Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ижро

🏠Тошкент туманида ота фарзанди учун 2-хонали уй олиб берди

Тошкент туманида моддий ёрдамга муҳтож бўлган болалар, меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан бугун, Бюронинг Тошкент тумани бўлими томонидан фуқаролик ишлар бўйича Тошкент вилоят Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар Н.Мирзааҳмедовани бир нафар вояга етмаган фарзанди билан жавобгар А.Мирзааҳмедовнинг “Кўктерак” маҳалласидаги хонадонининг битта хонасига яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб қўйиш бўйича талаби қаноатлантирилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, даъвогарга жавобгар томонидан 2-хонали уй олиб берилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 41-моддасига асосан тугатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website