Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.19K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#2_сектор

⚡️ “Сарке”да сув қувури нега узилди?

Гулистон ҳудудидаги “Сарке”, “Сирғали” ва “Ғишткўприк” маҳаллалари аҳолисидан 15 кун давомида ичимлик суви келмаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган эди.

Тошкент тумани прокурори – 2-сектор раҳбари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда, ушбу маҳаллаларни тоза ичимлик суви билан таъминловчи магистрал қувурга шикаст етказилгани аниқланди ва тез фурсатда носозлик бартараф этилиб, ичимлик суви таъминоти тикланди.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#2_сектор

🌳 “Долзарб 40 кунлик” Гулистон ҳудудида

Бугун Тошкент туманининг Айри-ота, Қашқарлик, Қурувчи, Мустақиллик, Саноат, Сарке, Ғишткўприк ва Сирғали маҳаллаларида минг тупдан дарахт кўчатлари экилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, тумандаги яшил майдонлар миқдорини ошириш мақсадида режалаштирилган бўлиб, ушбу хайрли ишларни бажаришда сектор раҳбарлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.

Ҳусусан, 2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаров ташаббуси билан 9 та маҳаллада 9 минг туп мевали дарахтларнинг экилиши ва бунда аҳолининг фаол иштироки, фуқароларда келажак авлодни экологик фалокатлардан сақлаш ва “Яшил макон” яратишга ҳисса қўшиш истаги бор эканлигидан ва саъй-ҳаракатлар зое эмаслигидан далолат беради.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#2_сектор

🌱 Гулистон ҳудудида дарахт экиш акцияси давом этмоқда

Кеча Гулистон ҳудудида дарахт экиш акцияси бошланганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Бугун эса ҳудуднинг Ибрат, Авлиё ота, Боғбон, Ойдин ҳаёт, Рахбаробод ва Дархон маҳаллаларида ҳам минг тупдан мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаровнинг “Яшил макон” акциясида фаол иштирок этиш ташаббуси кеча ва бугун биргина Гулистон ҳудудида жами 14 минг туп мевали дарахт кўчатлари экилишига сабаб бўлди.

Раҳбаробод ва Ибрат маҳаллаларида бўлиб ўтган дарахт экиш акциясида эса Тошкент вилояти прокурори – вилоят 2-сектор раҳбари Салом Самадов 26-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамроҳлигида иштирок этди.

Вилоят прокурори ўқувчилар билан биргаликда дарахт экиш асносида улар билан самимий суҳбатлашиб, бугунги экилган дарахтлар келажакда қанчадан-қанча экологик фалокатларнинг олдини олиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор_ва_кўмак
#2_сектор

Туман прокурори моддий ёрдам пулларини эгаларига етказди

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига мувофиқ, жойларда аҳолининг кам таъминланган қатламларига ажратилган 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари фуқароларга етказилмоқда.

Жумладан, Тошкент тумани прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров ҳудуддаги маҳаллаларда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг табрик хати ҳамда ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига топширди.

Ундан ташқари, туман прокурори борган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ва_рақамли_технология
#2_сектор

💻 Гулистон ҳудудида янги “IT-мактаб” очилади

Тошкент туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида “Bobur Akilkhanov tech academy” технологик академияси ва Бухоро мактаби вакиллари иштирокида ёшларни информацион технологиялар соҳасига кенг жалб этиш мақсадида танишув ва очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

“Ибрат” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Хуршид Аҳмедов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда яқин кунларда Тошкент туманининг Гулистон ҳудудида “Bobur Akilkhanov tech academy” технологик академияси ҳамда математика фанига ихтисослашган Бухоро мактаби филиаллари очилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён
#2_сектор

Деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини олиш тартиби тушунтирилди

➡️
Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#2_сектор

💼 Ҳоким ёрдамчисининг бир куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ, бугун барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари шижоат билан фаолият олиб бормоқдалар.

Тошкент тумани “Ғишткўприк” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Дилмурод Расулов ҳам аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, туманда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш йўналишида ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келмоқда.

Д.Расуловнинг фаолияти ҳақида батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#2_сектор

💼 Ҳоким ёрдамчисининг бир куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ, бугун барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари шижоат билан фаолият олиб бормоқдалар.

Тошкент тумани “Сирғали” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Шуҳратилла Улуғов ҳам аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, туманда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш йўналишида ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келмоқда.

Ш.Улуғовнинг фаолияти ҳақида батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ #2_сектор

Наврўз шабадаси "Айри ота"да эсди

Тошкент тумани Гулистон ҳудудидаги "Айри ота" маҳалласи аҳли ҳам "Наврўз" умумхалқ байрамини ўзгача кўтаринки кайфиятда нишонлашди.

Ҳудуддаги "Шинам" гузарида ўтган байрам тадбири сабаб ёзилган тўкин дастурхон атрофида маҳаллада истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари жам бўлиб, юртимиздаги тинчлик, туманимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик анъаналари бардавом бўлишини сўраб дуо қилишди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кооперация
#2_сектор

“Бир маҳалла – бир хил маҳсулот” тамойили маҳаллаларда урфга айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарорига мувофиқ, маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида ҳоким ёрдамчилари уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйиш учун аҳолига кўмаклашиш ишларини амалга оширмоқдалар.

Хусусан, Тошкент туманидаги “Қашқарлик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси “Томорқа” МЧЖ билан аҳоли ўртасида кооперация усулида картошка етиштиришни йўлга қўйишни мақсад қилган.

“Бир маҳалла – бир хил маҳсулот” тамойили асосида “Томорқа” МЧЖ томонидан етказилган картошка уруғидан етиштирилган маҳсулот корхона томонидан қайта сотиб олинади ва оилалар нафақат даромадга эга бўладилар, балки қишга картошка ғамлашга ҳам эришадилар.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси_фаолиятидан
#2_сектор

🗓 Прокурорнинг бир куни

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига замин яратди, десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, Тошкент тумани 2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаров бошчилигида фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этиш, сектор доирасида ишларни ташкил этиш сифатини ошириш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда сектор фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман прокурорининг бир куни ҳақида батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Таъминот
#2_сектор

♻️ Ишлар маҳалла драйверига асосланиб ташкил қилинмоқда

Тошкент тумани “Сарке” маҳалласидаги 10га яқин хонадонларнинг ҳар бирига 50 донадан парранда етказилмоқда.

Туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров ва ҳоким ёрдамчиси Ибратилла Файзуллаевларнинг саъй-ҳаракатлари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг иқтисодий барқарорлигига эришиши мақсадида хонадонларга тарқатилаётган паррандалар “Микрокредитбанк” АТБ Тошкент тумани филиали томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига олиб берилмоқда.

Драйвери паррандачилик бўлган “Сарке” маҳалласи фуқаролари сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчиси ва “Микрокредитбанк” ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#2_сектор

💫 Прокурор ёшлар билан суҳбатлашди

♻️ Тошкент туманидаги 2-сектор ҳудудида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

❇️ Учрашувда туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров иштирок этиб, ёшларни байрам билан қутлади ҳамда ўтган вақт мобайнида турли хил танлов ва мусобақаларда қатнашиб, ютуқли ўринларни эгаллаган йигит-қизларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

✳️ Шунингдек, тадбирга таклиф қилинган "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи, ижтимоий кўмакка муҳтож йигит-қизлар сектор раҳбари ҳамда мутасаддиларга мурожаат билан юзланиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Мухтасар айтганда, Тошкент туманида ўғил-қизларимизнинг янги лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, эришган ютуқлари учун рағбатлантириш, шунингдек, ёшларнинг муаммоларига ечим излаш кун тартибидаги масалага айланиб улгурган.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#2_сектор

💫Чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли мурожаатлари тингланди

❇️Тошкент тумани "Сарке" ва "Сирғали" маҳаллаларида Тошкент вилояти 2-сектор масъуллари, жумладан вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Хуршид Усмонов ва сектор котиби Муқимбек Ҳасановлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли билан учрашдилар.

♻️2-сектор ҳудудига кирувчи бу иккита маҳалла Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳисобланиб, туманнинг энг чекка ҳудудлари саналади. Шу сабабли ҳам аҳоли мурожаатлари ва таклифлари бу ерда талайгина.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирларни давом эттиришни режалаштирган сектор вакиллари, ўзлари билан биргаликда ташриф буюрган мутасадди раҳбарлар ҳамкорлигида мавжуд муаммоларга ечим изладилар, масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқ бердилар.

📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website