Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#2_сектор

🌳 “Долзарб 40 кунлик” Гулистон ҳудудида

Бугун Тошкент туманининг Айри-ота, Қашқарлик, Қурувчи, Мустақиллик, Саноат, Сарке, Ғишткўприк ва Сирғали маҳаллаларида минг тупдан дарахт кўчатлари экилмоқда.

Яшил макон умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, тумандаги яшил майдонлар миқдорини ошириш мақсадида режалаштирилган бўлиб, ушбу хайрли ишларни бажаришда сектор раҳбарлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.

Ҳусусан, 2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаров ташаббуси билан 9 та маҳаллада 9 минг туп мевали дарахтларнинг экилиши ва бунда аҳолининг фаол иштироки, фуқароларда келажак авлодни экологик фалокатлардан сақлаш ва “Яшил макон” яратишга ҳисса қўшиш истаги бор эканлигидан ва саъй-ҳаракатлар зое эмаслигидан далолат беради.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#2_сектор

🌱 Гулистон ҳудудида дарахт экиш акцияси давом этмоқда

Кеча Гулистон ҳудудида дарахт экиш акцияси бошланганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Бугун эса ҳудуднинг Ибрат, Авлиё ота, Боғбон, Ойдин ҳаёт, Рахбаробод ва Дархон маҳаллаларида ҳам минг тупдан мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаровнинг “Яшил макон” акциясида фаол иштирок этиш ташаббуси кеча ва бугун биргина Гулистон ҳудудида жами 14 минг туп мевали дарахт кўчатлари экилишига сабаб бўлди.

Раҳбаробод ва Ибрат маҳаллаларида бўлиб ўтган дарахт экиш акциясида эса Тошкент вилояти прокурори – вилоят 2-сектор раҳбари Салом Самадов 26-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамроҳлигида иштирок этди.

Вилоят прокурори ўқувчилар билан биргаликда дарахт экиш асносида улар билан самимий суҳбатлашиб, бугунги экилган дарахтлар келажакда қанчадан-қанча экологик фалокатларнинг олдини олиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

Умумтаълим мактабларидаги ташаббус

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 ноябрь санасидаги "Яшил макон" акциясига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги топшириқларидан сўнг ҳудудларда "Долзарб 40 кунлик" га старт берилди.

Тошкент туманида ҳам "Яшил макон" акцияси жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Юқоридаги видеода тумандаги умумтаълим мактабларида "Яшил макон" шиори остида ўтказилаётган акциядан лавҳалар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон

🌳 Ҳудудларда дарахт экиш акцияси давом этмоқда

Кенг миқёсда давом этаётганЯшил макон акциясига Халқ қабулхонаси ҳамда Тошкент тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам ўз ҳиссаларни қўшиб, бино ҳудудига туташ майдонга турли манзарали ва мевали дарахтлар экишди.

📌 Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида юртимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни кўпайтириш топшириғи берилган эди.

Яшил макон” акцияси давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

Долзарб 40 кунлик болалар боғчасида

Бугун инсониятнинг табиатга нисбатан салбий муносабати оқибатларига гувоҳ бўлиб турибмиз. Йиллар давомида табиатга етказилган таъсир оқибатида табиий мувозанатга путур етди. Бугун эса давр ўз сўзини айтиб, экологик муаммоларни ҳал этишни тақозо этмоқда.

Давлат Раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг 10 декабрига қадар мамлакатимизда дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.

Тошкент туманида ҳам "долзарб 40 кунлик"ка уюшқоқлик билан киришилди ва Яшил макон акцияси барча корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида давом этмоқда.

Бу сафарги акция мактабгача таълим ташкилоти, яъни боғчалар бўйлаб бўлиб ўтди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, туман ҳокими Одилхон Рустамов ташаббуси билан ижтимоий соҳа объектларининг бўш майдонларини “Яшил макон”га айлантириш учун 15 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларига маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🌳 Таълим муассасаларидаги умуммиллий акция

Хабарингиз бор, Тошкент туманида Яшил макон умуммиллий акцияси ҳар бир ташкилот, ҳар бир муассаса томонидан ўтказилмоқда.

