Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 8 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 8 дней.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏡 “Беруний”га янги идора қурилмоқда

♻️ Айни вақтда Тошкент туманида 68 та маҳалла мавжуд бўлиб, сўнгги йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида изчил амалий ишлар олиб борилмоқда.

📌 Куни кеча “Қирариқ” ва “Эъзоз” маҳалла фуқаролар йиғинларига янгидан бино қуриб, фойдаланишга топширилгани ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Кўксаройдаги “Беруний” ва “Қорабўрик” маҳалла фуқаролар йиғинлари шу вақтга қадар битта бинода, тор хоналарда фаолият олиб бораётгани, бу эса ўз ўрнида маҳалла ходимлари ва идорага келувчи аҳолига ҳам бирмунча ноқулайликлар туғдираётган эди.

Шу кунларда “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино қурилиб, тез орада фойдаланишга топширилиш арафасида.

🎥 Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён
#Куз_қиш

🚒 Мақсад – мавсумни беталафот ўтказиш

❄️ Туманда 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида кенг қамровли тайёргарлик ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

🏠 Жумладан, мавсумда ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ҳамда ис газидан захарланишнинг олдини олиш, инсонлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соҳавий хизматлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

📌 Туман ҳокимининг ўринбосари И.Саидикаримов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ф.Соатов, Саноат хавфсизлиги қўмитаси масъул ходими А.Акбаров, ижтимоий соҳа масканлари ва маҳалла раислари иштирокида ўтган йиғилишда туман ҳудудида куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ис газидан заҳарланиш, газ портлаши ва ёнғинлар каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

"Микрокредитбанк" Келес филиали ходими Суннат Аҳмаджонов 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, ўзи муносиб деб топган номзодга овоз бермоқчи.

Сизчи? Сиз ҳам конституциявий ҳуқуқларингиздан фойдаланиб сайловларда иштирок этинг ва ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг!

#сайловдаиштирокэтаман #келажакучуновозбераман #kelajaging_uchun_ovoz_ber #президентсайлови2021

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_учрашув

🤝 Тадбиркор билан дўст бўлиб ишлаш замон талаби

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев Кўктерак ҳудудида тадбиркорлар билан учрашди.

♻️ Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тошкент туманидаги қабулхонаси мудири Фаррух Акмалов, Савдо-саноат палатаси туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Алишер Иноғомов, “Халқ банки” Келес филиали бошқарувчиси Сарвар Исаков, туман Давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Дилшод Турсунов ва бошқа масъуллар тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, уларни қийнаётган муаммолар ва мавжуд камчиликларга ижобий ечим топиш чораларини кўрдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#4_сектор

Муаммолар ечими – ҳамжиҳатлик ва эътиборда...

Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик” маҳалласи Тошкент туманининг энг чекка, чегара олди манзилларидан бири бўлиб, маҳалла аҳолиси узоқ йиллар ичимлик сувини сотиб олиш ва абгор кўчалардан юришга мажбур эди.

Маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ томонидан қувурлар ётқизилиб, 60 м3 ҳажмга эга бўлган сув сиғими келтириб ўрнатилди ҳамда насос орқали маҳалла кўчаларига тоза ичимлик суви берила бошланди.

Шунингдек, маҳалладаги “Чинор” 6-берк кўчасининг 1 минг 100 метр, “Чинор” 7-берк кўчасининг 900 метр қисмига майда шағал ётқизилиб, аҳолининг ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юриш муаммоси ижобий хал этилди.

– Бу ижобий ўзгаришларининг барчаси ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларимиз ва халқимизга кўрсатилаётган эътиборнинг натижаси, – дейди маҳалла раиси Абдужалил Айтубаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

"Иқбол" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Файзулла ота Маҳкамов 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида оила аъзолари ва маҳалладошлари билан биргаликда фаол иштирок этиб, ўзи муносиб деб топган номзодга овоз бермоқчи.

Сизчи? Сиз ҳам конституциявий ҳуқуқларингиздан фойдаланиб сайловларда иштирок этинг ва ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг!

#сайловдаиштирокэтаман #келажакучуновозбераман #kelajaging_uchun_ovoz_ber #президентсайлови2021

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 6 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 6 дней.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#1_сектор

🔥 “Якдил”га табиий газ келмоқда

Кўктерак ҳудудидаги “Калас” маҳалласининг “Якдил” кўчасида 64 та хонадон мавжуд бўлиб, шу кунгача кўча аҳолиси табиий газ билан таъминланмаган эди.

Айни вақтда ушбу кўчага “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ажратилган 3 минг 200 метр газ қувурларини тортиш ишлари давом этмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

🏗 Тошкент туманида замонавий турар-жой қураётган қурувчилардан бўлган Долим Қобилов 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, ўзи муносиб деб топган номзодга овоз бермоқчи.

📨 Сизчи? Сиз ҳам ўз конституциявий ҳуқуқларингиздан тўлиқ фойдаланиб, сайловларда фаол иштирок этинг ва ўзингиз муносиб деб топган номзодга овоз беринг!

#сайловдаиштирокэтаман #келажакучуновозбераман #kelajaging_uchun_ovoz_ber #президентсайлови2021

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Эртага Президентликка номзодлар ўртасида дебат бўлади

19 октябрь
куни соат 17:00да президентликка номзодларнинг вакиллари иштирокида теледебат бўлиб ўтади.

Теледебатни «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Маданият ва маърифат» каналларида томоша қилиш мумкин.

Дебат «Ўзбекистон24» ва «Ўзбекистон» каналларида сурдотаржима билан тақдим этилади. «Ёшлар» ва «Тошкент» каналларида русча ҳамда «Маданият ва маърифат» каналида инглизча таржимада берилади.

Шунингдек, теледебатни UzTV.tv онлайн платформаси орқали ҳам томоша қилиш мумкин бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🆕 Фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида...

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ўзингиз яшаётган туман(шаҳар) бўлимларининг расмий гуруҳига уланишингиз мумкин.

❗️Ушбу гуруҳларда пенсия, нафақа тайинлаш ва тўлашда юзага келадиган саволларингизга мутасаддилар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда етарлича жавоблар олишингиз мумкин бўлади.

Тошкент вилояти бошқармаси ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/OJyfCLe-_UNlZjg6

Ангрен шаҳар ⬇️
https://t.iss.one/joinchbtpj

Бекобод тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/7lfafI8mY1k3Njk6

Бекобод шаҳар ⬇️
https://t.iss.one/Bekobodpensiya

Бўка тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/hvNACPuAlvZkZDZi

Бўстонлиқ тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/TFrAac_bzcJmYTJi

Зангиота тумани ⬇️
https://t.iss.one/Zangiotapensiya

Қибрай тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/wy-IK-jo9pYxM2I6

Қуйичирчиқ тумани ⬇️
https://t.iss.one/Quyichirchiq_tuman_Pensiya

Нурафшон шаҳар ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/X3L34_AsM_VhYmQy

Оққўрғон тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/ElOPfTiiBvU4ZjFi

Олмалиқ шаҳар ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/3Pqn4qwCM5k2ZTRi

Оҳангарон тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/u_Y24Fb_4rlmNGM6

Оҳангарон шаҳар ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/Gv4p501uGBRkMjky

Паркент тумани ⬇️
https://t.iss.one/hhdhd791011BTPJ

Пискент тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/Ls28cnmpaFFkMjJi

Тошкент тумани ⬇️
https://t.iss.one/ToshkenttBTPJelektronmurojaat

Ўртачирчиқ тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/g57IQdRKcAJkZTNi

Чиноз тумани ⬇️
https://t.iss.one/Chinoztuman_pensiya

Юқоричирчиқ тумани ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/EDon4X9GG0Y3MWMy

Янгийўл тумани ⬇️
https://t.iss.one/YangiyoltumanPensiya

Янгийўл шаҳар ⬇️
https://t.iss.one/Yangiyolshaharyagonareestri

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Саховатпешалик

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак

Тошкент тумани, Кўксарой ҳудуди, “Оқтом” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро, Сурхондарё қизи Сайёра Якубова катта фарзанди ногиронлиги сабабли унинг муолажасига маблағ етказишнинг иложи бўлмаётганлигини билдириб, “Mening yurtim” телеканалининг “Тайёрман” кўрсатувига мурожаат қилган.

Кўрсатув ижодкорлари ушбу аёлнинг фарзанди муолажасига керакли бўлган дастлабки маблағни жамлаш учун Тошкент тумани ҳокимлигидан ташкилий масалаларда амалий ёрдам беришни сўради.

“Тайёрман” кўрсатуви ижодкорлари тумандаги корхоналарда ёлланма ишчи сифатида ишлаб топган маблағини мурожаатчи хонадонига олиб боришидан хабардор бўлган ҳокимлик вакиллари тасвирга олиш гуруҳига барча шароитларни яратиб берди.

Кўрсатув бошловчиси Парвиз Фаттоев тумандаги “Qalbi Nur mebel”, “Oqtom baraka chevarlari” корхоналари, “Kichkintoy yoqimtoy” ўйинчоқлар фабрикасида ишчи, “MMY Global” шоколад фабрикасида қадоқловчи, кўп қаватли уйлар қурилишида қурувчи, “Shohona” миллий таомлар ошхонасида ошпаз сифатида ишлаб ўз маҳоратини кўрсатди.

Кун якунида кўрсатув ижодкорлари ҳокимлик вакиллари билан биргаликда тумандаги корхоналарда тасвирга олиш жараёнида жамғарилган жами 2 миллион 300 минг сўм пул маблағларини мурожаатчига етказиш мақсадида манзилга бордилар. Бироқ, кўрсатув ижодкорларини интиқлик билан кутган болакайни бир кун олдин бувиси Сурхондарёга олиб кетганлиги маълум бўлди.

Ўйлаймизки, жамғарилган хайрия ҳақиқий эгасига етиб боради.

“Тайёрман” кўрсатуви ушбу видеода.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️18 октябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ шаҳри.
Кўлам касб этиб бораётган ободлик

*Олмалиқ шаҳри. “Янги ҳаёт”нинг кўчалари ёруғ бўлди

*Зангиота тумани. "Саёқ" йигитнинг сўнгги манзили

*Бўка тумани. Яна бир маҳаллада эзгулик масканининг тамалтоши қўйилди

*Қуйи Чирчиқ тумани. "Саховат ва кўмак": яна 46 оила рўзғорига мадад

*Оҳангарон тумани. Аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

*Қибрай тумани. Мактабгача таълим: қамров ошмоқда, аммо бу ҳали етарли эмас

*Ўрта Чирчиқ тумани. Зулфияхонимнинг янги издошлари кашф қилинмоқда

*Бекобод тумани. Муаммолар маҳалланинг ўзида бартараф қилиниши керак

*Юқори Чирчиқ тумани. Ёш спортчилар хориж ареналарида

*Пискент тумани. Сектор раҳбарларининг яна бир яхши ташаббуси

*Янгийўл шаҳри. Катта мақсадларни кўзлаган ҳунарманд

*Бўстонлиқ тумани. Авлоддан авлодларга ўтиб келаётган шижоат

*Тошкент тумани. "Якдил" кўчасида байрам бўлди...ми?

*Нурафшон шаҳри. Кўкат етиштириб ҳам "кўки"дан топиш мумкин

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 5 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 5 дней.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал