Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ижтимоий_ҳимоя

Тошкент вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишга тушди

🔹Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг соддалаштирилган механизми Тошкент вилоятида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга тушди.

✔️Тошкент вилоятида ушбу тизим 2020 йил декабрь ойидан бошлаб жорий қилинди.

❇️Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосанИжтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали электрон маълумот алмашуви орқали давлат томонидан аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизими яратилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

📓 “Темир дафтар”га киритилган оилаларга товуқ тарқатилди

⚡️Шу кунларда туман аҳолисининг ижтимоий аҳволини ўрганиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасаддилар томонидан оилалар «маҳаллабай» кесимида ўрганилмоқда.

🔎 Ўрганишлар давомида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи оилаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш орқали уларнинг яшаш шароити ва турмуш даражасини яхшилаш бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент туман бўлинмаси томонидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож “Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида секторлар ва маҳалла раислари билан биргаликда 17 та оилага 10 тадан товуқ тарқатилди.

📽 Жараён ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

⚡️Шу кунларда туман аҳолисининг ижтимоий аҳволини ўрганиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасаддилар томонидан оилалар «маҳаллабай» кесимида ўрганилмоқда.

🔎 Ўрганишлар давомида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи оилаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш орқали уларнинг яшаш шароити ва турмуш даражасини яхшилаш бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2-сектор ҳудудидаги “Ғишткўприк” маҳалласи, “Ғишткўприк” 2-берк кўчаси 4-уйда истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Нигора Содиқовага электр қуввати билан ҳаракатланувчи ногиронлик аравачаси ҳадя этилди.

♻️ Агентлик томонидан туманимизда бу каби ҳайрия тадбирлари давом этмоқда.

📽 Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Эътибор ва ғамхўрлик

⚡️Шу кунларда туман аҳолисининг ижтимоий аҳволидан хабардор бўлиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасаддилар томонидан оилалар «маҳаллабай» кесимида ўрганилмоқда.

🔎 Ўрганишлар давомида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш орқали уларнинг яшаш шароити ва турмуш даражасини яхшилаш бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам туман ҳокимлиги, туман Тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари билан биргаликда 3-сектор ҳудудидаги “Баҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи болаликдан биринчи гуруҳ ногирони Ботирхўжа Тошхўжаевга ногиронлик аравачаси ҳадя этилди.

♻️ Туманимизда бу каби ҳайрия тадбирлари давом этмоқда.

📽 Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Президентдан ижтимоий кўмак оилаларга етказилди

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг август ойида айрим аҳоли қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, сектор раҳбарлари томонидан тумандаги мавжуд 68 та маҳаллада истиқомат қилувчи 694 та "Темир дафтар"га киритилган 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор оилаларнинг 1 минг 731 нафар фарзандларига 500 минг сўмдан жами 865 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари манзилли равишда етказилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ёшлардан меҳр ва эътибор намунаси

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Шу боис бугун Тошкент тумани 20-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Бегзод Баҳодиров ҳомийлигида Тошкент тумани “Журналистлар клуби” аъзоси Муҳаммаддиёр Мирсултонов ва 20-умумтаълим мактабининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Хуршида Жумаевалар билан биргаликда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан бир нечта имконияти чекланган ҳамда меҳрга муҳтож инсонлар билан учрашиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_ҳимоя

🤝 Эътибор кўнгилларга нур бахш этди

Шу кунларда жойларда жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари етказиб берилмоқда.

Жумладан, кеча Тошкент туманида истиқомат қилувчи 15 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бор фуқарога Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ажратилган электр юритмали кресло-аравачалар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ижтимоий реабилитация хизматларини ривожлантириш туман бўлими масъуллари бошчилигида ўз эгаларига топширилди.

📌 Бундан кўзланган мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш ҳамда уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашдир.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

ОАВ биз ҳақимизда

Тошкент тумани, Оқтом маҳалласида истиқомат қилувчи, 4 нафар фарзанднинг онаси Дилдора Ҳакимованинг 7 ой муқаддам турмуш ўртоғи оламдан ўтган. Шундай бўлсада, у маҳалла, туман ҳокимлиги, ҳомийлар кўмаги билан рўзғоридаги кам-кўстини тўлдириб келмоқда.

Юқоридаги "Zamon" информацион дастури лавҳаси орқали бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ижтимоий_ҳимоя

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор кун сайин ортиб бормоқда.

Хусусан, куни кеча Тошкент тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ҳам туман Ногиронлар жамияти билан биргаликда туман ҳудудида истиқомат қилувчи 51 нафар якка ва ёлғиз қарияларга, 350 нафар Афғон уруши қатнашчиларига ва бошқа ногиронлиги бор фуқароларга бепул дори-дармон тарқатилди.

Бунда ҳудуддаги қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиника врачлари яқиндан ёрдам беришди.

Халқимиз азалдан меҳр-оқибатли бўлган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш умрбоқий одатларимиздан. Шундай экан, бизнинг юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_ҳимоя

Мақсад – инсон қадри учун фаолият юритиш

Тошкент тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Рўзиев раҳбарлигида Тошкент, Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари ҳамда Янгийўл шаҳри ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Давлат раҳбари томонидан соҳага оид чиқарилган қарор ва фармонлар ҳамда пенсия тизимидаги сўнгги янгиликларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тўлиқ маълумот етказилиб, семинар иштрокчиларининг саволларига батафсил жавоб берилди.

Бу каби семинарларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг билим ва малакасини янада ошириб, "Инсон қадри учун" тамойили асосида фаолият юритишини таъминлашдан иборатдир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ижтимоий_ҳимоя

🔹 Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бир марталик пул тарқатилади

📌 Президент қарорига биноан, пенсионерлар ва нафақа олувчиларга 300 мингдан 400 минг сўмгача бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Кам таъминланган оилаларга бу оилалардаги ҳар бир бола учун 200 минг сўмдан берилади. Шунингдек, муайян тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир оила аъзоси учун 20 килограммдан ун тарқатилади.

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига давлат бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

а) ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
▪️ Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.
Республика бюджети ҳисобидан бошқа органлар орқали пенсия олувчиларга тегишли вазирлик ва идоралар томонидан юқорида кўрсатилган шартларда ва миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

б) Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

Бир марталик моддий ёрдам тўловлари икки ҳафта муддатда тўлиқ тўлаб берилади.

Уйида вақтинча бўлмагани ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга.

Дилшод Муҳиддинов,
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент туман бўлими бошлиғи.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ижтимоий_ҳимоя

🌾 Аҳоли давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сон қарорига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминлаган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилди.

Куни кеча Зарбдор, Беруний, Қорабўрик, Озодлик ва Ободлик маҳалла фуқароларига ун тарқатилган бўлса, бугун яна 6 та маҳаллада истиқомат қилувчи оилаларга ун етказиш режалаштирилган.

Аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йил 21 июнь кунига қадар босқичма-босқич, кунлик 6,9 тонна миқдорда "Ғалла-Алтег” АЖдан "Темир дафтарда" турувчи ва кўп болали оилаларга 20 килограммдан ун маҳсулотини етказиш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

💫Эътиборга молик қалблар

Тошкент туманида жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларга бўлган эътибор ўзгача. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ўксик қалбларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг кундалик ҳаётга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эса мутасаддиларнинг иш режасига киритилган долзарб масалага айланиб улгурган.

Жумладан, кеча Тошкент туманида истиқомат қилувчи 40 нафар кўзи ожиз фуқарога Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ажратилган овоз чиқарувчи "тонометр" Ижтимоий реабилитация хизматларини ривожлантириш туман бўлими масъуллари бошчилигида ўз эгаларига топширилди.

📌 Бундан кўзланган мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш ҳамда уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашдир.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

🌾
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ун етказилмоқда

Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сон қарорига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминлаган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирги кунга келиб, Тошкент туманининг деярли ҳар бир маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга ун етказилмоқда.

Аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йил 21 июнь кунига қадар босқичма-босқич, кунлик 6,9 тонна миқдорда "Ғалла-Алтег” АЖдан "Темир дафтарда" турувчи ва кўп болали оилаларга 20 килограммдан ун маҳсулотини етказиш кўзда тутилган.

📹Юқоридаги видеолавҳада "Қорабўрик" маҳалласида ун тарқатиш жараёни акс этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

👔 Тошкент туманида кам таъминланган оила фарзандларига янги намунадаги мактаб формалари етказилмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 майдаги 271-сон қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши белгиланган.

🔹 Эътиборлиси, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Бугун, туман Халқ таълими бўлими мудири Маҳмуд Ўткиров тумандаги Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласида бўлиб, мактаб ёшидаги фарзандларига янги намунадаги мактаб формасини совға қилди.

♻️ Қувонарлиси, оилада ҳеч бир фарзанд бекорчи эмас, ҳар бирининг ўз вазифаси, ўз даромад манбаи мавжуд.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя
#Инсон_қадри_учун

Махсус мослама ўзгалар ёрдамисиз тана ҳароратини ўлчаш имконини беради

🔹 Тошкент тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан жисмоний имконияти чекланганлар учун мўлжалланган мосламалар топширилди.

🌡 Эндиликда 20 нафарга яқин кўзи ожиз тумандошимиз овозли билдириш бериш хусусиятига эга бўлган махсус ускунадан фойдаланган ҳолда ўзгалар ёрдамисиз тана ҳароратларини ўлчаш имкониятига эга бўлдилар.

🔸 Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар яна давом этади.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website