"Toshkent shahar elektr tarmoqlari" MCHJ
5.13K subscribers
32.4K photos
3.97K videos
16 files
16.5K links
"Toshkent shahar elektr tarmoqlari" MCHJning Telegram tarmog'idagi rasmiy sahifasi https://t.iss.one/toshetk

"Toshkent shahar elektr tarmoqlari" MCHJ
Download Telegram
Ўзбекистон: яна бешта қуёш электр станцияси

Ўзбекистонда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 МВт бўлган бешта қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаларига эътибор қаратилди. Уларнинг ишга туширилиши 2022 йилга мўлжалланган.

Ҳукумат қуёш ва шамол станцияларининг қувватини 2026 йилга бориб 8 ГВтгача ошириш вазифасини қўйган, бунга аввалроқ 2030 йилгача эришиш режалаштирилган эди. 2022-2024 йилларда Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш стратегиясига кўра, умумий қуввати қарийб 3 ГВт бўлган ўнта қуёш ва шамол электр станцияси қурилади.

Навоий шаҳрида электр станцияларига хизмат кўрсатувчи мутахассислар тайёрлаш учун махсус ўқув маркази ташкил этилади, бошқа олий ўқув юртларининг ўқув дастурлари ҳам замон талабларини ҳисобга олган ҳолда янгиланади.

#Ўзбекистон #қуёшэнергияси

@Clearenergy
​​Йил бошидан икки янги ИЭС Ўзбекистоннинг ягона энергетика тизимини электр энергияси билан таъминлашни бошлади

Биз сизни мамлакат энергетика саноатининг 2021 йилги якунлари билан таништирган эдик. Бугун эса 2022 йилда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида гаплашамиз.

Январь ойида Туркиянинг "Aksa Enerji" компанияси томонидан Бухоро вилоятида қурилган ИEСнинг биринчи киловатт-соат энергияси Ягона энергия тизимига узатила бошланди. 270 МВт қувватга эга газ поршенли станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. ИЭС ўзининг юқори самарадорлиги туфайли ҳар йили қарийб 260 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Шунингдек, январь ойида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қурилган қуввати 240 МВт бўлган янги ИЭСдан электр энергияси етказиб бериш ҳам бошланди. Станция йилига 2 миллиард киловатт-соатга яқин электр энергия ишлаб чиқариши режалаштирилган. Комбинацияланган цикл ускуналарининг юқори самарадорлиги туфайли "Aksa Enerji" томонидан қурилган ушбу ИЭС йилига 290 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

#Ўзбекистон

@Clearenergy
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил охиригача Ўзбекистонда умумий қуввати 1474 МВт бўлган 7 та янги станция – 6 та иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ва битта қуёш фотоэлектр станцияси (ҚЭС) ишга туширилади.
Натижада Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг МВт дан ошади.

Янги ишлаб чиқариш қувватлари қаерда жорий этилишини ҳақида инфографикамиздан батафсил маълумот олишингиз мумкин ⬆️

Аввалроқ, 2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВт бўлган еттита гидроэлектростанция (ГЭС) қурилиши ҳақида хабар берган эдик.

#Ўзбекистон

Kanalga ulanish ⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/toshetk
Баҳорда Ўзбекистонда янги ҚЭС фойдаланишга топширилади

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида умумий қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚЭС) қурилмоқда. Лойиҳани апрель ойига қадар якунлаш режалаштирилган.

Станция 353 гектар майдонда барпо этилмоқда. Айни пайтда у ерда 295 мингдан ортиқ қуёш батареялари ўрнатилган.

Электр станцияси ишга туширилгач, йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради ва 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди. Бу йилига 78 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 100 минг тонна иссиқхона газлари чиқишининг олдини олади.

Айни пайтда ҚЭС қурилишида 400 га яқин ишчи меҳнат қилмоқда, станция фойдаланишга топширилгач эса 25 та янги иш ўрни яратилади.

#Ўзбекистон #қуёшэнергияси

➡️ https://t.iss.one/toshetk
«Ўзбекнефтгаз» 2022 йилда 24,716 миллион кВт•с электр энергиясини тежайди.

Ушбу кўрсаткичга, қуёш электр станцияси, фотоэлектр панеллари ва қуёш коллекторларини ўрнатиш, шунингдек, электр иншоотлари ва ёритишнинг иш ҳолатини яхшилаш, энергия тежовчи қурилмаларни ўрнатиш, электр юкларини камайтириш ҳамда иш тартибларини тизимли назорат қилиш, орқали эришилади.

Бундан ташқари, тартибланган хариталар асосида иссиқлик энергиясидан фойдаланиш, ёқилғи ва энергия истеъмолининг тасдиқланган меъёрларига риоя қилиш устидан тизимли мониторинг олиб бориш, иншоотларнинг иссиқлик муҳофазасини яхшилаш, самарадор ва тежамкор ускуналар билан жиҳозлаш орқали 21 миллион 861 минг куб метр газни тежаш режалаштирилган.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида корхона томонидан 672,66 минг кВт•с электр энергияси ва 926 миллион куб метр газ ёқилғисини тежаб қолишга эришилди.

#Ўзбекистон

Rasmiy kanalimiz👇👇👇
➡️
https://t.iss.one/toshetk
Ўтган йили Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 7,3 %га ошиб, 71,3 миллиард кВт•соатни ташкил қилди

2021 йил якунига кўра, мамлакат электр станцияларининг ўрнатилган қуввати 1,2 %га ошиб, 16 527 МВтни ташкил қилди.

Сўнгги 5 йил ичида мамлакатимизда ўтган 15 йилга нисбатан қарийб 4,5 баробар кўп электр узатиш линиялари (ЭУЛ) қурилди ва реконструкция қилинди. 1991-2016 йилларда 9 минг 300 километр электр тармоқлари қурилиб реконструкция қилинган бўлса, 2017-2021 йилларда қарийб 40 минг 700 километр электр узатиш линиялари қурилди ва реконструкция қилинди.

Шу билан бирга, электр тармоқлари объектларининг муҳим қисмининг хизмат қилиш муддати 30 йилдан ошди. Бунинг натижасида бугунги кунда магистраль тармоқларда технологик энергия йўқотиш даражаси 2,72 %ни, тақсимлаш тармоқларида эса 12,5 %ни ташкил қилмоқда.

#Ўзбекистон

Rasmiy kanalimiz👇👇👇
➡️
https://t.iss.one/toshetk
Ўзбекистондаги иккинчи саноат кўламидаги қуёш электр станцияси мамлакатнинг ягона энергетика тизимини электр энергияси билан таъминлай бошлади

24 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида саноат миқёсида қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Унинг қуввати 100 мегаватт, йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 260 миллион киловатт-соат бўлиб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Станциянинг фойдаланишга топширилиши йилига 78 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндилар чиқишининг олдини олади.

Қурилган станция Ўзбекистон тарихидаги қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган иккинчи йирик қуёш фотоэлектр станциясидир.

2023 йил охирига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳам қуввати 220 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

#Ўзбекистон #қуёшэнергияси
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан умумий қиймати 34,1 млн доллар бўлган 1125 та электромобиль олиб кирилди.

Импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 донага (4,5 баробарга) ошди.

Батафсил маълумотни янги инфографикамизда ўқишингиз мумкин ⬆️

#Ўзбекистон #электромобил
Ўзбекистондаги ИЭСлар эҳтиёжи учун муқобил энергия манбаларидан фойдаланилади

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ куз-қиш мавсумида ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр ва иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида муқобил энергия манбаларини жорий этишни давом эттирмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида «Ўзэнергосозлаш» МЧЖ маъмурий биноси томига қуёш фотоэлектр панеллари ўрнатилди. 30 кВт қувватга эга ушбу қурилманинг ишга туширилиши йилига 90 минг кВт•с экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Бугунги кунда тизим корхоналарида 1336 та тежамкор ва муқобил энергия манбалари ўрнатилган. Жорий йилнинг саккиз ойида 1,2 миллион кВт•с экологик тоза электр энергияси ва 62 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, 140 минг куб метр табиий газ тежаб қолинди.

2022 йил охирига қадар тизимдаги қуёш фотоэлектр станцияларининг умумий ўрнатилган қуввати 3300 кВтга етказилади, бу эса ўртача 8 миллион кВт•с электр энергияси ишлаб чиқариш ва 1,2 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

#Ўзбекистон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун рақами!

💥 666 МВт

Ўзбекистондаги энг йирик гидроэлектр станция Чорвоқ ГЭСи ҳисобланади. Унинг қуввати 666 МВтни ташкил этади.

📌 Сал аввалроқ биз дунёдаги ва Ўзбекистондаги энг йирик ГЭСлар ҳақида маълумот берган эдик.

#Ўзбекистон #сувэнергияси
Ўзбекистонда йирик шамол электр станцияси қурилмоқда

Навоий вилоятининг Томдин туманида 500 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилмоқда.

Станция йилига 1 миллиард 800 миллион кВт•с электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу эса йилига 540 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 720 минг тонна иссиқхона газлари чиқишининг олдини олади.

Қурилиш даврида 800 тагача янги иш ўрни яратилади. Лойиҳа 2024 йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

#Ўзбекистон #шамолэнергияси
Қуёш панеллари билан ишлайдиган электромобиллар учун ёқилғи қуйиш шохобчаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда қувватловчи станция яратилди. Қувват электромобилга маҳаллий электр тармоғидан келадиган энергия билан параллель равишда узатилади. Электр тўлдириш тизими йилига 32 минг кВт⋅с электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин, бу эса 950 та электромобилни қувватлаш имконини беради.

Ана шундай қурилмалар ёрдамида 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Жорий йилнинг февраль ойида Энергетика вазирлиги электр транспорт воситаларини қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш юзасидан давлат дастури ишлаб чиқилишини маълум қилган эди. Улар биринчи навбатда шаҳарларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларига ўрнатилиши режалаштирилган.

#Ўзбекистон #электромобил