Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
11.7K subscribers
114K photos
4.48K videos
6.76K links
Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali

------------------

Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент
Download Telegram
Сергели туман прокурори ўринбосари Ў.Б.Дауланов ва прокурор ёрдамчиси А.А.Солиҳов томонидан Сергели туманидаги 11-сонли оилавий поликлиника негизида ташкил қилинган ихтисослаштирилган махсус поликлиника ва Сергели туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида 232 ўринга мослашган коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонаси кўздан кечирилиб, зарур тиббий-санитария чора-тадбирларини амалга ошириш аҳволи ҳамда зарур дори воситалари ва кислород захиралари ўрганилди.
Тошкент шахар прокурорининг 14.06.2021 йилдаги 25Ф-сонли фармойишига ку‌ра, Учтепа туман прокурори ёрдамчиси М.Султанов 07.08.2021 йилда туман ИИО ФМБ НК га "102" махсус ракамидан тушган хабарлар у‌рганилиб, зудлик билан ку‌згатилиши лозим бу‌лган холатлар буйича жиноят иши ку‌згатилиши таьминланиб, колган хужжатлар бу‌йича конуний карор кабул килиниши борасида тегишли ку‌рсатмалар берилди.
Яшнобод туман прокурорининг иш урганувчи ердамчиси М.Абидшаев ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ходимлари томонидан оталикка олинган 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларнинг холидан хабар олиниб, мавжуд муаммолари урганилди.
Олмазор туман прокурорининг иш ўрганувчи ёрдамчиси М.М.Ўктамов, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда
2-сектор ҳудудида жойлашган «Гулсарой» МФЙда «Обод маҳалла» дастури бўйича олиб борилаёт қурилиш-таъмирлаш ишлари билан мунтазам яқиндан танишиб келмоқдалар.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда сифатли якунлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди, ижросини ўз назоратга олди.
Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Сергели туман прокуратураси ходимлари А.Солихов ва Б.Салимовлар ҳамда туман ИИО ФМБ, Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати булими ходимлари билан бирга “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖ худудида ва Сергели-3 мавзеси жамоат жойларида коронавирус касаллиги кенг тарқалишини олдини олиш буйича профилактик табдирлар булиб утди. Тадбир давомида 20 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.