Poytaxt_adliya
1.46K subscribers
6.8K photos
924 videos
20 files
4.25K links
Jamiyatdagi voqeliklarning huquqiy tahlili va qonunchilikdagi yangiliklar haqida tezkor ma’lumotlar kanali.

www.toshkent.adliya.uz

https://www.facebook.com/groups/179796339451957/?ref=share

Instagram.com/poytahtadliya

Murojaat uchun:
@Poytaxtadliyabot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонун (ЎРҚ–797-сон, 27.10.2022 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жумладан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар 6 ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

🔰Шунингдек, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади.

➡️ Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга оширади:

▫️ профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосда);

▫️мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;

▫️жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмасининг ва бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари, шунингдек жамоат тузилмаларининг вакиллари.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади

“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–414-сон, 03.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори бўлган хорижий ОТМ дастурига кўра шакллантирилади.

🗓 2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

▫️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;
▫️Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;
▫️Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;
▫️Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.

📃 2023 йил 1 январдан “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ташкил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Архитектура-қурилиш соҳасида 2 та университет ташкил этилди

Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–416-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔹Тошкент архитектура-қурилиш институти Тошкент архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, у муҳандислик, архитектура, қурилиш ҳамда қурилиш материаллари технологиялари йўналишларига ихтисослаштирилади.

🔹Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, маданий мерос объектларини тиклаш, дизайн, архитектура, қурилиш, урбанизация ва муҳандислик йўналишларига ихтисослаштирилади.

📝 Университетларда ўқув жараёнлари давлат, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади ва илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширишга йўналтирилган Олий илм-фан мактаби ташкил этилади.

🗓 2023 йил 1 январдан бошлаб Университетларга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

Университетлар тузилмасида Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор лавозими жорий этилади.

▶️ 2023 йил 1 мартга қадар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро таълим ва касб классификаторларига мувофиқ мақбуллаштирилади.

📁 Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Технопарк, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузурида Инкубация маркази ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Янги импорт автомобилларни исталган шахс томонидан сотишга рухсат берилади

"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–244-сон, 09.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Фармон билан давлат томонидан тадбиркорликни тартибга солишнинг чекланган воситалари белгиланди.

📝 Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш воситалари фақат норматив-ҳуқуқий ва техник норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади.

📃 Бундай ҳужжатларда белгиланмаган тартибга солиш воситалари ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.

2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

▫️тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;
▫️янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;
▫️электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
▫️ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

☑️ 2023 йил 1 мартдан:

▫️солиқ тўловчиларга сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
▫️барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади;
▫️Ҳукумат қарорлари билан амалга ошириладиган суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;
▫️вазирлик, идора, муассаса ва унинг таркибидаги ташкилот ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп товарларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Киберспорт бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади

“Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–423-сон, 16.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🗓 2023 йилдан анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича:

▫️ҳар йили апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати;
▫️ҳар йили декабрь ойида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги” турнири;
▫️ҳар йили июнь ойида “Ёшлар кубоги” турнири ўтказилади.

🏢 Қарор билан Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил қилинди.

📁 Шунингдек, киберспортда “ping” муаммосини босқичма-босқич бартараф қилишни назарда тутувчи Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

❗️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналиши очилади ҳамда ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади.

☑️ “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчилар 2023/2024 ўқув йилидан мазкур бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилиниб, уларга максимал балл берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади

Ҳукумат қарори (644-сон, 04.11.2022 й. ) билан Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади.

☑️ Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички режим ҳамда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ташкил этилади.

🏢 Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:

▫️шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);
▫️шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги;
▫️шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;
▫️нутқининг ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида сўзлардан ташкил топиши (ғулдираши);
▫️саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

📌 Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

📝 Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатнома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда касаллик тарихи расмийлаштирилади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларни сутканинг тунги вақтида (соат 23:00 дан 06:00 гача) ёки йилнинг совуқ даврида чиқариб юбориш уларнинг қариндошлари кузатувида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мақсад ва вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (645-сон, 04.11.2022 й.) билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан:

🔹 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш;
🔹 оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш;
🔹 меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.

☑️ Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йуналишлардан бири ҳисобланади.

⚠️ Маълумот учун: Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.

Telegram: https://t.iss.one/toshadliya
Facebook:
https://www.facebook.com/groups/179796339451957
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йилига 200 миллионта кўчат экилади

“2030 йилгача Ўзбекистан Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–436-сон, 02.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

▫️иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;

▫️қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;

▫️саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;

▫️ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини 30 фоизга камайтириш;

▫️сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;

▫️йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;

▫️республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;

▫️ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш.

🗓 2023 йил 1 июндан маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида “яшил сертификатлар" тизими жорий этилади.

☑️ 2024 йил 1 январдан:

🔹 барча иссиқхона газларини қамраб олувчи Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) йўлга қўйилади;

🔹янги қуриладиган, қуввати 1 МВтдан юқори бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида ушбу станцияларнинг ўрнатилган қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.

📃 2023 йил 1 майгача "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ННТга грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади

Ҳукумат қарори (328-сон, 13.06.2022 й.) билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Асосий мақсад ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик ва техник ёрдам кўрсатиш, лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатишдан иборат.

🔰 Низомга мувофиқ:

▫️нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;

▫️миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;

▫️халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.

➡️ Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.

Telegram: https://t.iss.one/toshadliya
Facebook:
https://www.facebook.com/groups/179796339451957
Veb sayt:
https://toshkent.adliya.uz
#2024yil1_yanvardan

🗓 2024 yil 1 yanvardan quyidagi qonunlar kuchga kiradi:

1️⃣ “Sud qarorlarining qonuniyligi va asosliligini tekshirish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi Qonun (O‘RQ–888–son).

▫️Qonunning qisqacha mazmuni bu yerda. (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/15126)

2️⃣ “Sud qarorlarining qonuniyligi, asosliligi va adolatliligini tekshirish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi Qonun (O‘RQ–887-son).

▫️Qonunning qisqacha mazmuni bu yerda. (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/15123)

3️⃣ “2024 yil uchun O‘zbekiston Respublikasining Davlat byudjeti to‘g‘risida”gi Qonun (O‘RQ–886-son).

▫️Qonunning qisqacha mazmuni bu yerda. (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/15109)

4️⃣ “Sud qarorlarining qonuniyligi, asosliligi va adolatliligini tekshirish instituti takomillashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga o‘zgartirishlar kiritish haqida”gi Qonun (O‘RQ–884-son).

▫️Qonunning qisqacha mazmuni bu yerda. (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/15108)

5️⃣ “Sud qarorlarining qonuniyligi, asosliligi va adolatliligini tekshirish instituti takomillashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi Qonun (O‘RQ–869-son).

▫️Qonunning qisqacha mazmuni bu yerda. (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/14607)

6️⃣ “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi to‘g‘risida”gi Qonunning (O‘RQ–865-son) gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning fuqarolik javobgarligini sug‘urta qilish va favqulodda vaziyatlar natijasida yetkazilgan zararni qoplashga oid ayrim normalari.
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматлари кўрсатилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.).


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади


“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-1-сон) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

📜 Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

📁 Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, Дастур ва “йўл хариталари”нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

🔍 Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

📝 Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

🗓 Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Президентга ахборот бериб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади


🔰Қарорга мувофиқ, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.

✔️ Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.

⚠️ Синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар жиноят иши қўзғатишни рад этишга оид ҳужжатларни ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштиради.

📢 Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Унга профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилади, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари хизмат олиб бориши ташкил этилади.

☑️ Натижада – 5 тагача маҳалла микроҳудудга бирлаштирилади ва жиноятчилик олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси самарадорлиги оширилади


🔰Ижтимоий профилактика – ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли бўлганларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш.

✔️Ижтимоий профилактикани самарали амалга ошириш учун:

🔹маъмурий ҳуқуқбузарлик “E-ma’muriy ish”да рўйхатдан ўтганда ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга автоматик ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича хулоса ижрога қаратилади;

🔹ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади;

🔹ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади “маҳалла еттилиги” ва кўмаклашувчиларнинг фаолияти (KPI) ижтимоий профилактика натижалари асосида баҳоланади.

📢 Маҳалла раиси “маҳалла еттилиги” ва маҳаллага бириктирилган давлат органлари билан ижтимоий профилактика тадбирларини ташкил этади

🌐 Криминоген вазияти оғир маҳаллаларда камида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”лар ташкил қилинади.

✔️ "Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилган, криминоген вазияти барқарорлашган “маҳалла еттилиги” ва сектор раҳбарлари ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди


Манба: ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 йил.


Telegram | Facebook | Veb sayt | Instagram | YouTube