Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#2_сектор

Ижобий ҳал этилган мурожаат

⚡️Тошкент тумани, Ғишткўприк маҳалласи, Навоий кўчасига Осиё тараққиёт банкининг маблағлари эвазига Тошкент вилоятининг Тошкент-Чиноз-Қибрай туманларини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ичимлик суви қувирлари тортилган бўлиб, бунинг эвазига кўчанинг асфальтига жиддий зарар етказилган.

Аҳолининг сектор раҳбарига йўллаган мурожаатлари натижасида Навоий кўчасининг 250 метр йўлига шағал тўкилди ва аҳоли мурожаати ижобий ҳал этилди.

‼️Батафсил видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#4_сектор

“Қорабўрик”ка сув келди

Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик” маҳалласи Тошкент туманининг энг чекка, чегара олди манзилларидан бири бўлиб, маҳалла аҳолиси узоқ йиллар ичимлик сувини сотиб олишга мажбур эди.

Бугун маҳалла тоза ичимлик суви билан таъминланди ҳамда “Чинор” 6-берк кўчасининг 1 минг 100 метр қисмига майда шағал ётқизилиб, аҳолининг ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юриш муаммоси ижобий хал этилди.

🏘 Маҳалладаги ўзгаришлар ҳақида аҳоли нима дейди?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#4_сектор

Муаммолар ечими – ҳамжиҳатлик ва эътиборда...

Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик” маҳалласи Тошкент туманининг энг чекка, чегара олди манзилларидан бири бўлиб, маҳалла аҳолиси узоқ йиллар ичимлик сувини сотиб олиш ва абгор кўчалардан юришга мажбур эди.

Маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ томонидан қувурлар ётқизилиб, 60 м3 ҳажмга эга бўлган сув сиғими келтириб ўрнатилди ҳамда насос орқали маҳалла кўчаларига тоза ичимлик суви берила бошланди.

Шунингдек, маҳалладаги “Чинор” 6-берк кўчасининг 1 минг 100 метр, “Чинор” 7-берк кўчасининг 900 метр қисмига майда шағал ётқизилиб, аҳолининг ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юриш муаммоси ижобий хал этилди.

– Бу ижобий ўзгаришларининг барчаси ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларимиз ва халқимизга кўрсатилаётган эътиборнинг натижаси, – дейди маҳалла раиси Абдужалил Айтубаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#1_сектор

🔥 “Якдил”га табиий газ келмоқда

Кўктерак ҳудудидаги “Калас” маҳалласининг “Якдил” кўчасида 64 та хонадон мавжуд бўлиб, шу кунгача кўча аҳолиси табиий газ билан таъминланмаган эди.

Айни вақтда ушбу кўчага “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ажратилган 3 минг 200 метр газ қувурларини тортиш ишлари давом этмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#2_сектор

🏘 “Обод келажак” йўллари равон бўлмоқда

Юнусобод ҳудудидаги “Ойдин ҳаёт” маҳалласининг “Обод келажак” кўчаси узоқ йиллардан буён асфальт қилинмаганлиги сабабли аҳоли нотекис, чанг ва лой кўчадан юришга мажбур эди.

Туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарининг саъй-ҳаракатлари натижасида бугун бу кўча йўлларига асфальт қопламаси ётқизилиб, йўллар равон бўлмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#2_сектор

⚡️ "Сирғали"да электр таъминоти қачон яхшиланади?

Гулистон ҳудудидаги “Сирғали” маҳалласи туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, маҳалла аҳолисини электр таъминотидаги узилишлар, қувват пастлиги муаммоси қийнаб келар эди.

Тошкент тумани прокурори – 2-сектор раҳбари ташаббуси билан вилоят прокурори сектори томонидан ажратилган 300 млн. сўм маблағ эвазига маҳаллага 1 та янги трансформатор ҳамда эски симёғочларни янгисига алмаштириш учун 65 та бетон устунлар келтирилди.

Тез орада маҳалла аҳолисининг электр таъминоти билан боғлиқ муаммолари ижобий хал этилади.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#2_сектор

⚡️ “Сарке”да сув қувури нега узилди?

Гулистон ҳудудидаги “Сарке”, “Сирғали” ва “Ғишткўприк” маҳаллалари аҳолисидан 15 кун давомида ичимлик суви келмаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган эди.

Тошкент тумани прокурори – 2-сектор раҳбари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда, ушбу маҳаллаларни тоза ичимлик суви билан таъминловчи магистрал қувурга шикаст етказилгани аниқланди ва тез фурсатда носозлик бартараф этилиб, ичимлик суви таъминоти тикланди.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube