Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.4K photos
4.3K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавий_тадбир

💫 Оила – муқаддас қўрғон

❇️Куни кеча Тошкент тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан, туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” ғояси асосида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

♻️Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало, оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Давлат раҳбарининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳам фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш ғоялари илгари сурилган.

🎥 Оиланинг жамиятда тутган ўрнини янада оширишга қаратилган маданий-маърифий ва оммавий тадбир тафсилотлари юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website