Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.27K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўрик_танлов

“Ишбилармон аёл – 2021”: туман босқичи ғолиблари аниқланди

O'zLiDeP Тошкент туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл – 2021” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ҳунарманд, тадбиркор ва ишбилармон аёллар ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, 1-, 2- ва 3-ўрин ҳамда “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Тақдирлаш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова, O'zLiDeP туман Кенгаши раҳбари Нуриддин Маҳкамов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилрабо Бердиқуловалар иштирок этишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Кўрик_танлов

Анъанавий ижрочиликда пешқадам

Туман Маданият бўлими ходими, “Анъанавий ижрочилик” тўгараги раҳбари Абдусаид АбдуҳалимовМаъмуржон Узоқов” номидаги Республика кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиби бўлди.

Мамлакатимизда ҳар йили Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов яратган улкан ижодий услубни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, унинг бой маданий меросига эҳтиром кўрсатиш, ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг катта саҳналарда ҳам ўз овоз имкониятларини намойиш этишларига ёрдам бериш мақсадида “Маъмуржон Узоқов” номидаги Республика кўрик-танлови ўтказиб келинади.

Бу йилги кўрик танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринга сазовор бўлган хонанда Абдусаид Абдуҳалимов Тошкент вилоятининг 22 та туман, шаҳарларидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ ҳофизлар билан анъанавий ижрочиликда беллашиб, пешқадамликни қўлга киритди ва яна бир маротаба ёш истеъдод соҳибларини тарбиялашга маҳорати етарли эканлигини намойиш этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Кўрик_танлов

"Зулфияхоним қизлари" сараланди

Куни кеча туман марказий Маданият саройида “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг Тошкент туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда 43 нафар иштирокчи қизлар адабиёт, санъат, спорт, жамоатчилик, маданият, фан ва таълим йўналишлари бўйича ўз истеъдодини намойиш этдилар.

Мазкур танловда илгари 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган қизлар иштирок этган бўлса, эндиликда иштирокчиларнинг ёш тоифаси 14 ёшдан 30 ёшгача этиб белгиланган.

Туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Баркамол авлод болалар мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган саралаш босқичи танлов комиссияси аъзолари томонидан барча йўналишлар бўйича жами 16 нафар истеъдодли қиз сараланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўрик_танлов

👩‍💼 «Йил аёли» танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

Юртимизда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Йил аёли» танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда туманимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган 9 нафар фаол хотин-қизлар ўзини таништириш, савол ва жавоб ҳамда “Ўзбек аёли” мавзусида иштирокчининг 3 дақиқали видеоролиги шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Танловда “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”,“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи ташкилотчиси”, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Кўрик_танлов

Ҳарбий қисмда “Тўмарис авлодлари” беллашуви

Тошкент туманидаги Чегара қўшинлари ҳарбий қисмида Чегара қўшинларида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида “Тўмарис авлодлари” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўрик_танлов

📚 Фаол “Ёш китобхон”лар аниқланди

Тошкент тумани марказий Маданият саройида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, туман Ахборот-кутубхона маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман бўлимлари, Халқ таълим бўлими, Маданият бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу танловда тумандаги 31 та умумтаълим мактабларида ўтказилган босқичларда ғолиб бўлган 31 нафар мактаб ўқувчилари ўзаро беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра,
1-ўрин 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадина Мирзоитова;
2-ўрин 4-умумтаълим мактаби ўқувчиси Умиджон Турсунбоев;
3-ўрин 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нодира Мирсобитова;
4-ўрин 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси Наима Тошкенбоева;
5-ўрин 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Маъмура Сагатоваларга насиб этди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўрик_танлов

Зулфияхонимнинг жажжи издошлари беллашуви

Тошкент туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним Исроилова таваллуд топган кун муносабати билан “Зулфияхоним издошларимиз” деб номланган кўрик-танлов ташкил этилди.

Ушбу кўрик-танловда муассаса тарбияланувчилари бўлган жажжи қизалоқлар Зулфияхоним шеърлари, савол-жавоб каби 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website