Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
#пресс_тур
#Ўрта_Чирчиқ #Қуйи_Чирчиқ
#Янгийўл_тумани #Тошкент_тумани
#Нурафшон_шаҳри

🔹ОАВ вакиллари ва блогерлар учун вилоятдаги Мактабгача таълим ташкилотларига медиа- тур ташкил этилди.

📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги чекка ҳудуди саналган “Тўқбой” МФЙда қурилган 160 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

🚌Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари Янгийўл туманининг 3 та ҳудуди бўйлаб ҳаракат қиладиган автобус, яъни, «Ақлвой» мобил МТТ фаолияти ҳамда Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТТларда кам таъминланган оилалар фарзандларига ажратилаётган имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишди.

📎Медиа-тур доирасида Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибаси ҳам ўрганилди.

🎥Жараён "Zo‘rTV" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Мактабгача_таълим
#1_сектор

🏫 Кўктерак ҳудудида 3 та янги оилавий боғча фаолиятини бошлади.

🏘 Туманда болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамровини ошириш мақсадида 1-сектор ҳудудида 3 та оилавий боғча тантанали равишда очилди.

👉 Хусусан, “Уч чинор” маҳалласида “Лучше всех”, “Маърифат” маҳалласида “Baby land” ҳамда “Звездопад” номли оилавий боғчаларнинг ҳар бири 25 нафардан болажонларни ўз бағрига қабул қилди.

Ушбу боғчалар очилиши натижасида 75 нафар бола мактабгача таълимга қамраб олинди.

📌 Бугунги кунда туманда 37 та давлат, 11 та нодавлат ҳамда 13 та оилавий давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда.

📍 Ҳудудида болалар боғчаси бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ташаббускор тадбиркорлар оилавий давлат хусусий шерикчилик асосидаги болалар боғчаси очиш бўйича ҳамкорлик учун туман Мактабгача таълим бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

⚜️ “Қалдирғоч”нинг илк парвози

🏫 Бунёдкор маҳалласида “Қалдирғоч” номли илк оилавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Зулфия Қурбонова бошчилигида фаолияти йўлга қўйилган мактабгача таълим ташкилоти ушбу маҳалланинг 25 нафар болажонларини ўз бағрига олди.

♻️ Қувонарлиси, ушбу мактабгача таълим ташкилоти очилиши билан “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилувчи 4 нафар аёл доимий иш билан таъминланди. Уларнинг икки нафари “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизлар бўлиб, доимий иш билан таъминланиш баробарида улар “Аёллар дафтари”идан чиқарилди.

💠 Тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, ҳоким ўринбосари Сардор Мирсагатов, сектор раҳбарлари ва маҳалла фаоллари мактабгача таълим ташкилотининг келгусидаги фаолиятига ривож тилашди.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
#Мактабгача_таълим

Баҳорий удумлар ва анъаналар

Туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Баҳорий удумлар ва анъаналар” номли тадбир ўтказилди.

Унда боғча тарбияланувчилари томонидан миллий қадриятларимиз, удумларимизни ўзида акс эттирувчи халқ оғзаки ижоди, миллий халқ ўйинлари, рақслар ва қўшиқлар ижро этилиб, таклиф этилган меҳмонларга безатилган баҳорий байрам дастурхони орқали ўзбек миллий таомлари тарихи ҳақида маълумот берилди.

📸 Тадбир жараёни суратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим
#Тошкент_тумани

Оналарга кўмакчи бўлган “Мўъжизалар дунёси”

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ёш авлод тарбиясининг биринчи ва муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Туманимизнинг Қизғалдоқ маҳалласида жойлашган “В мире чудес” (“Мўъжизалар дунёси”) хусусий мактабгача таълим ташкилоти ҳам мактабгача ёшда бўлган болаларнинг севимли масканига айланиб улгурди.

100 нафар ўғил-қизларни тарбиясини ўз зиммасига олишни режалаштирган бу боғчада бугунги кунга келиб, 30 нафар болажонлар алифбо, рус, немис, инглис тиллари, ментал арифметика сингари дарсларни ўзлаштирмоқдалар.

Бунда албатта болажонларга малакали тарбиячи-педагоглар кўмак бериб, ўғил-қизларимизда билимга, ўқишга, ҳисоблашга бўлган кўникмалари шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

🎥 Батафсил юқоридаги видеолавҳамизда:

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

Болалар кунига байрам туҳфаси

1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент тумани “Сабзавот” маҳалласида “Happy Wunderkind NDM” хусусий мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Байрам шодиёнасида 2-сектор раҳбари, туман ҳокимнинг ўринбосари, туман котибият мудири ва туман Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари иштирок этишди.

Қувонарлиси, 100 ўринга мўлжалланган ушба нодавлат мактабгача таълим ташкилотида кам таъминланган оилалар фарзандлари учун чегирмалар мавжуд бўлиб, бу ерда рус, инглиз ва ўзбек тилларида таълим бериш кўзда тутилган.

Ўйлаймизки, “Happy Wunderkind NDM” хусусий боғчасининг очилиши, туманда мактабгача таълим ёшида бўлган болаларни қамраб олишга оид топшириқлар ижросини таъминлашга хизмат қилибгина қолмасдан, болажонларимизга янги, кўркам ва замонавий масканда таълим-тарбия олиш имконини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

Яна бир байрам совғаси

1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” да Тошкент тумани “Қорабўрик” маҳалласидаги 23-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Замон талабига мос равишда қад кўтарган янги бинода, ўғил-қизларимизга стандарт таълим-тарбиядан ташқари миллий ва амалий санъат, рассомчилик, қўғирчоқ устахонаси, миллий либослар йўналишларида ижод қилишлари учун ҳам барча шароитлар яратилган.

Тадбир давомида, 23-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти капитал-реконструкцияга тушган кунидан бошлаб, бугунги кунга қадар бўлган жараёнларда фаол иштирок этиб, янги бинони фойдаланишга топшириш ва болажонларни қабул қилишини тезлаштиришга ўз ҳиссасини қўшган ва меҳнатини аямаган инсонларга туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси”: туман босқичи ғолиби аниқланди.

Мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2021” республика касбий кўрик-танловининг Тошкент тумани босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ҳудудий босқичларида ғолибликка эришган 6 нафар тарбиячи иштирок этди.

Якуний натижага кўра, 25-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Нигора Тожибоева “Энг яхши методист тарбиячи”, 8-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Шаҳноза Артиқова “Энг яхши ижодкор тарбиячи”, 30-мактабгача таълим ташкилоти вакиласи Хуршида Налибаева эса “Инновацион ахборот технологияларини қўллай оладиган энг яхши тарбиячи” номинациялари бўйича ғолиб бўлдилар.

4-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Дилноза Иноятова туман босқичининг мутлоқ ғолиби деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида туман шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

“Алишер Навоий”да янги оилавий боғча иш бошлади

Бугун тумандаги “Алишер Навоий” маҳалласида “Little leaders” номли давлат хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, ота-оналар, туман Кенгаши котибият мудири ва Мактабгача таълим бўлими раҳбарияти иштирок этишди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни вақтда 14 нафар болажонлар муассасага қабул қилинди.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

👼 Соғлом овқатланган болажонга дард яқин йўламайди

Мактабгача таълим ёшида бўлган болаларни соғлом овқатлантириш, уларга мўлжалланган таомномани фойдали микронутриентларга бой бўлган таомлардан ташкил топишини таъминлаш, ўсиб келаётган бола организмига ижобий таъсир кўрсатиши шубхасиз.

Шу мақсадда, Тошкент туманидаги “Семурғ” номли 4-сон мактабгача таълим ташкилотида “Ақилвой – ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўплами асосида боғча ошпазлари учун “Маҳорат дарси” ташкил этилди.

Унда тумандаги 37 та мактабгача таълим ташкилотларининг ошпаз ва ҳамширалари 24 турдаги меню бўйича таомлар тайёрладилар.

Тадбир, Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, Тошкент тумани Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими, Тошкент тумани Мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент вилояти ошпазлари уюшмаси мутахассислари иштирок этишди.

🎥Жараён юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Мактабгача_таълим

Болажонлар – келажагимиз

Тумандаги “Семурғ” номли 4-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Энг яхши дидактик ўйин муаллифи” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари томонидан яратилган дидактик ўйинлар кўргазмаси ташкил этилиб, ҳар бир дидактик ўйин низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

“Энг яхши дидактик ўйин муаллифи” кўрик-танловининг ўтказилиши мактабгача таълим тизимида болажонларга таълим-тарбия бериш, уларга керакли шароитларни яратиш йўналишида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Сабаби, дидактик ўйинлар мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва имкониятларига ниҳоятда мос келадиган таълим бериш услуби бўлиб, улар пассив болаларни фаоллаштириш, жамоа таркибида турли вазифаларни дадил бажаришларида асосий восита бўлиб хизмат қилади. Дидактик ўйинлар болаларда ўз манфаатларини жамоа манфаатлари билан уйғунлаштира олиш, бир-бирига кўмаклашиш, ўртоқлари муваффақиятидан хурсанд бўлиш каби яхши муносабатларнинг таркиб топишига, софдиллик, ростгўйлик каби ижобий хислатлар шаклланишига ёрдам беради.

Кўрик-танловнинг туман босқичида 1-ўринни 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Шоҳида Рахматова, 2-ўринни 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Нигора Тожибоева, 3-ўринни 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Малика Иноятовалар эгаллашди.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳамда туман Мактабгача таълим бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, танловда энг намунали дидактик ўйинлар яратган 10 нафар тарбиячилар “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

Болажонларни ўз бағрига олган яна бир даргоҳ

Куни кеча Тошкент туманида “ASIA KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Хусусий боғчанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Одилхон Рустамов, туман Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Мухамедов ва депутатлар иштирок этишди.

“MEHNAT AGRO” МЧЖ таъсисчилигида қуриб, жорий йил 1 декабрь санасида фойдаланишга топширилган “ASIA KIDS” хусусий боғчаси рус-тили, инглиз-тили ҳамда араб тилларига ихтисослаштирилган бўлиб, 180 ўринга мўлжалланган.

“ASIA KIDS” хусусий боғчаси ва бошланғич таълим мактаби, ҳозирда мамлакатимизда кенг татбиқ қилинаётган "кластер институти"нинг бир кўриниши, десак муболаға бўлмайди.

Қувонарлиси, ўтган икки йил мобайнида Тошкент туманида 27та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 10та хусусий боғча ташкил этилиб, жами 65,4 фоиз қамровнинг 8,6 фоизи нодавлат секторларга тўғри келмоқда.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#мактабгача_таълим

🏫 “Илк қадам”: таълим-тарбия сифатини оширишда инновация

➡️
Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

🏫 Оқтом маҳалласида 200 ўринли янги болалар боғчаси қад ростлади

🏘 Тошкент тумани 4-сектор ҳудудидаги Оқтом маҳалласида 200 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилди.

📌 Айтиш жоизки, мазкур муассаса замонавий усулда қурилган бўлиб, бу ерда ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа, спорт заллари ва бассейнлар ҳам мавжуд. Уларда инглиз ва рус тиллари бўйича машғулотлардан ташқари шахмат-шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика, сузиш тўгараклари фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

Энг муҳими, келгусида бу боғчадаги ҳар бир гуруҳ хонасига кузатув камералари ўрнатилиб, бу тизим орқали ота-оналар уйларида ўтириб, интернет ёрдамида фарзандларининг машғулотларини кузатиб бориши мумкин.

♻️ Яқин кунларда қурилиш, пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, муассаса ҳудудда яшовчи болажонларни қабул қила бошлайди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Мактабгача_таълим

🏫 Энг чекка маҳаллада 200 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қад ростлади

🏘 Тошкент тумани 4-сектор ҳудудидаги Оқтом маҳалласида 200 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростлади.

▪️ Яқин кунларда қурилиш, пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, муассаса ҳудудда яшовчи болажонларни қабул қила бошлайди.

Тафсилотлар “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Мактабгача_таълим

🏫 “Сағбон” маҳалласида янги боғча иш бошлади

▫️ Тошкент туманидаги “Сағбон” маҳалласида хоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан янги оилавий боғча ўз фаолиятини бошлади.

🎉 “Humo bolalari” номини олган ушбу уй боғчаси очилиши муносабати билан 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Ҳудудда истиқомат қилувчи мавжуд 96 та боғча ёшидаги болаларнинг 40 нафари мактабгача таълим ташкилотига навбатда турган бўлса, шуларнинг 35 таси уй боғчасига таълим-тарбия олиш учун қабул қилинди.

🔹 – “Сағбон” маҳалласида хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилиши мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб совға бўлди, – дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Мунаввар Юсупова. – Ушбу хайрли ишга ўз ҳиссамни қўшишимдан асосий мақсад, боғчага навбатда турган болажонлар сафини камайтириш, янги иш ўринларни яратиш, қолаверса, ўз ҳудудимда тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

🏫 “Истиқбол” маҳалласида янги оилавий боғча болажонларга эшик очди

Тошкент туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.

🔎 Жорий йил бошида 1-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудда ўтказилган хатлов давомида маҳаллада яшовчи мактабгача таълим ёшидаги болаларни болалар боғчасига қамраб олиш учун қўшимча мактабгача таълим ташкилотига эҳтиёж борлиги аниқланган эди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ҳадича Абророванинг ўз хонадонида оилавий мактабгача таълим ташкилоти очишда кўмак сўраб маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига қилган мурожаати эътиборга олиниб, масъулларнинг бевосита амалий ёрдами билан 50 ўринли “Sora kids” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига асос солинди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website