Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.3K photos
4.26K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Хушхабар

Халқ таълими аълочилари тақдирланди.

Оққўрғон туманидаги 38-умумтаълим мактабида "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган Тошкент вилоятининг бир гуруҳ устоз ва мураббийларига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими Рустам Ҳолматов мукофотланганларни самимий табриклаб, кўкрак нишонларини тантанали равишда топширди.

Мукофотланганлар орасида туманимиз вакиллари ҳам бор албатта.

Улар билан танишинг:

2-умумтаълим мактаби раҳбари Аброр Хамзаев.

8-умумтаълим мактаби биология фани ўқитувчиси Гулноза Салимова.

19-умумтаълим мактаби раҳбари Нигора Қаюмова.

26-умумтаълим мактаби раҳбари Саида Хашимова.

Мукофот муборак, қадрли устозлар!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#хушхабар

"Универсиада-2020": Тошкент вилояти жамоаси биринчи марта чемпионликни қўлга киритди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Хушхабар

Тошкент тумани фарзанди халқаро фан олимпиадасида ғолиб бўлди

Куни кеча тумандаги 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ҳуснора Муҳаммадиева халқаро фан олимпиадасининг биология йўналишида III-ўринни эгаллади.

Бунда аввало ушбу мактаб ўқитувчиси Гулноза Салимованинг хизматлари ҳамда тумандаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ўрни беқиёс.

Мактаб ўқувчиларининг ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётгани қувонарли ҳол.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хушхабар

Ғалла – 2021: Давлат буюртма режаси 16 кунда бажарилди.

🌾 Уюшқоқлик билан ташкил этилган ғалла ўрими натижасида Тошкент туманида 16 кунда давлат буюртмаси учун 3 минг 643 тонна ғалла ҳосилини йиғиб олишга эришилди.

Туманда ғалла ҳосили ўримига жорий йил 10 июндан тушилиб, 16 кунда давлат буюртмасига режадаги 3 минг 643 тонна товар дон етказиб берилди.

Ҳозирда “Мелек дон” кластерига шартномадаги 1 минг 150 тонна товар донни етказиб бериш бўйича ўрим-йиғим давом этмоқда.

Туманимиз ғаллакорларининг ғалла ўрими давридаги узлуксиз фаолияти, бугун ғаллакорларимизнинг зафар қучишларига замин яратди.

Давлат буюртмасида белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Лекин далаларимизда ҳосил кўп, ўрим ишлари давом этмоқда...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#хушхабар

⚡️Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди. Қувонарлиси, улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов #Бокс #Хушхабар

🥊 Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ВИИ "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинларида Тошкент тумани фарзанди Аббос Абдураҳимов бокс мусобақаларида 70 кг вазн тоифасида қатнашиб, олтин медални қўлга киритди.

Бир кунда иккита чемпион! Баракалла, Аббос!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website