Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

Маҳаллабай ишлаш тизими: ўрганиш ва кўмак

Давлат раҳбарининг “Маҳаллабай ишлаш тизими"ни жорий этиш бўйича белгилаб берган вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент туманида иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллаларга туширган ҳолда барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш бўйича бошланган ишлар ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик.

Бугун, 2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев билан ҳамкорликда Юнусобод ҳудудидаги "Ойдин ҳаёт", "Раҳбаробод", "Дархон" маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, ўрганиш ишларини олиб боришди.

Маҳаллабай ишлаш тизимнинг жорий этилганлиги тумандаги аҳоли турмуш шароити билан боғлиқ тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишда ўз самарасини беришига ишончимиз комил.

Батафсил фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ёшлардан меҳр ва эътибор намунаси

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Шу боис бугун Тошкент тумани 20-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Бегзод Баҳодиров ҳомийлигида Тошкент тумани “Журналистлар клуби” аъзоси Муҳаммаддиёр Мирсултонов ва 20-умумтаълим мактабининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Хуршида Жумаевалар билан биргаликда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан бир нечта имконияти чекланган ҳамда меҳрга муҳтож инсонлар билан учрашиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Инсон_қадри_учун

Эхсоннинг мукофоти эхсондир!

Бугун 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда кенг миқёсда хайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туманда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ташкилот раҳбарлари ва фаоллар Зангиота зиёратгоҳида бўлиб, вилоятимиз миқёсида ўтказилаётган “Инсон қадри учун” шиори остидаги хайрия акциясида иштирок этишди.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Инсон_қадри_учун

Меҳр ва мурувватдан диллар мамнун, кўнгиллар хотиржам

Барча жойларда бўлгани каби “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент тумани марказидаги “Маданият саройи”да ҳам “Инсон қадри учун” шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди.

Акцияда тумандаги корхона-ташкилот раҳбар ва ходимлари, тумандошларимиз фаол иштирок этиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг соғлиғини тиклаш, ногиронларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш учун моддий ёрдам жамғариш мақсадида ташкил этилган хайрия қутисига ўз пул маблағлари билан ҳисса қўшдилар.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#жараён
#эзгулик

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ахборот хизмати ходимлари ҳам фаол

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️3 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри. Бардавом анъаналар безаволдир

*Бекобод тумани.
Эзгулик масканида эзгу ташаббус

*Қибрай тумани.
Туман мутасаддилари болажонлар қувончига шерик бўлишди

*Оҳангарон шаҳри.
Хайр-саховат инсоний фазилатлар гултожи

*Бўстонлиқ тумани.
Инсон қадри учун ишлаш - саодат

*Нурафшон шаҳри.
Оппоқ” маҳалласида ойдин ниятлар ижобати

*Тошкент тумани.
Меҳр ва мурувватдан диллар мамнун, кўнгиллар хотиржам

*Оққўрғон тумани.
Улар уйда таълим оладилар, чунки...

*Паркент тумани.
Мурожаатлар ортидаги тақдирлар...

*Зангиота тумани.
Ногиронлиги бўлган ёшларга ҳам имкониятлар кенг

*Юқори Чирчиқ тумани.
3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносиб нишонланди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
1-сектор ҳудудида нима гаплар?

*Бўка тумани.
Меҳр-оқибатли одамлар оламни асрайди

*Олмалиқ шаҳри.
1-сектор штабида фуқаролар қабули

*Чирчиқ шаҳри.
"Янги ифтихор"да янги иморатлар қад ростламоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлашнинг асосий механизмлари

Тошкент тумани ҳокимлигида Зангиота ва Тошкент туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари учун семинар ўтказилди.

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Юридик бўлими бош юрисконсульти Наргиза Фахриддинова фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари, “Ота-оналар университети”, “Бибихоним мактаблари” ва “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаларининг вазифалари ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этишнинг устувор жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш механизмлари хусусида фикр билдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube