Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.21K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Уч_авлод_учрашуви

Табаррук нуронийлар эл ардоғида

Куни кеча, Тошкент туманидаги "ОРЗУ" кошонасида "Иқбол", "Тутзор" ва "Сабзавот" маҳаллалари томонидан "Табаррук нуронийлар эл ардоғида" номли байрам тадбири ўтказилди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент тумани ҳокимлиги маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирга йиллар давомида бирга намунали турмуш қурган табаррук отахон ва онахонлар, ёш оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари таклиф этилдилар.

Тадбирда нуронийлар ёшларга ўзларини узоқ ва мазмунли ҳаёт йўлларини, ўртадаги меҳр-муҳаббат, ҳурмат-иззатни сақлаб қолиш ва кўп йиллар тинч-тотув яшаш сир-асрорлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Учрашув якунида барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди, Туман Маданият бўлими хонандалари эса ўзларининг куй-қўшиқлари билан учрашувга келган барчани кўнгилларини хушнуд этдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website