Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.3K photos
4.26K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давра_суҳбати

📌 Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолияти жонланди-ми?

Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги “Ибрат” маҳалласида “Тошкент тумани ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда юзага келаётган муаммолар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Д.Хўжақулов, Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бўлим бошлиғи Э.Абдувалиев, Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Эргашев, Тошкент тумани прокурори – 2-сектор раҳбари А.Назаров, Тошкент тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Д.Муҳамедов ҳамда туман тижорат банк раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давра_суҳбати

“Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз”

Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизми самарадорлигини оширишга қаратилган “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Л.Қорабоева, Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси М.Хакимжонова, туман Халқ таълими бўлими шўъба мудири М.Тоировалар иштирок этиб, қизларнинг таълим ва касбий кўникма олишлари, иқтидорли қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалалари борасида сўз юритдилар ҳамда ўзларининг фойдали тавсияларини бердилар.

Давра суҳбати давомида ўқувчилар томонидан мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.

📌 Ана шундай давра суҳбати туман ҳокимининг ўринбосари Илёс Достонов иштирокида тумандаги 11-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.

Жараён ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Давра_суҳбати

Шукроналик олий неъмат

Тошкент тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Лола Қорабоева ташаббуси билан “Шукроналик олий неъмат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда фаол хотин-қизлар, маҳалла раисларининг вазифаси тугатилган собиқ хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Семинар тарзида ўтган суҳбат давомида оилада қизларнинг тарбияси, шукроналик неъмати, қайнона-келин муносабатлари, балоғат ёшидаги фарзандларни катталар муаммосидан сақлаш йўллари сингари масалалар таҳлил ва муҳокама қилинди.

Педагог, психолог Шаҳноза Самесова бошчилигида ўтказилган тренинг якунида тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website