Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#таълим_кредити

Таълим кредитини қайси банклардан олса бўлади?

Талабалар қуйидаги 11 та тижорат банклари ва уларнинг филиалларига ариза орқали мурожаат қилган ҳолда кредитга эга бўлишлари мумкин:

⁃ Milliy bank;
⁃ Sanoatqurilishbank;
⁃ Agrobank;
⁃ Mikrokreditbank;
⁃ Xalq bank;
⁃ Qishloqqurilishbank;
⁃ Turon banl;
⁃ Hamkorbank;
⁃ Asaka bank;
⁃ Ipoteka bank;
⁃ Orient Finans bank.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#Таълим

Илмга ошиққан ёшлар

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент тумани бўлими томонидан “Талабага мадад” лойиҳаси доирасида тўрт нафар талабага контракт пулларининг 50 фоизи тўлаб берилди.

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилганлиги барчага маълум.

“Талабага мадад” лойиҳаси ҳам шулар жумласидандир. Сабаби, Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси томонидан илмга ташна ёшларимиз олий таълимда ўқишни давом эттириши учун тўлаб берилаётган контракт пуллари мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларга мадад бўлиб, келажакка ишонч билан яшашларига умид бермоқда, десак муболаға бўлмайди.

“Талабага мадад” лойиҳаси доирасида тўлов контракт суммасининг 50 фоиз қисми, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда васийлик кенгаши қарорига асосан контракти тўлаб берилган ёшлар бу – “Авлиё ота” маҳалласидан Иродахон Мирвоҳидова, “Ҳалимкўп”дан Дилшод Ваҳобов, “Хувайдо”дан Санобар Ғозиева ва “Чувалачи”дан Гулбаҳор Тожибоевалардир.

Ўйлаймизки, бу ёшларимиз билим осонлик билан қўлга киритлмаслигини тушунган ҳолда Ватан ишонадиган, диёримиз шаънини улуғлайдиган фарзандлар бўлиб етишишади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим_тарбия

Инспектор-психологнинг вазифаси нималардан иборат?

Айнан шу саволга жавоб бериш мақсадида тумандаги 14-умумтаълим мактабида Тошкент вилояти ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Эркин Қулаҳмедов бошчилигида умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг маънавият бўйича ўринбосарлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050 сонли Қарори ижроси, жумладан, ҳудудлардаги инспектор-психологларнинг вазифалари ҳақида сўз борди.

Тадбир якунида ўтган олти ой мобайнида умумтаълим мактабларида вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан инспектор-психологларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️ Президент соврини кимларга насиб этди?

Шу йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Чет тилларни ўрганиш агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Тошкент туман босқичи бўлиб ўтган эди.

Унда чет тилига қизиқувчи тумандаги 31 та мактабнинг 7, 8, 9-синф ўқувчилари иштирок этиб, тест синови натижаларига кўра 16 ва 8-умумтаълим мактаблари ҳамда 9-ИДУМ ютуқли ўринларни эгалладилар.

Туман марказий Маданият саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, ғолибларни эришган ютуқлари билан табриклади ҳамда 1-ўринни қўлга киритган 16-умумтаълим мактабига 100 миллион сўмлик, 2-ўрин ғолиби 8-умумтаълим мактабига 75 миллион сўмлик ва 3-ўринни эгаллаган 9-ИДУМга 50 миллион сўмлик сертификатларни тантанали равишда топширди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Таълим

🏫 Олийгоҳ профессорлари қаршисида очиқ дарс

Тошкент туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Шамсиддин Муҳитдинов мактабнинг 10-“А” синф ўқувчиларига “Uzbek literature” мавзусида очиқ дарс ўтди.

Очиқ дарс жараёнини Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Илёс Достонов, “English Speaking Natione: programm” дастури бўйича АҚШ элчихонаси вакили Армен Кассабян, А.Авлоний номидаги педагог кадрлар малакасини ошириш институти тренер ўқитувчиси Имомиддин Имомов, Тошкент Молия институти кафедра мудири, профессор Нурбек Ризаев, кафедра доценти Зухриддин Қаҳҳоров, туман Халқ таълими бўлими мудири Маҳмуд Ўткиров, бошланғич синфлар методисти Шоҳиста Сотиболдиевалар бевосита кузатишди.

Меҳмонлар очиқ дарс якунида жараённи атрофлича таҳлил қилиб, ўқитувчининг фан бўйича дарс ўтиш услуби борасида ижобий фикрлар билдиришди.

Бу каби очиқ дарслар мунтазам ўтказиб борилиши, ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишларини янада ошириши шубҳасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

Амалий фанлар ойлиги якунланди

Тошкент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактабида “Амалий фанлар ойлиги"нинг тугаганлиги муносабати билан ҳисобот тадбири бўлиб ўтди.

Унда бир ой давомида ушбу фанлар доирасига кирувчи бир неча тадбир лавҳалари намойиш этилди.

Хусусан, технология фани ўқитувчиси ва мактаб ўқувчилари уй шароитида иссиқхона ясаш ва унда дала ва полиз маҳсулотларини ҳамда мавсумий гул ва гул кўчатларини етиштиришни амалда ясаб кўрсатиб беришди.

Ҳисобот тадбирида туман Халқ таълими бўлими мудири М.Ўткиров, ХТБнинг “амалий фанлар” методисти А.Ниғматов, туман мактабларининг технология фани ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбир якунида тумандаги бошқа мактабларда ҳам шу каби амалиётларни оммалаштириш таклифи берилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#таълим

📌Олис ҳудудларда фаолият юритаётган ўқитувчилар меҳнати алоҳида рағбатлантирилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён #Таълим

🔹 Миллий ўқув дастурини тажриба синовидан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш бўйича мақсадли ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 21 сентябрдаги “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 310-сонли буйруғида Миллий ўқув дастурини ва ўқув методик мажмуаларни амалиётда жорий этиш бўйича тажриба синовидан ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан Тошкент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 15-умумтаълим мактабида 6-7-10-синфларда Миллий ўқув дастурини тажриба синовидан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш бўйича мақсадли ўқув семинар бўлиб ўтди.

Семинар тафсилотлари Муҳаммаддиёр Мирсултонов видеолавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Таълим

💫Энг сара ўқувчиларга гувоҳнома топширилди

♻️Жорий йил 30 май санасида Тошкент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги "Баркамол авлод" мактабида 2021-2022 ўқув йилининг якунига бағишлаб, ўқувчиларига 216 соатлик мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларини бажарганликлари учун 420 нафар ўқувчи ёшларга гувоҳнома тақдим этилди.

Гувоҳномани туман Халқ таълими бўлими мудири М.Ўткиров, мудир ўринбосари А.Тожиев, иқтисодчи М.Обидов ҳамда услубчи А.Ниғматовлар ўқувчиларга тантанали равишда топшириб, келажакда ўз ўринларини топишларига ҳамда малакали касб-ҳунар сирларни эгаллашларига тилак билдирдилар.

📷Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Таълим

📚Ёшлар муносиб касб эгаси бўлишга тайёрланмоқда

Тошкент тумани марказидаги Маданият саройи биносида Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари битирувчи ёшлари билан “Муносиб касб эгаси бўлиш, бу борадаги имкониятлар ва имтиёзлар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 15 июнь куни Давлат раҳбари раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлашга қаратилган учрашув давомида битирувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

📷Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Таълим

🟢Шаҳодатнома дубликати энди электрон шаклда берилади

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб халқ таълими тизимида яна бир давлат хизмати ишга туширилади. Эндиликда турли сабабларга кўра, йўқолган, бузилган, яроқсиз ҳолга келган шаҳодатномалар ўрнига дубликатни 5 кунда олиш мумкин бўлади.

Бунинг учун шаҳодатномаси йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, бузилган фуқаролар дубликатни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза беради. Ариза автоматик тарзда портал орқали туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига улар орқали таълим ташкилотларига юборилади.

Таълим ташкилотлари архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш (ёки рад этиш) бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари QR-код қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисида маълумотни шакллантиради ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юборади.

Фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат натижасини автоматик тарзда тизимда БЕПУЛ юклаб олади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифасидан олинди

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#янги_ўқув_йили
#таълим

👨‍🏫 Раҳбарлар “мустақиллик дарслари”ни ўтишди

Кеча юртимиздаги умумтаълим мактабларида янги 2022 – 2023 ўқув йили бошлангани муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси остида ўқув жараёнлари “Мустақиллик дарс”лари билан бошланди.

🏫 Тошкент туманидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” байрам тадбирларида турли даражадаги раҳбарлар, депутатлар, тадбиркорлар ва жамоатчиликнинг фаол вакиллари, собиқ битирувчилар иштирок этиб, ўқувчилар билан “мустақиллик дарс"ларини ўтишди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

👩‍🏫 Чет эллик муаллим Тошкент тумани ўқувчиларига дарс ўтмоқда

🏫 Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ўқитувчиси Мария Пронина ўқувчиларга рус тили фанидан дарс бериб келмоқда.

📝 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фани ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш”га қаратилган “Зўр” – “Класс!” лойиҳаси доирасида 5-11 синф ўқувчиларига дарс бераётган Мария Пронина, мактаб ўқувчиларининг фанга бўлган қизиқишидан мамнун.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

🧑‍🎓 11-“Б” синф битирувчиларининг барчаси олийгоҳ талабаси бўлди

🏫 Тошкент туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини шу йил 11 “Б” синфини тамомлаган 31 нафар битирувчиларнинг барчаси институт, университет, хусусий олий таълим муассасаси талабаси бўлишга эришдилар.

Куни кеча битирувчилар мактаб маъмурияти ва ўз синф раҳбарларига миннатдорчилик билдириш учун ўзлари ўқиган қадрдон таълим масканига келдилар.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website