Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ташаббусли_бюджет

Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

Ташаббусли бюджет жараёнида жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар овоз бериш босқичи давом этиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб-сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 109 та таклифларга овоз берилди.

Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1 672.0 млн. сўм маблағ ажратилди.

Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 4 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди. Жумладан:

1️⃣ Масалбой ҳудуди “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини “Фазо” кўчасини асфальт қилиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 450.0 млн. сўм) – 2 минг 138 та овоз тўплади;

2️⃣ Келес шаҳар “Қорасарой” маҳалла фуқаролар йиғини “Шохсада” 1-2-3-кўчаларини асфальт қилиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 600.0 млн. сўм) – 1 минг 933 та овоз тўплади;

3️⃣ Чувалачи ҳудудидаги “Гултепа”, “Истиқбол”, “Ширин” маҳалла фуқаролар йиғинлари ички ва асосий кўчаларидаги мавжуд симёғочларни бетон таянч устунларига алмаштириш бўйича киритилган таклиф (суммаси 300.0 млн. сўм) – 601 та овоз тўплади;

4️⃣ Масалбой ҳудуди “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини “Ирода” кўчасидаги ичимлик суви қувурини янгисига алмаштириш бўйича киритилган таклиф (суммаси 110.0 млн. сўм) – 593 та овоз тўплади.

Тошкент тумани ҳокимлиги Молия бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ташаббусли_бюджет

“Open budget”: 2021 йилда Тошкент туманида қандай ташаббуслар рўёбга чиқди?

📌 Тошкент туманида 2021 йил давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар, уларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар асосида салмоқли ишлар амалга оширилди. Қуйида мазкур тадбирлар бўйича киритилган таклифлар, уларнинг амалдаги ижроси борасидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ташаббусли_бюджет

Ҳурматли обуначилар!

2022 йилнинг 15 июль (19:00) ҳолатига, "Ташаббусли бюджет" жараёнлари учун йўналтирилган 900 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар бўйича келиб тушган 2 908 та ташаббуслар юзасидан Республикамиз вилоятлари кесимида маълумотни тақдим этамиз.

Бу кўрсаткичлар айнан сизнинг ташаббусингиз билан янада ўсиши мумкин ва кўплаб лойиҳаларнинг жамиятимиз ҳаётига татбиқ этилишида хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ташаббусли бюджет жараёни 2-мавсуми учун таклиф киритиш 3 августга қадар давом этади.

"Очиқ бюджет" ахборот порталида рўйхатдан ўтинг ва таклиф киритиш жараёнида ўз ташаббусингиз билан иштирок этинг.

👉https://openbudget.uz
👉https://ochiqbudjet.uz

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ташаббусли_бюджет

Ҳурматли фуқаролар!

2-мавсум "Ташаббусли бюджет" жараёни бошланишидан аввал ушбу жараёнларни тартибга солиш ва жойларда кузатилган айрим камчилик ва англашилмовчиликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги КҚ-377-сонли қарорига мувофиқ Намунавий низомнинг тегишли бандларига тузатиш ва қўшимчалар киритилганлигини маълум қиламиз.

👉Батафсил

РУС | ENG

Тошкент тумани ҳокимлиги Молия бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ташаббусли_бюджет

📝 Ташаббусли бюджет: Биринчи мавсум ғолиби бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бошланди

📌 Аввал хабар берганимиздек, Молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик мавсуми учун ғолиблар тасдиқлангани эълон қилиниб, 69 минг 700 та ташаббусга жами 6 миллион 718 минг 133 та овоз йиғилгани ҳамда улар орасидан 2 минг 215 та ташаббус ғолиб деб топилгани маълум қилинган эди.

Жумладан, Тошкент туманидан илгари сурилган 8 та ташаббус ғолиб деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.

♻️ Айни вақтда ушбу ташаббуслардан бири – Гултепа МФЙ ички кўчаларини асфальт қилиш лойиҳаси молиялаштирилиб, Чувалачи ҳудудидаги Гултепа маҳалласининг А.Навоий 1, 2, ва 3-тор ҳамда Чилангар кўчаларининг жами 950 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён
#Ташаббусли_бюджет

📝 Ташаббусли бюджет: Соҳибкор маҳалласи кўчалари равон бўлмоқда

📌 Кеча хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги маҳаллаларда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланди.

Хусусан, Масалбой ҳудудидаги кўчаларни асфальтлаш лойиҳасига мувофиқ, Соҳибкор маҳалласида ҳам кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн #Жараён
#Ташаббусли_бюджет

Нурҳаёт маҳалласи аҳолисининг ташаббуслари амалга ошмоқда

🏘 Тошкент тумани Масалбой ҳудудидаги кўчаларни асфальтлаш лойиҳасига мувофиқ, Нурҳаёт маҳалласидаги ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошланди.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён
#Ташаббусли_бюджет

📝 Ташаббусли бюджет: Қорасарой ва Кўксарой маҳаллалари кўчалари асфальт қилинмоқда

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги маҳаллаларда “Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2022 йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланган эди.

Лойиҳалар ижросига мувофиқ, Келес шаҳар Қорасарой маҳалласининг Қорасарой ва Истиқлол кўчаларини тўлиқ асфальт қилиш ва Кўксарой ҳудуди Кўксарой маҳалласи Кўксарой асосий кўчасини асфальт қилиш лойиҳаларига мувофиқ, Қорасарой маҳалласининг Истиқлол кўчаси ҳамда Кўксарой маҳалласининг Кўксарой асосий кўчаси 810 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ташаббусли_бюджет

“Open budget”: Тошкент туманидаги 4 та маҳалла ташаббуси ғолиб деб топилди

📌 Аввал хабар берганимиздек, Ташаббусли бюджет жараёни 2022 йил 2-мавсуми учун овоз бериш жараёни якунланиб, овоз бериш босқичи якунларига кўра мамлакатимиз бўйлаб жами 1 минг 418 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.

🔹 Жумладан, Тошкент туманидан илгари сурилган 4 та ташаббус ғолиб деб топилди.

👉 Қуйида ғолиб чиққан ташаббуслар билан танишинг:

1️⃣ ID: 1970600196. Тошкент тумани Заргар МФЙ Ёқут кўчаси, Гунафша 1-2-3-4 кўчалари, Файз 1-2 берк кўчалари ва Зарлик 1-2-3 кўчаларини асфалт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 1 200 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 5929
СМС орқали: 5929

2️⃣ ID: 1970600207. Тошкент тумани Мажнунтол МФЙ Элпарвар 1-4-6-7 кўчалари, Хиёбон-1 кўчаси, Қамарнисо-2 кўчаси, Нақшбандий Қамарнисо ўтиш кўчаси, Нақшбандий кўчаси, Шарафобод кўчаларини асфалт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 1 200 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 5849
СМС орқали: 5849

3️⃣ ID: 1970600005. Тошкент тумани Истиқбол МФЙ Қувноқ, Ўйингоҳ, Байрам 1-2-3-4-тор, Навоий 1-2, Ўйингоҳ, Котеж, Жилонжийда, Боғобод, Якдиллик, Золариқ кўчаларини асфалт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 1 200 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 5755
СМС орқали: 5755

4️⃣ ID: 1970600185. Тошкент тумани Кўксарой МФЙ Хонобод кўчаси 650 метр, Боғ тор кўча 320 метр, Кўксарой 1-2 кўчалари 200 метр, Боғ кўча 200 метр, ва Дийдор МФЙдаги Саховат кўчаси 700 метр, Оқсой дом йўлаклари 1-2-3-4-5-6 гача 150 метр, Шухрат кўча 220 метр, Шухрат тор кўчаси 200 метр кўчаларини тўлиқ асфалт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 1 200 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 5386
СМС орқали: 5386

♻️ Галдаги жараёнлар ташаббусларни белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштириш, лойиҳани амалга оширувчи пудрат ташкилотларни аниқлаш ҳамда ишларни молиялаштиришдан иборат.

▪️ Келгуси жараёнлар билан сизларни таништириб борамиз.

Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, келгусида ҳам ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фаол иштирок этишингизни, ташаббус кўрсатишингизни сўраб қоламиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website