Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Семинар
#Ғалла_2020

Тошкент туманида 2020 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон экинларини нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатда ўриб-йиғиб олишга тайёргарлик кўриш бўйича ўқув амалий семинари ўтказилди.

♻️ Семинарда ғалла ўримида қатнашадиган комбаинларнинг созлиги, техник кўрикдан ўтказилганлиги, мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилиб, барча зарурий эҳтиёт қисмлари захираси шакллантирилди.

⛽️ Жумладан, ғалла ўримида қатнашадиган юк машиналари ва ёқилғи мойлаш материаллари заҳираси яратилди.

🌾 Шунингдек, туманда ғалла ўримини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида ҳудудлар кесимида отрядлар шакллантирилиб, ғалла ўримига барча зарурий шарт-шароитлар яратилган.

🐏 Бу йилги ғалла мавсумини яхши ниятлар билан бошлаб, юқори натижаларга эришишни мақсад қилган ҳолда қўй сўйилиб, қурбонлик қилинди.

😷 Тадбир туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари назоратида, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Бекобод
#ғалла_2020

Вилоятимизда ғалла йиғим-терим кампанияси бошланди

✳️Бекобод туманидаги “Сарбон” автокорхонасида Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

📌Вилоят ва туман-шаҳарлардаги тўртта секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор бошқарма, ташкилот ва корхоналар бошлиқлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов сўзга чиқди.

🔷Семинарда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, ўримда қатнашадиган комбайнчи, ҳайдовчи ва бошқаларни бу йил рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ғалла_2020

Ғалла йиғим-терим мавсуми бошланди!

🌾Жорий йилда вилоятдаги 2 минг 694 та фермер хўжалиги томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экинлари парваришланган бўлиб, бугунги кунда барча майдонларда ғалла бошоқлари пишиб етилган.

🎥Батафсил лавҳада👆👆👆

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ғалла_2020
#Жараён
#Хирмонга_барака

🌾 Ғалла мавсуми қизғин паллада

🗞 Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 10 апрель куни видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда 2020 йил ҳосили учун экилган ғалла ҳосилдорлигини ҳар гектаридан қўшимча 20 центнерга кўпайтириш ҳамда 70 центнердан кам бўлмаган миқдорда бошоқли дон ҳосилини олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланганди.

🌾 Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ғалла ўрими авжида.

✍️ Жумладан, Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов раҳбарлигида, туманда ғалла ўримини уюшқоқлик билан ташкил этиш учун 14 кишидан иборат Штаб ташкил этилган бўлиб, ғалла Штаби аъзоларидан мониторинг гуруҳи ҳамда ҳосилни йиғиб олиш гуруҳлари ташкил қилинган.

▶️ Батафсил ушбу ҳаволада

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Ғалла_2020
#Жараён
#Хирмонга_барака

🎯 Ғаллакорларимиз маррага етишди

🌾 Уюшқоқлик билан ташкил этилган ғалла ўрими ҳамда Ғалла штабининг тезкор фаолияти натижасида Тошкент туманида 21 кунда ғалла ҳосилини йиғиб, давлат буюртмасини 102,4 фоизга бажаришга эришилди.

Жами 1440 гектар ғалла майдонидан олинган 10400 тонна ғалла ҳосилининг 5200 тоннаси давлатга топширилди.

🚜 “Абдурахмонов мева узум”, “Ғишткўприк агро”, “Навоий миришкор”, “Кўктерак ҳосилот файз”, “Ғиёс Умаров мурувват файз” агрофирмаларининг ғалла ўрими давридаги узлуксиз фаолияти, бугун ғаллакорларимизнинг зафар қучишларига замин яратди.

➡️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
#Ғалла_2020

⚡️Тошкент вилояти ғаллакорлари бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди

📝Жорий йилда давлатга 350 минг 148 тонна, шундан 320 минг 323 тонна товар дон, 29 минг 425 тонна уруғлик дон топширишни режа қилган эди.

📌Мавсум бошидан 2 минг 697 та фермер хўжаликлари томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда ғалла парваришланиб, давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон етказиб берилди. Шартнома шартларини 103 фоизга бажаришга эришишди.

📊Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишида Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманиларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари жонбозлик кўрсатдилар.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/Toshkent-viloyati-%D2%93allakorlari-bugun-davlat-eh%D2%B3tiyozhlariga-don-sotish-shartnomavij-rezhasini-bazhardi-07-03

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram