Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ўқув_семинар

Хотин-қизлар муаммолари: таклиф ва ечим

📌 Бугунги кунда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари билан ишлаш ҳар бир маҳалла раиси ўринбосари зиммасига улкан масъулият юклайди.

💠 Шу муносабат билан Тошкент туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари учун икки кунлик ўқув-семинари ўтказилди.

💬 Ушбу семинарда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия, Пенсия жамғармаси бўлимлари, Жиноят, Фуқаролик ва Иқтисодий судлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари томонидан масаланинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари атрофлича тушунтирилиб, бу борада раис ўринбосарларининг масъулиятини янада ошириш, билим ва кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқув_семинар

Пенсия ва нафақалар энди қандай тайинланади?

Бугун туман ҳокимлигида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли қарори талаблари ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими билан ишлаш борасида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шохрух Абдиев, Тошкент тумани ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Муроджон Эргашевлар иштирок этиб, юқоридаги қарор талаблари ҳамда пенсия ва нафақалар тайинлаш тизимидаги ўзгаришлар юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтдилар.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ўқув_семинар

Маҳалла раиси ислоҳотчи-ми?

Сўнгги йилларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз Раҳбари томонидан соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш меҳанизмларини фуқаролар йиғинлари ходимларига тушунтириш мақсадида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти масъул ходимлари, диний уламолар ва турли соҳа мутахассислари томонидан “Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш”, “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Маҳаллабай” ишлаш тизими, “Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш”, “Ислом ва жамият” каби мавзуларда машғулотлар олиб борилиб, фуқаролар йиғинлари раисларининг бу борадаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ўқув_семинар

🔹 Маҳаллабай ишлашда давлат хизматчилари вазифа ва бурчлари

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари Дилшод Каримов иштирокида Тошкент туманида маҳаллабай ишлаш тизимига масъул давлат хизматчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

💼 Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.

♻️ Мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчиларидан иборат маҳалладаги "учлик"ка самарадорлик кўрсаткичларининг энг муҳими сектор раҳбарларининг рейтингига боғлиқлик жиҳатлари тушунтирилиб, мазкур тузилмалар ҳамкорлиги натижадорликнинг илк бўғини эканлиги таъкидланди.

📝 Шунингдек, хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, уларнинг ишни ташкил этишдаги муаммолари ва фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлари тингланди ҳамда ижтимоий сўровнома ҳам олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website