Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Инсон_қадри_учун

Эхсоннинг мукофоти эхсондир!

Бугун 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда кенг миқёсда хайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туманда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ташкилот раҳбарлари ва фаоллар Зангиота зиёратгоҳида бўлиб, вилоятимиз миқёсида ўтказилаётган Инсон қадри учун шиори остидаги хайрия акциясида иштирок этишди.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Инсон_қадри_учун

Меҳр ва мурувватдан диллар мамнун, кўнгиллар хотиржам

Барча жойларда бўлгани каби “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент тумани марказидаги “Маданият саройи”да ҳам Инсон қадри учун шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди.

Акцияда тумандаги корхона-ташкилот раҳбар ва ходимлари, тумандошларимиз фаол иштирок этиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг соғлиғини тиклаш, ногиронларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш учун моддий ёрдам жамғариш мақсадида ташкил этилган хайрия қутисига ўз пул маблағлари билан ҳисса қўшдилар.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён
#Инсон_қадри_учун

4-сектор раҳбари “Кўҳинур” ва “Қорабўрик”да аҳоли билан мулоқот қилди

Тошкент тумани 4-сектор раҳбари – Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёр Хўжаяров cектор ҳудудидаги “Кўҳинур” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Мирғофур Усмонов ҳамда “Қорабўрик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Умиджон Пўлатовлар билан биргаликда уйма-уй юриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
#Тошкент_тумани

🏊‍♀️ Ёшлар сув спортида беллашди

Куни кеча туманимизда ёшларни спортга ва соғлом турмуш тарзига бўлган иштиёқларини янада ошириш мақсадида, маҳаллалардаги ёшлар ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илёс Достонов иштирок этди.

Ушбу мусобақада 1-сектор ҳудудидаги 22 та маҳалладан сув спортига қизиқувчи ёшлар беллашдилар.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу мусобақада “Гултепа” маҳалласида истиқомат қилувчи Суннат Исабоев биринчи ўринни эгаллади.

Спорт мусобақасида иштирок этган ёшларимизга 1-сектор раҳбарининг эсдалик совғалари топширилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун
#ёшларга_доир_давлат_сиёсати

❗️Ёшлар билан ишлашнинг янгича механизми — ёшлар қалбига йўл топиш, уларнинг муаммо ва масалаларини ҳал этишнинг муҳим омили

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун

🏫 Болаларни кутиб олишга ўзгача ёндашув

Тошкент тумани марказидаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилоти бугун ўз тарбияланувчиларини кўтаринки кайфиятда кутиб олди.

Болажонлар бундан жудаям хурсанд.
Улар боғча ҳудудига худди байрамга келган сингари кириб келишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун

Қирариқда сайёр қабул ташкил этилди

Тошкент тумани 3-сектор ҳудудидаги Қирариқ маҳалласи биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳалим Холмахматов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.

Унда Тошкент тумани сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, тижорат банклари масъуллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, аҳолини қийнаб келаётган кўплаб масалаларга биргаликда ечим топишди.

Қабул давомида 3-сектор ҳудудидаги Қирариқ, Қорасарой ва Аҳиллик маҳаллаларида истиқомат қилувчи 60 нафардан ортиқ фуқаронинг уй-жой, тадбиркорлик, қурилиш, моддий ёрдам олиш ва бошқа йўналишдаги мурожаатлари тингланиб, 20 та мурожаат шу жойнинг ўзида тегишли раҳбарлар иштирокида ҳал этилди.

Вилоят, республика миқёсидаги ва вақт талаб этиладиган шикоятлар ҳам назоратга олиниб қисқа вақтда ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун

Эътибор сабаб ҳаётидан рози аёл

Ҳар бир инсон ҳаётидан рози бўлиб яшаса, муаммолари тингланиб, дардига қулоқ тутилсагина қадр ҳиссини туя олиши мумкин.

Кўксарой ҳудудидаги “Чиғатой” маҳалласида истиқомат қилувчи Маъмура Қодирова “Аёллар дафтари”да кўзда тутилган ижтимоий ҳимоя унинг ҳаётига янги умидлар олиб киргани ҳақида сўзлайди.

Батафсил “Yangi zamon” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик
#инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️Арафада обод бўлган кўнгиллар

🔹
Бугун қутлуғ айём арафасида барча туман ва шаҳарлардаги 2000 нафар бемор, ногирон ва боқувчисини йўқотган юртдошларимизга 500 минг сўмдан ҳайитлик сифатида етказиб берилди.

🔹Видеони кўринг ва ниятлар ижобат бўладиган кунда мурувватдан обод бўлган кўнгиллардан чиққан эзгу дуоларга Сиз ҳам қўл очинг...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
#Жараён

"Қодирия" сув иншооти: Тошкент вилоятидаги мегалойиҳа билан 300 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади

📌 Хабарингиз бор, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Қибрай, Тошкент ҳамда Зангиота туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳа давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида Қибрай туманидаги “Қодирия” сув тозалаш иншооти қуриб битказилиб, айни вақтда иншоотда якуний ишлар давом этмоқда. Шунингдек, Тошкент тумани ҳудудида 5 та УРВ ни қуриш ҳамда маҳаллаларга сув қувурларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

♻️ Мазкур йирик лойиҳа борасида соҳа мутахассислари, аҳоли вакиллари қандай фикрда?

Тафсилотлар “O’zbekiston 24” телеканалининг “Таҳлилнома” дастури лавҳасида.

👉 Youtube да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя
#Инсон_қадри_учун

Махсус мослама ўзгалар ёрдамисиз тана ҳароратини ўлчаш имконини беради

🔹 Тошкент тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан жисмоний имконияти чекланганлар учун мўлжалланган мосламалар топширилди.

🌡 Эндиликда 20 нафарга яқин кўзи ожиз тумандошимиз овозли билдириш бериш хусусиятига эга бўлган махсус ускунадан фойдаланган ҳолда ўзгалар ёрдамисиз тана ҳароратларини ўлчаш имкониятига эга бўлдилар.

🔸 Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар яна давом этади.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website