32.3K subscribers
6.49K photos
2K videos
20 files
3.85K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
⚡️Тошкентда 67 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган Н.Т.да 10 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва шаҳар 1-сонли клиник шифохонага олиб келинган, ҳолати ёмонлиги сабабли реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Коронавирусга чалинган пойтахтлик 60 ёшли аёл Зангиотада вафот этди

М.С. 10–20 июль кунлари уй шароитида хусусий шифохона шифокорларининг тавсияларига мувофиқ даволанган. 21 июль куни эса Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Яна 5 ҳудудда 215 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 23 773 нафар

🦠
Янги касалланишлар:

📍151 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍35
нафари — Бухоро вилоятида,

📍19 нафари — Андижон вилоятида,

📍6 нафари — Тошкент вилоятида,

📍4 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
💉 Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 14 мингдан ошди

Бугун ҳозирга қадар жами 524 нафар бемор тузалди: Тошкент ш.да — 291 нафар, Тошкент вил.да — 184 нафар, Андижонда — 41 нафар, Хоразмда — 4 нафар, Фарғонада — 4 нафар.

📈 Соғайганлар — 14 204 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Азиз юртдошлар!

Бугун барча мусулмонлар учун муқаддас байрам — Қурбон ҳайити.

Олти ой олдин ҳаммаси бошқача эди. Ҳаёт бир маромда ўтарди, кўчаларда бемалол юрар, хоҳлаган жойимизга борар, ёқтирган ишларимиз билан шуғулланар ва, энг асосийси, қандайдир мақсадлар билан яшар эдик.

Бугун эса мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз. Яқинлар, дўстлар, ота-оналар,қавму қариндошлар — ҳаммадан ҳар куни бир-биридан ғамгин воқеаларни эшитяпмиз. Буларни тинглаш оғир ва қайғули.

Яқинларини йўқотган барча кишиларга ўз ҳамдардлигимни билдираман. Хасталикка қарши мардонавор курашаётганларга шифо, уларга ғамхўрлик қилаётганларга эса сабр-тоқат тилайман. Сизга куч-қувват ёр бўлсин!

24 соат давомида тик оёқда ишлаётган шифокорларга таъзим қиламан, улар саломатликларини хатарга қўйиб, беморларни даволашда давом этмоқдалар. Бугун уйига боролмай, иш жойида қолишга мажбур бўлаётган барча-барчага минг раҳмат. Тўрт девор ичида буларнинг ҳаммасини тезроқ барҳам топишини сабрсизлик билан кутаётганларни яхши тушунаман. Осон эмас. Лекин ҳозир биздан талаб этиладигани фақат сабрдир. Кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

Биз албатта одатий ҳаётимизга, эркин ва бахтиёр кунларга қайтамиз. Ишонтириб айтаманки, Президентимиз шундай кунлар тезроқ келиши учун ҳамма чораларни кўрмоқдалар, бирор сўзингизни эътибордан четда қолдирмай, ҳар бирингизнинг дардингизга шерик бўлмоқдалар. Президент учун ҳаммамиз, бутун халқимиз ягона, катта бир оила ва бунда ҳар бир инсоннинг муносиб ўрни бор.

Мана шундай ёруғ ва улуғ байрамда барчамиз куч ва жасоратимизни жамлаб, дуода бўлишимизни сўрайман. Бугун касаллик туфайли орамиздан кетганлар учун, хасталик билан курашаётганлар ва уни енгаётганлар учун, яқинларини йўқотиб, изтироб чекаётганлар, барча-барча учун. Фарзандлари қорнини тўйдириш ғамида юрганлар учун. Ўзида борини бегоналардан аямаётган кўнгиллилар учун. Ва ҳамма нарса ҳақида очиқ-ойдин гапирадиганлар учун.

Ўзбекистон халқи учун.

Байрам муборак! Ҳаммага осойишталик тилаймиз.

@SShMirziyoyeva
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Дорогие соотечественники!

Сегодня священный для всех мусульман праздник — Курбан хайит.

Ещё полгода назад мы были счастливыми. Всё казалось таким незыблемым, вечным и понятным. Мы знали, куда идти, что преодолевать, с чем бороться, чему радоваться.

Сегодня вся страна в растерянности и горе. Наш Узбекистан болеет, и это коснулось каждого из нас. Родные, друзья, родители, родственники — каждый день люди рассказывают свои горькие истории. Это страшно и больно.

Я соболезную всем, кто потерял своих дорогих и близких. Я желаю выздоровления тем, кто сейчас отважно борется с болезнью, и терпения тем, кто ухаживает за ними. Сил вам!

Я преклоняюсь перед врачами, которые стоят на ногах по 24 часа, и, хотя сами болеют, но продолжают лечить своих пациентов. Благодарю всех, кто не может сейчас уйти домой и остаётся на своих рабочих местах. Понимаю тех, кто с нетерпением ждёт в своих стенах, когда всё это закончится.

Очень нелегко. И единственное, что у нас осталось, — это терпение. Всё, что мы сейчас можем сделать для себя, — ждать.

Мы обязательно вернёмся к нормальной жизни. К свободе и радости. Я хочу вас заверить, что наш Президент делает всё, чтобы этот день настал скорее. Он не пропускает ни одно ваше сказанное слово и скорбит вместе с вами каждый раз. Для него мы все — одна огромная семья, и каждый из вас в ней имеет значение.

Я прошу вас в этот светлый праздник набраться мужества и силы и помолиться. За тех, кого больше нет с нами, за всех, кто болеет и выздоравливает, за всех, кто остался жить без своих любимых родных и страдает. За тех, кто сейчас пытается накормить хотя бы детей. За тех, кто помогает делом, отдаёт последнее незнакомым людям, кто добровольно становится волонтером. И за тех, кто говорит открыто обо всём, что происходит.

За весь Узбекистан.

С праздником! Пусть у всех всё будет спокойно.

@SShMirziyoyeva
🏥 Зангиотадаги «Назарбек» санаторияси коронавирус беморларини даволаш комплексига айлантирилди

Бугун 350 ўринли ушбу комплекснинг очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Ҳолматов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тиббиёт хизмати бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

👩🏻‍⚕️ Беморларни даволашга 90 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган. Уларнинг 24 нафари — шифокор, 42 нафари — ҳамшира, 13 нафари — кичик тиббиёт ходими ва 11 нафари — хўжалик ходимларидан иборат.

Батафсил 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
▪️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов 73 ёшида вафот этди

Бугун Нукусда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович оламдан ўтди.

Аввалроқ Муса Ерниязовда коронавирус тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанаётгани хабар қилинганди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева:

— Ёшларимиз «мен бақувватман, доимий спорт билан шуғулланаман, шу пайтгача шамолламаганман», деган ўзига ишонч билан эътиборсизлик қилмоқда. Кўчаларда 4-5 киши бўлиб йиғилиб туришади, асосан ўсмирлар ва 20 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар. Ниқобларни жағ остига тушириб олишган. Касаллик худдики уларга тегмайдигандек.

🛏 «Иммунитетим бақувват, касалликни осонгина ўтказаман, 5-6 кун уйда ўтириб томоқни чайсам, шифокорга мурожаат қилмасам ҳам, соғайиб кетаман», деб ўйлаган айрим ёшларнинг оғир аҳволда, нафас етишмовчилиги билан Ўзэкспомарказга олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

❗️Наҳотки ҳар бир инсон шуни бошидан кечириши шарт: реанимицияга тушиб, кислородга уланиб, оғир аҳволда, Худога илтижо қилиб кўриши шарт?!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган 55 ёшли эркак вафот этди

🛏 Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган Н.Д. 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Шифохонада унда “COVID-19” тасдиқланган. Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфаркти асорати билан кечган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфарктидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Пойтахтда яна ўлим: 62 ёшли ИИБ ходими коронавирусдан вафот этди

🛏 Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган Т. С.да 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИБ Марказий госпиталида ўткир аппендицит аниқланган ва оператив даво ўтказилган. 10 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ва касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги ва инфекцион токсик миокардит асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Ўзэкспомарказ»га ҳар 5 дақиқада бемор олиб келинмоқда

Махсус тақсимлаш маркази иш бошлаганига бир ҳафта бўлди, шу қисқа вақт ичида марказга 2000 дан ортиқ бемор олиб келинган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📈 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 мингдан ошди

🦠 (+236) —
Янги касалланишлар:

📍151 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍85
нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

◽️Жами беморлар — 24 009 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
‼️ Антирекорд янгиланди — бугун Ўзбекистонда 738 (!) кишида коронавирус аниқланди, 594 нафари оғир, 197 нафари ўта оғир аҳволда

▪️Кун давомида 5 бемор вафот этди.

Касалликка чалинганлар: 627 нафари — бемор билан мулоқот орқали инфекция юқтирган, 111 нафари — карантин марказидаги фуқаролар.

🛏 Даволанаётганлар — 9 404 нафар.

💉 Соғайганлар — 14 464 (+784) нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Коронавирусда осма укол (капельница) олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади» — эксперт

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева:

— Одамлар «Олдин шамоллаганимда осма укол олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим» дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз.

❗️Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши! Булар ўзидан-ўзи келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири.

💧Буйрак
ларимиз у суюқликн чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Осма укол олишдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг!

📉 Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди.

@koronavirusinfouz
🛏 Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли К.Х. (эркак)да жорий йил 26 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади

🛏 Ерниязовда жорий йил 24 июнь куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир, полиорган, ўткир жигар ва буйрак етишмовчиликлари, бош мия шиши, инсульт каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, кеча ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг