Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Diqqat_muhim
📣📣📣Адлия вазири ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади
2021 йил 27 декабрь куни соат 14:00да адлия вазири Русланбек Давлетов ва ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшлар ўртасида учрашув ташкил қилинади.
🔰 Учрашувда қуйидаги мавзулар бўйича муҳокама бўлиб ўтади:
➖ ёшларнинг қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлари;
➖ соҳани ривожлантириш бўйича ғоялар, фикрлар ва таклифлар.
Учрашувдан кўзланган мақсад ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшларни норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот каби вазирлик ваколатига кирадиган функциялар билан яқиндан таништириш, шунингдек ҳуқуқий масалаларда савол, таклиф ва ташаббуслари мавжуд бўлган ёшларни эшитишдан иборат.
Ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган талаба ёшларни адлия вазири билан учрашувда таклиф этамиз.
Мулоқотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш керак. Муддат 2021 йил 27 декабрь соат 9:00 га қадар.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
👉 https://bit.ly/3qpgK68

2022 йил 25 январ санасидан бошлаб, Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларининг автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон базасида юзага келган тўхталишлар сабабли “Нотариус” ААТ орқали автомототранспорт воситалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни бажаришда муаммолар кузатилмоқда.
Шунга кўра, ДЙҲХХ органларининг автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон базасида юзага келган муаммолар бартараф этилиши билан “Нотариус” ААТ орқали автомототранспорт воситалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар қайта йўлга қўйилиши маълум қилинади.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Diqqat_muhim
Xotin-qizlar huquqlari bo‘yicha dolzarb ikki oy
Adliya vazirligi tomonidan joriy yilning fevral—mart oylari "Xotin-qizlar huquqlari bo‘yicha dolzarb ikki oy" deb e'lon qilinadi.
Oyliklar doirasida:
🔶 Xotin-qizlar huquqlari bo‘yicha ma'lumotlar OAV va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng yoritiladi.
🔶 Tadbirkor ayollarga huquqiy ko‘mak berish uchun Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda hamkorlik memorandumi imzolanadi.
🔶 "kurslar.huquqiyportal.uz" da ayollar huquqiga oid bepul onlayn o‘quv kurslari tashkil etiladi.
🔶 "Huquqiy axborot minbari" rukni ostida audio podkastlar tashkil qilinadi.
🔶 Xotin-qizlar huquqlari bo‘yicha umummilliy imtihon o‘tkaziladi.
🔶 Sayyor qabullar va boshqa tadbirlar tashkil etiladi.
@adliyangiliklari

📢📢 2022-yil 19-aprel kuni soat 12:00 da AOKA binosida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.
Mavzu: “Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan o‘tkazish borasida amalga oshirlgan ishlar hamda istiqboldagi rejalar''.
Tadbirda Adliya vazirligi va Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi mas'ul xodimlari ishtirok etib, jurnalistlarning savollariga javob beradi.
OAV xodimlari va blogerlarni matbuot anjumaniga taklif qilamiz.
👉 Savol, murojaat, ariza yoki shikoyatlaringizni @Rasmiy_aloqabot ga yuboring.
📝Anjuman "UzReport TV" va "O‘zbekiston 24" telekanallari hamda Youtube tarmog‘i orqali onlayn yoritiladi.

⚡️Toshkent davlat yuridik universitetiga o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha o‘tish bali 140,0 ball etib belgilandi
2022/2023-o‘quv yilida talabalar o‘qishini xorijiy oliy ta'lim tashkilotlari, shuningdek, O‘zbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan filiallar va nodavlat oliy ta'lim tashkilotlaridan O‘zbekiston Respublikasi davlat oliy ta'lim muassasalariga ko‘chirish bo‘yicha o‘tkaziladigan test sinovlari natijalariga ko‘ra Toshkent davlat yuridik universitetiga o‘tish bali 140,0 ball etib belgilandi.
Eslatib o‘tamiz, joriy yilning 8-aprel kuni Oliy va o‘rta maxsus ta'lim vazirining tegishli buyrug‘i bilan 2022/2023-o‘quv yilida xorijiy davlatlardagi oliy ta'lim muassasalari, respublikamizda faoliyat yuritayotgan nodavlat va xorijiy (filiallar) oliy ta'lim muassasalaridan davlat oliy ta'lim muassasalariga o‘qishni ko‘chirish uchun o‘tish ballari tasdiqlangan edi.
Adliya vazirligi
Jamoatchilik bilan aloqalar bo‘limi

Telegram
Edu.uz
⚡️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим…
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим…
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Diqqat_muhim
❗️Ички ишлар ходими қандай ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга?
☑️ “Ички ишлар тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:
👉 фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
👉 жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
👉 ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
👉 жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
👉 ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
👉 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда.
❌ Кимларга нисбатан электрошок қурилмаларини қўллаб бўлмайди?
➡️ Электрошок қурилмаларини:
▫️ ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга;
▫️ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга;
▫️ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан қўллаш тақиқланади.
Бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
🔰 Электрошок қурилмаларини қўллаш шартлари
1️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак.
Фақатгина, ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд уларнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ҳамда бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.
2️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда ички ишлар органи ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.
3️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса 24 соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.
4️⃣ Мазкур воситанинг қўлланилиши учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирмаслиги ва мол-мулкига зарар етказмаслиги керак.

📢📢 TADBIRKORLIK KODEKSI LOYIHASI ISHLAB CHIQILDI
Yangi kodeks bilan tadbirkorlik sohasidagi o‘ndan ortiq qonun va qonunosti hujjatlari birlashtiriladi. Sohaga oid yaxlit kodeks joriy etilishi tadbirkorlarga katta qulaylik yaratadi.
❓Unda nimalar nazarda tutilmoqda?
Shu kabi savollarga to‘liq javob berish maqsadida 2022-yil 2-iyun kuni soat 16:00 da AOKA binosida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.
Tadbirda Adliya vazirligi hamda boshqa vazirlik va idoralarning mas'ul xodimlari ishtirok etib, jurnalistlarning savollariga javob beradi.
OAV xodimlari va blogerlarni matbuot anjumaniga taklif etamiz.
📹 Anjuman "UzReport TV" va "O‘zbekiston 24" telekanallari hamda Youtube tarmog‘i orqali onlayn yoritiladi.

⚡️2022 йил 9 июль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-07-08-4
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#DIQQAT_MUHIM!
⚡️Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va hisobga qo‘yishning avtomatlashtirilgan tizimi (birdarcha.uz) yangilanmoqda.
Adliya vazirligi tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʼyxatidan oʼtkazish va hisobga qoʼyishning avtomatlashtirilgan tizimi 22-avgust kunidan yangi formatda ishga tushiriladi.
Shu munosabat bilan:
- joriy yil 20-avgust kuni soat 17-00 dan - 22-avgust soat 8-00 ga qadar tizimda profilaktika ishlari olib boriladi. Ushbu vaqt mobaynida Tizimdan (fo.birdarcha.uz) foydalanish imkoniyati vaqtinchalik to'xtatiladi;
- yangilanayotgan tizimga tadbirkorlik subyektlarini tugatish va qayta tashkil etish bilan bogʼliq oʼzgartirishlar kiritilayotganligi sababli, ushbu xizmatlardan foydalanish - joriy yilning 27-avgustiga qadar vaqtinchalik toʼxtatiladi.
Bunda, tugatish muddati kelgan tadbirkorlik subyektlarining faoliyat muddati mutanosib ravishda qo'shimcha uzaytiriladi.
Tadbirkorlar diqqatiga:
Vazirlikda yangi Tizim joriy qilinishi munosabati bilan, texnik uzilishlarni tezkorlik bilan hal etish bo'yicha ishchi guruh tashkil etildi.
Tizimdan foydalanishda muammolarga duch kelsangiz 1148 hamda 1008 ishonch telefonlari, yoki @birdarchasupportbot orqali ishchi guruhga murojaat qilishingizni so'raymiz.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat