Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#баёнот

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли электр, газ ва ичимлик суви тармоқларида 72 та узилиш рўй берди

❄️🌳Мамлакатимиз бўйлаб юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вилоятимизнинг турли ҳудудларида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида, вақтинчалик узилишлар кузатилди.

Вилоятда электр сими, газ, узилиши ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ 72 ҳолатда рўй берди. Булар:

🔹 Янгийўл тумани, “Шўралисой”, “Кескан”, “Шодлик”, “Саҳоват”, “Ғалаба”, “Юксалиш”, “Нов”, “Ўзбекистон”, “Баҳор” ҳамда “Озод” маҳаллаларида;

🔸Оҳангарон тумани, “Илғор”, “Телов”, “Санам”, “Сусам”, “Марказий қўрғон”, “Ялпоқтепа”, “Қизилой”, “Ғаллақудуқ”, “Гулобод”, “Унгут” ва “Тут” маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔸Қибрай туманидаги, "Юқори юз" маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔹Зангиота тумани, “Эркин” ҳудудидаги “Қурилиш” маҳалласида;

🔴Пискент тумани, "Зоминовул", "Дўстлик", "Файзобод", "Гулистон", "Лолаариқ" “Митан”, “Майлобод”, “Бекобод”, “Бирлик”, “Ойбек”, "Лолаариқ", " Навоий", "Мўминобод", " Саидобод", " Тараққиёт", "Ҳолиқберди", "Гулистон", "Сувти", "Дўнгқўрғон", Оқтом”, “Кориз”, “Култепа”, "Ғайрат", "Лола ариқ" ва " Новкент" маҳаллаларида;

🔹Тошкент тумани, “Сирғали”, “Ифтиҳор”, “Кўксарой”, “Ибрат”, “Қизғалдоқ”, ҳамда “Тинчлик” маҳалласида;

🔸Бўка тумани, “Янгиҳаёт”, “Мустақил”, “Ўзбекистон”, “Бахмал”, “Бўстон”, “Гулистон”, “Даштобод”, “Ҳўжақўрғон, “Қизил юлдуз, “Учтепа”, “Дўстлик”, “Мойтепа”, “Улуғбек”, “ Навобод” ва “Гулистон” маҳаллаларида;

🔸Ўрта Чирчиқ тумани, “Ким Пен Хва”, “Гулобод” ва “Фаровон” маҳаллаларида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳудудларнинг 61 тасида таъмирлаш ишлари якунланиб , 11 таси билан боғлиқ ишлар эртага давом эттирилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Баёнот

⛔️ Келес шаҳридан М.Фозилов ҳудудига олиб борувчи йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилди

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Баёнот

Бирдамлик ва шижоат учун миннатдорлик

Мамлакатимизда кеча рўй берган вазият, бизга нечоғлик аҳил бўлишимиз кераклигини яна бир маротаба кўрсатди.

Аҳолининг ҳодисалардан хабардорлиги, воқеликларни кузатиб туриши, тушунишга ўзида куч топа олганлиги, ҳокимият вакилларига ва масъул ходимларга ўз вазифасини шижоат билан бажаришга куч берди, десам муболаға бўлмайди.

Албатта, бундай пайтларда ишчи ходимларга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ҳам содир бўлади.

Бироқ, шуни ишонч билан айта оламанки, туман коммунал соҳа вакиллари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, ЙҲХБ инспекторлари, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимлари тинимсиз ишлашмоқда.

Туманимиз аҳолисига бирдамлик ва сабр-тоқат, туман маъмуриятига ишчанлик ва шижоат учун ўз миннатдорлигимни ва чуқур ҳурматимни изҳор қиламан.

✍️ Дилафруз Исмаилова,
Тошкент тумани ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби.

👉
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Bayonot

Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot

Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.

Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:

11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.

Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.

Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.

Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Баёнот

Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.

Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.

Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.

Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.

Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM