Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
​​#Шахсий_фикр

ЭНГ МУҲИМИ – ИШОНЧ!

🗓Кеча ва бугун содир бўлган, бўлаётган воқеалар ҳамда унинг оқибатларини кузатар эканмиз, ниҳоятда табиий ва ғурурлантирадиган бир жиҳат эътиборни тортади.

‼️Халқимиз бу синовли, тушунарсиз даврда – кутилмаганда ҳамма тизимлар ишдан чиққан пайтда саросимага тушгани йўқ. Негалигини биласизми? Чунки давлат ва халқ ўртасида жуда мустаҳкам ишонч кўприклари мавжуд. Бу кўприк бир йилда ёки бир ойда пайдо бўлиб қолгани йўқ.

🔸Халқнинг давлатга, айниқса, давлат раҳбарига ишонч индекслари юқори эканлигини ўтган беш йилликда қанчалар оғриқли, йиллар давомида тан олинмаган аччиқ ҳақиқат билан юзлашиб, барчасига малҳам топилгани билан изоҳлаш мумкин.

❗️Алоҳида таъкидлашни истардимки, бирон жойда, бирон манбада электрсиз соатларда, тасаввур қилинг, кузатув камералари ва бошқа мосламалар ишламай қолган паллада ўғирлик, тартибсизлик юзага келганини ўқиганим, эшитганим йўқ! Лўндасини айтганда, мамлакатимизнинг 30-35 фоиз аҳолиси электрсиз ўтказган тунда ўғирлик, босқинчилик, талон-тарожлик бўлмади!

🔺Имон-эътиқодимиз, Президентимиз сиёсати, жойлардаги раҳбарларнинг фаолияти ўтган 24 соат ичида катта бир синовдан ўтди, дейиш мумкин. Кутилмаганда рўй берган бу инқироз оқибатида барчамиз бир нарсани чуқур ҳис қилдик – давлат ҳамиша ёнимизда, президент доим халқ тарафда.

Бошинг омон, иқболинг ёруғ бўлсин, жонажон халқим!

✍️Раъно Турдибоева,
Тошкент давлат аграр университети проректори

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Шахсий_фикр

💼 Ҳоким ёрдамчиси фаолиятида сектор раҳбарининг ўрни

Келинг, бир масалада очиқчасига гаплашиб оламиз. Гап туманимиз прокурори ҳақида. Очиғи, бу инсонга унча-мунча ходим дош бериши қийин, ишни талаб қилгани қилган. Адолатни истайдиган прокурор талабини қойиллатиб бажараётганлар ҳам бор, албатта.

Масалан, Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги “Сарке” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ибратилла Файзуллаев. У ўз вазифасини яхши уддалаб, паррандачилик драйвери мисолида маҳалладаги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" рўйхатидаги фуқароларга маҳалладаги ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли ҳамкорлиги ва тавсияси билан кредит асосида товуқлар тарқатилишига эришди.

❗️Кимларгадир бу арзимас масала бўлиб кўринар. Лекин гапни индаллоси, энди ҳоким ёрдамчилари вазифасига киритилган 21 та йўналишнинг барчасида ҳудди шундай ишласа, туманда камбағаллик даражаси қисқариб бораверади.

Шуҳратилла УЛУҒОВ,
холис кузатувчи
.

Суратларда: Ибратилла Файзуллаев иш жараёнида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website