32.8K subscribers
6.44K photos
1.99K videos
20 files
3.82K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
❗️Янги хавф: коронавирус — инсоннинг бутун асаб тизимини ишдан чиқаришга қодир

Бу ҳақда АҚШ олимларининг «Annals of Neurology» журналида чоп этилган тадқиқотида маълум қилинди.

Мутахассислар тадқиқот давомида неврологик асоратларни даволаш учун шифохонага ётқизилган барча беморларда ретроспектив таҳлил ўтказишган.

📌 Хулоса: COVID-19 неврологик дисфункцияга олиб келиши мумкин. Масалан, бошқа органларга зарар етказиш натижасида — мия кислород этишмаслиги ёки қон ивишининг бузилиши билан касалланиши эҳтимоли бор.

📌 Бу эса кейинчалик ишемик ёки геморрагик инсультга олиб келиши мумкин.

📌 Коронавирус тўғридан-тўғри мия ёки унинг мембранасини инфекцияга чалинтириши мумкин. Бундан ташқари, иммун тизимининг коронавирус инфекциясига реакцияси натижасида асаб ва мияда яллиғланиш пайдо бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин

Коронавирус пандемияси даврида мобил алоқа операторларининг абонентларига нисбатан фирибгарларлик қўлланилаётгани бўйича огоҳлантирув

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Тошкентда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди

⚡️(+36) 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус беморлари 4937 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 26 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида) қайд этилган.

〰️〰️〰️〰️

❗️В Ташкенте коронавирус выявлен среди населения

⚡️(+36) —
По состоянию на 17:00 13 июня количество больных, инфицированных коронавирусом, составляет 4937.

🦠 26 новых случаев заболевания выявлено у граждан, находящихся в карантинном центре, 10 — в городе Ташкенте (из них 2 прибыли из-за рубежа, 6 контактировали с инфицированными и были взяты на карантин, 2 — среди населения).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Карантиндагилар, ҳайдовчилар ва аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+29) — 13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4966 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафариҚорақалпоғистон Республикасида (шундан 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 6 нафари — Сирдарё вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари — Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Бугун 97 кишида коронавирус аниқланди, 116 нафар бемор соғайди

97 ҳолатдан 85 таси — карантин муассасаларида, 5 таси — аҳоли орасида (шундан 3 таси Қорақалпоғистонда, 2 таси Тошкент шаҳрида), 7 таси — халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида қайд этилди.

🔎 Соғайганларнинг 85 нафари — Тошкент шаҳридаги, 15 нафари — Самарқанд вилоятидаги, 14 нафари — Навоий вилоятидаги, 2 нафари — Қорақалпоғистондаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

💉 Даволанмоқда — 1073 нафар. Аҳволи оғир — 12 нафар. Ўта оғир — 2 нафар.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Сурхондарё ва Бухорода аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+28) —
14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4994 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи, 6 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафариСурхондарё вилоятида, 2 нафариБухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

〰️〰️〰️〰️

❗️В Сурхандарьинской и Бухарской областях коронавирус выявлен среди населения

⚡️(+28) — По состоянию на 10:00 14 июня количество больных, инфицированных коронавирусом, составляет 4994.

🦠 7 новых случаев заболевания выявлено у граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 10 — в Ташкентской области (из них, 4 водителя международных направлений и 6 контактировали с инфицированными и были взяты на карантин), 9 — в Сурхандарьинской области, 2 — в Бухарской области среди населения.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халқаро авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1️⃣ БИРИНЧИДАН, жорий йилнинг 15 июнидан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга:

а)❗️Ўзбекистон Республикасидан кириш ва чиқишга рухсат берилди:

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;

инвестиция лойиҳалари доирасидаги Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;

даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;

хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон Республикаси орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;

Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

б)❗️ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан чиқишга рухсат берилди. Бунда, авиақатновлар санитария қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:

✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар)Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;

✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари)қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,

🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️(+57) — Тошкент шаҳри ва яна икки ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди

📌 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар — 5051 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида, 8 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари — Сирдарё вилоятида ( 1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📖 Танганинг иккинчи томони: Карантинда одамлар китоб ўқишга «ўргандими?»

〰️〰️〰️〰️

БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

Манба

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

⚔️ Иммунитет «жангчи»лари vs коронавирусга қарши. Имммуноглобинлар нима?

🔹 Имммуноглобинлар — бу антитаначалар бўлиб, уларнинг ишлаб чиқарилиши иммунитет тизимининг юқумли инфекцияларга қарши курашда қўлланиладиган механизмлардан биридир. Ҳар бир патогенга қарши иммунитет ҳужайралари аниқ белгиланган, «ихтисослашган» антитаначаларни ишлаб чиқаради.

Агар инсон танасига ҳали коронавирус тушмаган бўлса, унда ушбу вирусга қарши антитаначалар ҳосил бўлмайди. Инфекция тушиши билан иммунитет таҳдидни тан олади ва унга қарши курашишни бошлайди, аммо синтез учун вақт талаб этилади. Лаборатория синовлари натижалари тўғри талқин қилиниши учун шифокор беморнинг соғлиғи ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши керак.

Коронавирусни енгиш учун сафарбар қилинадиган «жангчи»лар, яъни антитаначалар — касал бўлиб тузалган беморларда ҳам ва айни вақтда касалликдан азият чекаётганлар организмида ҳам ҳосил бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Коронавирус инсон танасида ҳаракатсиз, ўзини намоён қилмай бир неча йил яшаб қолиши мумкин

Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, дейди шифокорлар, чунки шундай табиатли вируслар фанга маълум. Масалан, одам сувчечак билан касалланганидан кейин, уни келтириб чиқарган герпес вируси ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, у ўнлаб йиллар давомида жимгина яшириниши мумкин ва қулай вақтда оғриқли темираткига олиб келади.

🧷 Гепатит B’ни келтириб чиқарадиган вирус эса кўп йиллар ўтгач жигар саратонини келтириб чиқариши эҳтимоли бор.

🧷 Ҳатто соғайиб кетганидан бир неча ой ўтган собиқ беморлар кўзидаги суюқликда топилган Эбола вируси кейинчалик юқтирганларнинг 40 фоизида кўрликка сабаб бўлади.

🦠 Шу сабабли, SARS-CoV-2 кўпроқ ўпкани зарарлашини ҳисобга олиб, шифокорлар вируснинг айнан нафас олиш тизимида ўнглаб бўлмас ўзгаришларга олиб келишини тахмин қилишди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️(+29) — 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5080 нафарга етди.

🔎 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 2 нафариСамарқанд вилоятида, 1 нафарАндижон вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафар — Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган) аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Бугун аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар кечагидан беш баробарга кўпайди

Кун давомида 114 кишида вирус аниқланди, шундан 27 таси аҳоли орасида: 10 таси Тошкент шаҳрида, 9 таси Сурхондарёда, 5 таси Тошкент вилоятида, 2 таси Бухорода, 1 таси Сирдарёда. Кеча аҳоли орасида 5 кишида касаллик қайд этилганди.

💉 Бугун соғайганлар — 69 нафар. Шундан 55 нафари Тошкент шаҳридаги, 10 нафари Бухородаги, 4 нафари Намангандаги шифохоналарда тузалган.

🛏 Даволанмоқда — 1118 нафар: 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Тошкентда аҳоли орасидан яна 11 кишида коронавирус аниқланди

⚡️(+23) — 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5103 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари — Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларда аниқланди.

〰️〰️〰️〰️

❗️В городе Ташкенте коронавирус вновь выявлен среди населения

⚡️(+23) — По состоянию на 10:00 15 июня количество больных, инфицированных коронавирусом, составляет 5103.

🔴8 новых случаев заболевания выявлено у граждан, находящихся в карантинном центре , 11 — в городе Ташкенте среди населения, остальные 4 в Ташкентской области у водителей международных грузоперевозок, прибывший из России через пограничный пост.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 679 774 (+12 119)
⚡️Соғайганлар 361 008 (+7 460)
⚡️Вафот этганлар 9 112 (+154)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 528 964 (+8 835)
2. 🇧🇾 Беларусь 53 973 (+732)
3. 🇺🇦 Украина 31 154(+648)
4. 🇦🇲 Арманистон 16 667 (+663)
5. 🇰🇿 Қозоғистон 14 809 (+313)
6. 🇲🇩 Молдова 11 740 (+281)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 9 957 (+387)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 5 103 (+109)
9. 🇹🇯 Тожикистон 5 035 (+64)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 2 372 (+87)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
679 774 (+12 119)
⚡️Выздоровевших 361 008 (+7 460)
⚡️Погибших 9 112 (+154)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 528 964 (+8 835)
2. 🇧🇾 Беларусь 53 973 (+732)
3. 🇺🇦 Украина 31 154(+648)
4. 🇦🇲 Армения 16 667 (+663)
5. 🇰🇿 Казахстан 14 809 (+313)
6. 🇲🇩 Молдова 11 740 (+281)
7. 🇦🇿 Азербайджан 9 957 (+387)
8. 🇺🇿 Узбекистан 5 103 (+109)
9. 🇹🇯 Таджикистан 5 035 (+64)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 2 372 (+87)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти — инфографика

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика

Источник: @reviewuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники