Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.27K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#семинар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 25-ф-сонли фармойишига асосан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар кадрларининг замонавий шароитларда касбий билим савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда малакасини оширишни самарали ташкил этиш, раҳбар кадрларнинг давлат бошқаруви, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги малакасини ҳамда ҳуқуқий ҳамда маънавий-маърифий билимларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда уларнинг шахсий маъсулиятини ошириш мақсадида 2020 йил 27 январдан 17 февралгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари 2020 йил 7 февралдан 17 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинарида иштирок этиб, Республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари аcосида мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат бўлган мавзуларида замонавий билимларга эга бўлишди.

Ундан ташқари, фурсатдан фойдаланган ҳолда семинар иштирокчиларини соғлиғини тиклаш, бунинг натижасида иш унумдорлигини ошириш мақсадида, ўқишдан бўш вақтларида улар Ҳукумат клиникасида чуқур тиббий кўрикдан ҳам ўтказилиб, тўлиқ тиббий муолажа олишлари таъминланди.

Ўқув-семинар якунларига кўра иштирокчилардан тест синовлари қабул қилинди.

@toshvilpressa
#семинар

Бугун Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкил этилган семинар қизиқарли кечди.

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари амалга ошириш мақсадида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Тошкент туманида барча Тошкент вилояти туман (шаҳар) спорт бўлимлари раҳбарлари ва мутахасислари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби раҳбарлари, Тошкент вилоятининг барча спорт федерациялари раҳбарларини жамлаган ҳолда футбол, эркин кураш, карате ВКФ спорт турларидан ўқув машғулотли семинар бўлиб ўтди.

Семинардан мақсад барча спорт раҳбарлари ва мураббийларни йиғиб улар орасида ўзаро алоқаларни яхшилаш, таниқли мураббийлар томонидан ўтказилган мастер класслар орқали тажрибалар алмашиш ҳамда тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратишдир. Семинар якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ҳар ойда бир марта шундай катта семинарлар бўлиб ўтиши режалаштирилди. Бу гал семинар Олмалиқда ўтказилади, унда вилоятнинг барча спорт мактаблари, туман-шаҳар спорт бўлимлари ва спорт федерациялари иштирок этади.

@toshvilpressa
#Семинар
#Ғалла_2020

Тошкент туманида 2020 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон экинларини нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатда ўриб-йиғиб олишга тайёргарлик кўриш бўйича ўқув амалий семинари ўтказилди.

♻️ Семинарда ғалла ўримида қатнашадиган комбаинларнинг созлиги, техник кўрикдан ўтказилганлиги, мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилиб, барча зарурий эҳтиёт қисмлари захираси шакллантирилди.

⛽️ Жумладан, ғалла ўримида қатнашадиган юк машиналари ва ёқилғи мойлаш материаллари заҳираси яратилди.

🌾 Шунингдек, туманда ғалла ўримини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида ҳудудлар кесимида отрядлар шакллантирилиб, ғалла ўримига барча зарурий шарт-шароитлар яратилган.

🐏 Бу йилги ғалла мавсумини яхши ниятлар билан бошлаб, юқори натижаларга эришишни мақсад қилган ҳолда қўй сўйилиб, қурбонлик қилинди.

😷 Тадбир туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари назоратида, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Семинар

📌 Туман ҳокимлигида “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

💬 Унда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Салихов, Чирчиқ – Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиғи О.Мирзажонов, туман Ирригация бўлими бошлиғи С.Алимбековлар иштирок этиб, таклиф этилган фермерлар, деҳқон хўжаликларини сув билан таъминлашга масъул мутахассисларга сув тежовчи суғориш технологиялари ҳамда томчилатиб суғоришни жорий этиш борасида кўргазмали слайдлар орқали батафсил тушунчалар бериб, мавзу бўйича саволларга жавоб қайтаришди.

💧Шунингдек, семинар давомида томчилатиб суғоришда фойдаланиладиган ер ости ва усти насос агрегатлари, шланглар, сув пуркагичлари ҳамда электр таъминоти оғир бўлган ҳудудларда насос агрегатларини ишлатишда фойдаланадиган қуёш батареялари кўргазмаси ҳам ўтказилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

“Янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс”

Туман ҳокимлигида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ташаббуси билан “Янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори мазмун моҳияти тўғрисида, шунингдек, “Янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Душмандан эмас, лоқайд ва бепарво одамлардан қўрқ”, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзуларида сўз борди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

Хизматлар соҳасидаги билимлар оширилмоқда

Туман ҳокимлигида хизматлар соҳасининг вилоят иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизмат кўрсатиш йўналишидаги имкониятларни ишга тушириш ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида соҳа вакилларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сон Қарори мазмун-моҳиятини соҳа вакиллари орасида кенг тарғиб этувчи ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминловчи, туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Савдо-саноат палатаси туман бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, Статистика бўлими, барча тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда, семинарда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳам иштирок этишди.

Бу каби семинарлар вилоятнинг ҳар бир туман, шаҳарида ўтказиш кўзда тутилган.

Батафсил ушбу лавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#семинар

Субсидия ва кредитлар кимларга ажратилади?

Тошкент тумани ҳокимлигида тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари учун навбатдаги семинар ташкил этилди.

➡️ Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#семинар

🔹 Ёшлар етакчиси: Маҳалла ёшлари бўш вақтини қандай ўтказиши керак?

Тошкент тумани маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари учун “Маҳаллаларда ёшлар билан маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда уларни юқори савияда ўтказиш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Семинар

Фуқароларга янги тартиб бўйича кредит ажратилади

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Тошкент вилояти Марказий банк бош бошқармаси бўлими бошлиғи Э. Абдувалиев, вилоят Маҳаллабай ишлаш маркази раҳбари З. Йўлдошев ҳамда тумандаги тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ҳоким ёрдамчилари учун “Ягона электрон платформа орқали кредит олиш тартиби” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда, ҳоким ёрдамчилари Давлат раҳбарининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатларни электрон кўринишда шакллантириш, уларни масофадан имзолаш ҳамда ягона электрон платформа орқали кредитларни скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда ажратиш сингари тартиб-тамойиллар билан яқиндан танишиб, билим ва кўникмаларини орттирдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Семинар

“Аёллар дафтари” ҳар бир опа-синглимизнинг дардига малҳам бўлмоғи даркор

Тошкент тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Аёллар дафтари”нинг тўғри ва самарали юритилиши бўйича семинар ташкил этилди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Семинар

♻️ Ўтган 5 ой якунлари ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси

📌 Тошкент тумани ҳокимлигида маҳаллалардаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан навбатдаги семинар ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

“Коррупция – тараққиёт кушандаси”

👩‍🚒Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари ва тегишли ташкилотлар иштирокида туман марказидаги Маданият саройида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ўтказилди.

♻️Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман ИИБ Тергов бўлими катта терговчиси Искандар Пўлатов, "Ҳасанбой ота" жоме масжиди имом хатиби Жаҳонгир Чориевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Семинарга таклиф этилган маърузачилар томонидан тадбир иштирокчиларига қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар содир этилишига йўл қўймаслик борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

📹Жараён юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

Оналик ва болалик муҳофазаси мақсадида...

❇️Тошкент тумани марказидаги Маданият саройида “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи ва эрта туғруқни олдини олишни такомиллаштириш чора-тадбирлари”га бағишланган семинар бўлиб ўтди.

♻️Семинарда Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Миргазиева, тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ҳамда барча ҚВП ва ҚОП бош ҳамширалари, мактаб психологлари, туман отинойилари, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органи масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинар давомида хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тубдан яхшилаш, туғруқни режалаштириш, қизларни оилага тайёрлаш, исталмаган ҳомиланинг, эрта туғруқ, суицид ва зўравонликни олдини олишдаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар тўғрисида сўз борди.

📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#семинар
#қишлоқ_хўжалиги

💧 Ҳар томчида ҳаёт мужассам

📌 Тошкент туманида фаолият юритиб келаётган “SILVER DRIP” МЧЖ биносида бугунги кун талаби – сув тежовчи технологияларнинг афзалликларини намойиш этиш мақсадида семинар ташкил этилди.

♻️ Туманда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига етказиш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Ниёзов, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Салиҳов, туман Ирригация бўлим бошлиқлари, кластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_тренинг

💠 “Беш ташаббус”: олимпиаданинг иккинчи мавсуми бошланмоқда

🔹 Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича бўйича мутахассиси А.Халилов томонидан тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

📌 Унда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг навбатдаги мавсумига тайёргарлик кўриш, олимпиада доирасидаги танлов ва мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш, жумладан, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг стол тенниси, шахмат, шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий кураш, street-workout, “Ёш китобхон”, киберспорт мусобақаси, халқ ва замонавий чолғу асбоблари танлови, ёшлар “Рақс” фестивали (Рақс Фест), “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини каби йўналишларида ўтказилиши ҳақида кенг тушунчалар берилди.

♻️ Ёшлар етакчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website