🇺🇿Toshkent viloyati Hududiy saylov komissiyasi🇺🇿
63 subscribers
509 photos
84 videos
3 files
222 links
Assalomu alaykum hurmatli obunachi.

Ushbu kanal orqali Toshkent viloyati Hududiy saylov komissiyasi faoliyati bilan tanishib borishingiz mumkin!
Saylov jarayonlarini rasmiy saytimizda ham kuzatib boring!!!
👇👇👇

https://toshkent.saylov.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚔️ Бугун моҳир саркарда, давлат арбоби, темурийлар империяси асосчиси, буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун!

Амир Темурнинг давлат бошқаруви ва мамлакат ҳарбий мудофаа тизимидаги ислоҳотлари тарихимиз зарварақларида ўчмас из қолдирган. Амир Темур мамлакатимиз тарихида илк бор ўзига хос сайлов тизимини яратганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати томонидан "Сайлов: кеча ва бугун" ҳужжатли филми тасвирга олинган. Ушбу фильмда Амир Темурнинг империя бошқарувида сайлов тизимини жорий этганлиги тўғрисида маълумот берилган.

📺 Фильмни тўлиқ кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/J5j-zAqxOfw?si=9L5ExLuWoltGdVpV

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг неча фоизини ташкил этиши керак?
Anonymous Quiz
63%
Камида 40 фоизини
21%
Камида 50 фоизини
13%
Камида 45 фоизини
3%
Камида 55 фоизини
#savoljavob

САВОЛ: Сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик қандай таъминланади?

ЖАВОБ:
Сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик қуйидаги усуллар орқали таъминланади:

Биринчидан, сайлов комиссиялари томонидан фуқароларни тегишли маълумотлар тўғрисида хабардор қилиш, таништириш ва маълум қилиш орқали: сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништиради, депутатликка номзодлар тўғрисидаги, шунингдек, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади.

Иккинчидан, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жараёнларини оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали: оммавий ахборот воситалари сайлов жараёнини ҳаққонийлик, тенглик ва холислик асосида ёритиб боради. Улар томонидан тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Учинчидан, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда маҳаллий, хорижий (халқаро) кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокини таъминлаш орқали. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий сайлов комиссияси доимий асосда фаолият юритувчи неча нафар аъзодан иборат таркибда фаолият юритади?
Anonymous Quiz
30%
7
8%
10
39%
9
24%
14
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Пропорционал сайлов тизими (лот. proportio – нисбат, мутаносиблик) – сайлов тизимларининг бир тури бўлиб, бу тизимда мамлакат ҳудуди ягона сайлов округига айлантирилади ҳамда сайлов бюллетенларида номзодлар ўрнига сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар рўйхати кўрсатилади ва сайловчилар ўзларига маъқул келган партияларга овоз беради. Ҳар бир партия ўз номзодлари рўйхатини илгари суради. Сиёсий партиялар олган овозларига мутаносиб равишда депутатлик ўринлари ҳисоблаб чиқилади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Депутат ким?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ёки халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ тегишли сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси депутат ҳисобланади.

Депутат – аҳолининг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, юксак сиёсий, ҳуқуқий, ишбилармонлик ва шахсий фазилатларга, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс.

Депутат халқ билан давлат ўртасидаги кўприк сифатида инсон, жамият, давлат манфаатлари йўлида юксак ватанпарварлик ва фидойилик намунасини кўрсатган ҳолда масъулият билан хизмат қилувчи шахс.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
#saylovatamalari

📝Сайлов атамалари

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) – ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурси.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#savoljavob

САВОЛ: Сиёсий партия қандай бирлашма?

ЖАВОБ:
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунга кўра, сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.

Сиёсий партия сайловларда ўз номзодини кўрсатиш орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда иштирок этади. Партия электорати манфаатлари кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурларида ифодаланади ҳамда номзод сайланган тақдирда белгиланган устувор вазифалар давлат бошқарувини амалга оширишда ўз аксини топади.


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега АҚШда сайлов сешанба куни ўтказилади?

🔔 АҚШ сайлов тизимининг ноодатий ҳодисаларидан яна бир сайловлар дам олиш куни эмас, балки иш кунида – сешанба куни ўтказилиши ҳисобланади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Туркий давлатларнинг сайлов органлари ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

💬 Жорий йилнинг 14 май куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаев бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг Марказий сайлов органлари маслаҳат платформаси (ТДТ МСОМП) Низомини имзолаш маросимида иштирок этди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1