32.6K subscribers
6.46K photos
1.99K videos
20 files
3.83K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
❗️Коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб:

👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Имтиҳонлар онлайн бўлмайди

Расмий баёнот 👉 батафсил

〰️〰️〰️〰️
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌎 Жаҳонда коронавирусга чалинганлар 12 миллиондан ошди. Вирус туфайли 546 мингдан зиёд инсон вафот этдиWorldometers

🇬🇧 Буюк Британия пандемия даврида ёшлар учун иш ўринларини яратишга қаратилган янги иқтисодий тадбирлар пакетини тайёрламоқда — BBC

🦠 Дунё миқёсида коронавирус юқтириш кунига 200 минтагга кўпаймоқда, бу апрель ва май ойларига нисбатан 2 баравар кўп — Guardian

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
👨🏻‍💻 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари даврида ходимлар меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этиш белгиланди.

〰️〰️〰️〰️

Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин? ЖАВОБ

Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади? ЖАВОБ

Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми? ЖАВОБ

Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади? ЖАВОБ

Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади? ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️43-ўлим: Қорақалпоғистонда 56 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Нукус шаҳрида яшовчи З.Д.да 23 июнь куни бош оғриғи, тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, бурундан сув оқиши, аксириш, қалтираш ва иштаҳа йўқолиши кузатилган. Бемор ҳеч кимга мурожаат қилмасдан уйида ўзи даволанган.

🛏
29 июнда Республика юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган ва изоляторга жойлаштирилган.

🔎 Шу куни унга "COVID-19" инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак қон-томир етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир респиратор дистресс синдроми ташхиси куйилган.

Бемор зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензиянинг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури, семизликнинг 2-даражасидан ҳам даволаниб келган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️44-ўлим: Навоийда 52 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Навоий шаҳрида яшовчи Б.А. 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага "COVID-19" инфекциясига гумон билан олиб келинган.

🔎 Унга "COVID-19", икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔹 Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларга мурожаат қилди — муҳим иқтибослар

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️45-ўлим: Тошкентда 72 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Миробод туманида яшовчи Л.С. 29 июндан 1-сон Республика клиник шифохонасида "COVID-19" инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, сурункали юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

🔎 Бемор бундан аввал юрак ишемик касаллиги, зўриқувчи стенокардия, гипертония касаллигининг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури (инсулинга муҳтож), диабетик нефропатия, ангиопатия, ретинопатия, полинейропатия, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

▪️Беморнинг ҳолати оғирлашгани сабабли 4 июль куни у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 11 мингдан ошди

🦠 (+110) — Янги касалланиш ҳолатлари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

📈 Жами беморлар — 11092 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Янги антирекорд — бугун Ўзбекистонда 422 киши коронавирусдан зарарланди, 5 бемор вафот этди

🛏 Даволанаётган 3987 бемордан 31 нафари — оғир, 12 нафари — ўта оғир аҳволда.

Янги касалланишлар: 127 нафари — аҳоли орасида (5 ҳудудда), 295 нафари — карантин муассасаларида, 5 нафари — халқаро юк ташувчи ҳайдовчи.

💉 Соғайганлар7060 (+249) нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ


❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.

Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);

✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Times.uz
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг АХБОРОТИ ❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини…
⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

❗️Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.

✔️Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

👉 фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

❗️Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Times.uz
⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро…
⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:

✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

Бунда:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши шарт.

✔️Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

✔️ Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

✔️ Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

✔️ Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

✔️“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

✔️ Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

✔️ Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

✔️ Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг