ўз хонадонида тикувчилик билан шуғулланиб моддий манфаат кўриш билан биргаликда, атрофига хотин-қизларни ҳам жалб этиб уларни ҳам доимий иш ва даромад билан таъминлаб келмоқда.

🔹 Маҳалла хотин-қизлар фаоли Саида Зокированинг Саида опа борасидаги тарифларини тинглаб, бунга ўзимиз ҳам гувоҳ бўлиш мақсадида ижодий гуруҳимиз билан қаҳрамонимиз хонадонига бордик.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚜️ Кексалар – эл ардоғида

📌 Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Тошкент туманидаги “Орзу” кошонасида ҳудуддаги “Иқбол”, “Тутзор” ва “Сабзавот” маҳаллалари томонидан “Табаррук нуронийлар эл ардоғида” номли байрам тадбири ўтказилди.

Тафсилотлар “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website