Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
19.8K subscribers
115K photos
4.53K videos
6.8K links
Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali

------------------

Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент
Download Telegram
Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев ва туман ҳокими А.Сайфутдинов раҳбарлигида туманда энергияни тежаш, қайта тикланувчи манбаларни жорий этиш ва коммунал ташкилотларни дебитор қарздорликларини камайтириш юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда, Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, жорий йилда энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож қилинишини олдини олиш ва унга барҳам бериш масаласининг тумандаги ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳи аъзоларига электр ва табиий газни иқтисод қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш, иқтисод қилишнинг ташкилий-техник тадбирлари режалари белгиланган муддатларда бажариш, энергия ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, энергия ресурслари йўқотишларини камайтириш ишларини маҳаллабай ташкил этиш ҳамда дебитор қарздорликларни қисқартириш борасида ишларни жадаллаштириш ҳақида кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Юнусобод тумани прокурори Я.А.Абдураҳмонов Давлат хизматлари агентлиги Юнусобод туман бўлими фаолияти ўрганилди ҳамда фуқароларга хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш жараёнида аниқланаган камчиликлар юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.
Юнусобод туман прокурори Я.А.Абдураҳмонов мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда тумандаги 499-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, коммунал хизматлар хавфсиз ва узликсиз етказиб берилишини таъминланиши, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бинонинг меъморий қиёфасини тартибга келтириш, ташкилот ҳудудини ободонлаштириш ва ўқувчилар учун янада қулай шароитлар яратиш борасида масъулларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Яккасарой тумани прокурори Б.Р.Шамшиев ва мутасадди ташкилотлар оахбарлари билан, масъул ташкилотлар иштирокида, туманда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, 15 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, уларга тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар ва билдирилган таклифлар кўриб чиқилди.

Тадбир якунида, тадбиркорлар томонидан кўтарилган турли масалалардаги муаммоларни баратараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси туман прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Юнусобод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.Э.Мадиев бошчилигида аҳоли ўртасида дебитор қарздорлик ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда тумандаги коммунал хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда масъулларга истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтириш, дебитор қарздорликларни қисқартириш, яъни истеъмол қилинган ичимлик суви, иссиқлик таъминоти, табиий газ учун маблағларни ундириш бўйича ҳамда куз-қиш мавсумига билан боғлиқ ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.
Бектемир тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.Э.Мадиев ҳамда туман прокурори С.С.Мухтаров бошчилигида аҳоли ўртасида дебитор қарздорлик ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда тумандаги коммунал хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда масъулларга истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтириш, дебитор қарздорликларни қисқартириш, яъни истеъмол қилинган ичимлик суви, иссиқлик таъминоти, табиий газ учун маблағларни ундириш бўйича ҳамда куз-қиш мавсумига билан боғлиқ ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.
Шайхонтоҳур туманида туман прокурори в.в.б., А.А.Усманов ҳамда туман ҳокими Б.Ю.Абубакиров раҳбарлигида ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ҳудудда истиқомат қилувчи фаол ёшлар, тадбиркорлар, таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди. Мулоқот жараёнида ёшларнинг бугунги кунда дуч келаётган долзарб муаммолари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, олий таълим ёки меҳнат фаолиятини кечиктирган ҳолда ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар учун тўлов асосида хизмат ўташ имкониятларини яратиш, турар жой масаласи, таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш каби ёрдамлар жойда кўрсатилди. Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари билан фаол иштирок этди, мавжуд муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича эса мутасадди ташкилот ва идоралар масъуллигида амалий ишлар белгиланди.