Акцияда туман ҳокими Одилхон Рустамов ҳам шахсан иштирок этиб, ҳар бир объектда экилаётган илк дарахт кўчати ҳоким томонидан ерга қадалмоқда.

Бу сафарги акция умумтаълим мактаблари бўйлаб ўтказилди. Туман марказидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳудудига 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🌳 Марказий шифохонадаги долзарб 40 кунлик

Хабарингиз бор, Тошкент туманида Яшил макон умуммиллий акцияси ҳар бир ташкилот, ҳар бир муассаса томонидан ўтказилмоқда.

Бу сафарги акцияда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев ҳам иштирок этди.

Туман Марказий шифохонаси ҳудудида ўтказилган умуммиллий акция доирасида, шифохона атрофига 100га яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🏫 Мактабда “Депутатлар боғи” яратилди

Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан бошланган Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик”да Тошкент туманида ҳам кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирда Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари ҳам қизғин иштирок этмоқдалар. Депутатларимиз ҳайрли ташаббус билан чиқиб, тумандаги 22-умумтаълим мактабининг бўш ер майдонида “Депутатлар боғи”ни яратишга аҳд қилишди ва 300 тупдан ортиқ мевали дарахт кўчатларини ўтқазиб, кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон

“Мактабларни яшил масканга айлантирамиз”

Президентимизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва Халқ таълими вазирлигининг “Мактабларни яшил масканга айлантирамиз” акцияси доирасида тумандаги умумтаълим мактабларида янги дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, тумандаги 11-умумтаълим мактабида “Келажак авлод учун табиатни асраймиз!” шиори остида мевали ва манзарали дарахтлар экиш жараёни ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Дарахт кўчатларини экишда мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналар билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова, Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари Мирислом Усмонов, Саъдулла Матёқубов ва Шаҳноза Абдусатторовалар ҳам иштирок этиб, яхши ниятда мактаб ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

Бу каби тадбирлар мактаб ўқувчилари онгига табиатни севиш, уни ардоқлаш, тоза ҳаво ва мўл-кўлчилик учун ўз ҳиссасини қўшишдек олийжаноб ғояларни сингдиришга асос бўлади, албатта.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🌳"Мактабим ва маҳалламга ниҳол экаман!" акцияси ўтказилди

🌲Давлат раҳбари ташаббуси билан жорий йил 1 март санасидан "Яшил макон" умуммиллий акциясига старт берилган эди.

Шу муносабат билан, Тошкент тумани ҳудудида ҳам манзарали ва мевали дарахтларни экиш, маҳаллаларни яшил маконга айлантириш борасида кўкламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Хусусан, тумандаги 20-умумтаълим мактабида "Яшил макон" акцияси доирасида 100 туп қарағай дарахти кўчати экилди.

Кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари, “Мактабимга ва маҳалламга ниҳол экаман!” шиори остида ўтказилди.

Батафсил Муҳаммаддиёр Мирсултонов лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

Биз билан юртимиз ободлигини таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшинг!

🌿 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Республикамиз бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар экиш, маҳаллалар озодалигини таъминлашга қаратилган Экологик акция ўтказилади.

🤝 Сизда ҳам эзгулик элчилари қаторида бўлиш имкони мавжуд!

Ҳозироқ @YashilMakon_bot telegram бот орқали рўйхатдан ўтинг ҳамда акция иштирокчисига айланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#яшил_макон

"Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ ходимларининг навбатдаги хайрли ишлари

🌳 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил 1 март санасидан "Яшил макон" умуммиллий акциясига старт берилган эди.

🌴Акцияси доирасида мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, шаҳар ва туманларда яшил майдонларни кенгайтириш каби ишларни амалга ошириш назарда тутилган.

🌱Бугун, "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ вакиллари, Тошкент тумани ҳокимлиги ва туман Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда тумандаги "Ғишт кўприк" маҳалласининг чегара ҳудудида мавжуд бўш ер майдонларига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 туп беҳи дарахти кўчатларини экиб, кўкаламзорлаштириш ҳашарини уюштирдилар.

✍️ "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website