32.3K subscribers
6.51K photos
2K videos
20 files
3.85K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
Ниқоб яхшими ёки респиратор?

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти мутахассиси:

— Ниқоб ва респиратор самарадорлик жиҳатдан бир хил. Уларни фақат қўллаш муддатларида фарқ бор.

😷 Тиббий ниқобни ҳар 2 соатда алмаштириш, уларни бир марта ишлатиш керак.

😷 Докадан қилинган ниқобни ҳар 3 соатда амалштириш, ҳар гал кир совунда ювиб, дазмоллаб ишлатиш мумкин.

😷 Респираторни ҳар 12 соатда алмаштириш шарт.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🚫 Уй шароитида даволанганда кислород баллонларидан фойдаланиш мумкин эмас

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти:

💥 Кислород баллонларини уй шароитида ишлатиш тавсия этилмайди. Чунки бу асбобни ишлатиш учун техника хавфсизлигига риоя қилиш керак. Акс ҳолда, портлаш содир бўлади. Айниқса, болалар бор уйда умуман фойдаланмаслик лозим.

🏥 Кислород баллонлари стационар шароитда ишлатиш учун мўлжалланган. Аҳолига бундай воситаларни ишлатишга рухсат берилмайди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Коронавирусга чалинган тошкентлик бемор вафот этди

🛏Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. (эркак)да 4 июлдан касаллик белгилари (тана хароратининг кўтарилиши, йўтал) бошланган. Унда “COVID-19” тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.

▪️Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичининг пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

———————

⚡️ Еще один пациент скончался от коронавируса в Ташкенте

🛏 У 65-летнего жителя Шайхантахурского района города Ташкента Ш.Г. с 4 июля начали наблюдаться симптомы заболевания (лихорадка, кашель). После подтверждения "COVID-19" он был госпитализирован в клинику НИИ вирусологии.

🔎 У больного было диагностировано тяжелое течение "COVID-19" и двусторонняя пневмония. Заболевание характеризовалось острой дыхательной недостаточностью, осложнением полиорганной недостаточности.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, оказанные специалистами, состояние пациента резко ухудшилось, развилась сердечно-сосудистая недостаточность, показатели сатурации кислорода снизились, дыхание затруднилось, и он скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️(+289) Яна саккиз ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар аниқланди. Жами беморлар сони — 20 820 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍134 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍 79 нафари Тошкент вилоятида,

📍22 нафари Бухоро вилоятида,

📍18 нафари Сирдарё вилоятида,

📍18 нафари Наманган вилоятида,

📍 13 нафари Андижон вилоятида,

📍 3 нафари Жиззах вилоятида

📍2 нафари Навоий вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

————————-

❗️(+289) Новые пациенты, инфицированные коронавирусом, были выявлены еще в восьми регионах
Общее количество инфицированных — 20 820
.

🦠 Новые случаи заболевания:

📍134 — в Ташкенте,

📍 79 — в Ташкентской области,

📍22 — в Бухарской области,

📍18 — в Сырдарьинской области,

📍18 — в Наманганской области,

📍 13 — в Андижанской области,

📍 3 — в Джизакской области,

📍2 — в Навоийской области среди контактировавших с инфицированными пациентами.


@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухбир Олима Ҳамроева Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Тошкент шаҳар бошқармасининг дори воситалари танқислигини олдини олиш ҳамда дори-дармон нархларининг сунъий оширилишини олдини олиш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 177 123 (+ 8 795)
⚡️Соғайганлар 850 839 (+ 6 414)
⚡️Вафот этганлар 19
302 (+ 146)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 812 485 (+ 5 765)
2. 🇰🇿 Қозоғистон 81 720 (+ 0)
3. 🇧🇾 Беларусь 67 132 (+ 130)
4. 🇺🇦 Украина 64 849 (+ 920)
5. 🇦🇲 Арманистон 37 317 (+ 321)
6. 🇰🇬 Қирғизистон 32 813 (+ 689)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 30 050 (+ 417)
8. 🇲🇩 Молдова 23 034 (+ 206)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 20 531 (+ 305)
10. 🇹🇯 Тожикистон 7 192 (+ 42)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
1 177 123 (+ 8 795)
⚡️Выздоровевших 850 839 (+ 6 414)
⚡️Погибших
19 302 (+ 146)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 812 485 (+ 5 765)
2. 🇰🇿 Казахстан 81 720 (+ 0)
3. 🇧🇾 Беларусь 67 132 (+ 130)
4. 🇺🇦 Украина 64 849 (+ 920)
5. 🇦🇲 Армения 37 317 (+ 321)
6. 🇰🇬 Кыргызстан 32 813 (+ 689)
7. 🇦🇿 Азербайджан 30 050 (+ 417)
8. 🇲🇩 Молдова 23 034 (+ 206)
9. 🇺🇿 Узбекистан 20 531 (+ 305)
10. 🇹🇯 Таджикистан 7 192 (+ 42)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Янги Жанубий Уэллс университети мутахассислари тиббий ниқоб таққан ва ниқобсиз кишиларнинг қанчалик хавфли бўлишлари мумкинилигини кўрсатишди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

RU: Университет Нового Южного Уэльса показал, насколько опасными могут быть люди с маской и без неё


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️«Ўзэкспомарказ» кўргазмалар марказида меҳнат қилаётган шифокорлар ваъда қилинган маошларни олишмоқда.

Манба
: https://t.iss.one/v_kratce/3447

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
16 418 867 (+ 216 376)
⚡️Соғайганлар 10 047 304 (+ 133 295)
⚡️Вафот этганлар 652 256 (+ 3 804)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 4 371 839 (+ 56 130)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 419 901 (+ 23 467)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 1 436 019 (+ 50 525)
4. 🇷🇺 Россия 812 485 (+ 5 765)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка 445 433 (+ 11 233)
6. 🇲🇽 Мексика 390 516 (+ 5 480)
7. 🇵🇪 Перу 384 797 (+ 4 913)
8. 🇨🇱 Чили 345 790 (+ 2 198)
9. 🇪🇸 Испания 319 501 (+ 0)
10. 🇬🇧 Буюк Британия 299 426 (+ 745)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
16 418 867 (+ 216 376)
⚡️Выздоровевших 10 047 304 (+ 133 295)
⚡️Погибших 652 256 (+ 3 804)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 4 371 839 (+ 56 130)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 419 901 (+ 23 467)
3. 🇮🇳 Индия 1 436 019 (+ 50 525)
4. 🇷🇺 Россия 812 485 (+ 5 765)
5. 🇿🇦 Южная Африка 445 433 (+ 11 233)
6. 🇲🇽 Мексика 390 516 (+ 5 480)
7. 🇵🇪 Перу 384 797 (+ 4 913)
8. 🇨🇱 Чили 345 790 (+ 2 198)
9. 🇪🇸 Испания 319 501 (+ 0)
10. 🇬🇧 Великобритания 299 426 (+ 745)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Hudud Inform
Иш ҳақи ва қўшимча рағбатлантириш маблағларини ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган ҳолда Молия вазирлигининг ишонч рақами +99871 203 00 50, @murojaat_mf_bot, ҳамда қуйидаги Ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармалари ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

1. Қорақалпоғистон Республикаси: 91-382-90-09

2. Андижон вилояти: 74-228-44-60

3. Бухоро вилояти: 65-223-44-90

4. Жиззах вилояти: 72-226-20-20

5. Қашқадарё вилояти: 75-221-06-57

6. Навоий вилояти: 79-226-09-46

7. Наманган вилояти: 69-228-57-24

8. Самарқанд вилояти: 66-231-12-31

9. Сирдарё вилояти: 67-225-36-86

10. Сурхондарё вилояти: 76-223-02-59

11. Тошкент вилояти: 71-230-01-93

12. Фарғона вилояти: 73-244-47-27

13. Хоразм вилояти: 62-223-07-33

14. Тошкент шаҳри: 71-239-40-83

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Davolashda hech qanday tahlillar o‘tkazmasdan gormon dorilarni qo‘llash mumkinmi?
Virusolog Ra'no Qosimova javob beradi.

📹Hajmi: 9 Mb

#tezyordam #7son

@tezyordamlive
«Aniq.uz» нашри доцент, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Ҳасанова билан суҳбат уюштирди.

Қуйида ушбу суҳбатдан муҳим иқтибосларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин муддати нега узайтирилди?

🦠 Карантин чораларининг узайтирилишига, албатта, аҳоли орасида ковид инфекциясининг тобора кенг тарқалаётгани сабаб бўлди. Бунда ёшларда, иммунитети яхши инсонларда симптомсиз, аломатларсиз ва енгил кечишига (80%да) қарамасдан, ҳар бир хонадондаги қарияларда, яьни ёндош касалликлари бор момоларимиз ва отахонларимизда, фарзандлардан ёки бошқа ҳаво томчи ва маиший йўл билан юқиб, уларда оғир ёки ўта оғир шаклда касаллик кечаётганидир.

Бунинг оқибатида касалхоналарга беморлар оқими ошиб боряпти. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан қўшимча ўринлар тайёрланиб, янги касалхоналар зудлик билан ташкил этиляпти. Шу касаллик тарқалиш занжирини узиш мақсадида карантин муддати узайтирилди.

Карантин режимидан қачон тўлиқ қутулиш мумкин?

— ЖССТ бераётган маълумотларга кўра, мамлакатда коллектив иммунитет пайдо бўлгандан кейин бу Covid-19 вируси таслим бўлиши мумкин.

Карантин чораларига барчамиз тўғри амал қилиб, тавсияларни аниқ бажарсак ва беморлар маршрутлари тизимли ишлаб кетса, натижада Covid-19 тарқалиш тезлиги бироз камаяди, шундагина карантин чораларини қадамма-қадам енгиллаштириб борса бўлади, деб ўйлайман.

Карантин кучайтирилганига 17 кун бўлди. Нега коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони унчалик камайгани йўқ?

— Эпидемиологларда “суперташувчи” ва “супертарқатувчи” деган иборалар борки, бунда инфекцияланганлар жуда кўп инсонларни зарарлаши мумкин. Бундай ҳолат, инсон ўзи Covid-19 билан касалланганлигини билмай, коронавирус аломатларсиз ўтаётган даврда юз беради. Ушбу вазият инсоннинг ёши, жинси, миллатидан қатъи назар юз бериши мумкин. Касаллик юқиш ёки юқмаслигида асосий мезон инсон иммунитети ҳисобланади. Бундай сценарийнинг юз беришида идеал шароит кўп сонли одамлар иштирок этаётган тадбирлар ҳисобланади. Олимлар қуйидаги фараздан келиб чиқишади: пандемия даврида 20% инфекцияланганлар 80% зарарланганлар учун сабаб бўлади. Шунинг учун Covid-19 вирусига вакцина ишлаб чиқарилмагунча гигиена ва ижтимоий чеклаш қоидаларига риоя қилишимиз муҳимдир.

Вирусни юқтириб олган инсонлар ҳозирги кунда уни тарқатишни давом эттиряпти, шунинг учун контактда бўлганини билса ёки бирор бир касаллик аломатлари кузатилса, ўзини ўзи яккалаш қоидалари, ва уйда шифокор назоратида бўлиш тавсия этиляпти. Касаллар сонининг сезиларли камаймаётганининг сабаби шундаки, турли интернет тармоғида айланиб юрган даволаш тавсияларини билиб-билмай, оилавий шифокор билан маслаҳатлашмай ўзбилармонлик билан осма томчи уколлар қилиняпти, самараси исботланмаган дори воситалари ичиляпти ва охир-оқибатда бемор аҳволи оғирлашиб, стационарга тушяпти. Бу вирус бошқа вируслардан ўзгача одам организмига таъсир қилмоқда. Бутун дунё олимлари буни ўрганишяпти ва ҳали-ҳануз махсус даво чораси аниқланмаган. Лекин аниқланган нарса шуки, бу вирус ўпка-нафас тизимида, турли калибрдаги қон-томирларида яллиғланиш чақириб, зарарлаяпти. Шунинг учун осма уколлар ва томчи дори воситаларини қўллаш самара бериш у ёқда турсин, бемор аҳволини оғирлаштириб, ўлим ёқасига олиб келяпти. Бу ҳолат шифокорлар учун кўплаб муаммо туғдиряпти ва беморлар оғир ҳолда стационарга тушяптилар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентлик яна бир бермор коронавирус қурбони бўлди

🛏 Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл)да жорий йил 13 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

——————

⚡️ Еще одна жительница Ташкента стала жертвой коронавируса

🛏 У 64-летней жительницы Яшнабадского района города Ташкента Х.Х. 13 июля этого года был подтвержден “COVID-19” и она была госпитализирована в клинику НИИ вирусологии.

🔎 Ей был поставлен диагноз: тяжелое течение “COVID-19” и двусторонняя пневмония. Заболевание сопровождалось осложнениями острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности, а также отеком легких.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, состояние пациентки резко ухудшилось, и она скончалась от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности, а также от отека легких.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

🛏Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак)да жорий йил 11 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

—————

⚡️ 53-летний мужчина скончался от коронавируса в Ташкенте

🛏 У 53-летнего жителя Яшнабадского района города Ташкента Б.Т. 11 июля этого года был подтвержден “COVID-19”, и он был госпитализирован в клинику НИИ вирусологии.

🔎 Ему был поставлен диагноз: тяжелое течение “COVID-19” и двусторонняя пневмония. Заболевание сопровождалось осложнениями острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, состояние пациента резко ухудшилось, и он скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️(+132) Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди. Жами беморлар — 20 952 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍84 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍 48 нафари Тошкент вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган.

—————

❗️(+132) Новые пациенты, инфицированные коронавирусом, были выявлены в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Общее количество инфицированных — 20 952.

🦠 Новые случаи заболевания:

📍84 — в городе Ташкенте,

📍 48 — в Ташкентской области среди контактировавших с инфицированными пациентами.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
☀️D витамини организмга коронавирусга қарши курашишда кўмаклашади

✔️Ҳисоботларга кўра, дунёда миллиард одам ўткир D витамини етишмаслигидан азият чекади. Исроил олимларининг фикрича, D витамини одамларга коронавирусга қарши тезроқ ва самаралироқ курашишга кўмаклашади.

🔎 Тадқиқот давомида 7807 киши таҳлили ўрганилди. Covid-19 га таҳлил натижаси манфий бўлганларда D витаминининг ўртача миқдори меъёрда бўлган, шу билан бирга мусбат натижали беморларда D витамини миқдори паст бўлган. Тадқиқот тахминан 70% исроилликларда D витамини миқдори пастлигини кўрсатди - Times of Israel

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Covid-19 билан енгил ва ўрта даражада касалланган беморлар учун 10 кун изоляцияда бўлиш етарли - CDC

АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) маълумотларига кўра, енгил ва ўрта даражада коронавирусга чалинган беморлар 10 кундан кейин изоляциядан чиқиши мумкин ва ишга қайтишдан олдин қайта тест текширувидан ўтишлари шарт эмас.

Шунингдек, CDC SARS-CoV-2 инфекцияси мавжудлиги ёки қайта инфекция юқтирганликни серологик текширувдан ўтказишни тавсия этмайди - CDC, USA Today

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
UPL.uz нашри Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессори Машкура Зоҳидова билан коронавирус инфекцияси бўйича суҳбат уюштирди.

Коронавируснинг асосий хавфи нимада?

COVID-19 ўта контагиозлиги билан хавфли. У тез тарқалади ва агрессив. Вирус ўпка-нафас тизимини зарарлайди ва ўткир респиратор дистресс синдромини ривожлантирувчи пневмонияни чақиради. Бу эса ўз навбатида ўткир нафас етишмовчилигининг оғир турига олиб келади ва кўп ҳолларда ўлим билан якун топади.

Вирус буюмлар сатҳида қанча вақт сақланиб туради?

Буюмлар сатҳида вирус 3 соатдан 8 соатгача сақланади. Буюмларни ушлагандан сўнг қўлларни ювиш керак. Бу масалада гигиена жуда муҳим.

Коллектив иммунитет борасидаги фикрлар қанчалик тўғри? Кўпчилик касалликка чалинса вирус қайталанмаслиги тўғрими?

Ҳозир бу ҳақда гапириш ноўрин. Асосий мақсадимиз касалланганлар сони катталашиб кетишига йўл қўймаслик. Коллектив иммунитет фуқароларнинг катта қисми касалланиб тузалгач ҳосил бўлади. Бизда бундай ҳол юзага келмайди деб умид қиламиз.

Ўзбекистонда касалликнинг чўққиси ўтиб бўлди, дейиш мумкинми? Ёки ҳали ҳам чўққига чиқмадими?

Бизда коронавируснинг чўққиси ҳозир кузатиляпти. Сўнгги пайтларда касалланганлар сони интенсив равишда кўпайиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, чўққидан ҳали ўтиб бўлмадик.

Кўплаб хорижий ОАВлар коронавирусдан тузалган одамлар келажакда соғлиқ билан боғлиқ турли муаммоларга дуч келишлари ҳақида ёзишяпти. Шу тўғрими?

Саломатлик билан боғлиқ муаммолар инфекцияга чалингунга қадар ҳам кўплаб касалликлари бўлган одамларда кузатилади. Бу зарарли одатлар, яшаш шароити ва бошқа кўплаб омиларга боғлиқ. Шифокорларнинг тавсияларига қулоқ солган кишиларда муаммолар бўлиши керак эмас. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, соғликни доим асраш керак.

Нима учун Ўзбекистонда аҳвол бирданига ёмонлашди?

Бунинг кўп сабаблари бўлиши мумкин. Балки карантинни юмшатиш керак бўлмагандир. Лекин энг муҳими фуқароларнинг вазият жиддий эканлигини тушунишларидир. Агар барча тавсияларга риоя қилсак, ўзимизни ва яқинларимизни касалликдан ҳимоя қилишимиз мумкин.

Вакцина инсониятни коронавирусдан қутқара оладими? Нима деб ўйлайсиз, у қанчалик тез яратилади?

Вакцина шубҳасиз вазиятни яхшилайди. Аммо уни бу йил кутиш керак эмас. У катта эҳтимол билан кейинги йилда тайёр бўлиши мумкин.

Вирусга қарши профилактик дори воситалари борми ва улар қанчалик самарали?

Профилактиканинг махсус терапияси йўқ. Энг муҳими иммунитет кучли бўлиши лозим. Биз доим саломатлигимиз ҳақида қайғуришимиз керак. Фақат шу йўл билан вирусни ютиб чиқамиз. Агар одамда вирус юқтиргунга қадар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган бўлса, уни енгиб ўтиш қийин бўлади.

Мақоланинг рус тилидаги варианти

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Вазннинг камайиши Covid-19 билан курашишга ёрдам бериши мумкин

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатнинг 63 фоиз катта ёшдаги аҳолиси ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекади.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ушбу мавзуда гапирар экан, ортиқча вазндан ҳалос бўлишга ваъда берди ва ўзи ҳам апрель ойида Covid-19 билан касалланиб, шифохонага ётқизилганидан буён 14 фунт (6,35 килограмм) вазн йўқотганини маълум қилди.

«Айни дамдаги далиллар шуни кўрсатадики, ортиқча вазн ёки семизлик ҳар бир инсонда коронавируснинг оғир турини юзага келтириш ёки ўлим ҳолатининг эҳтимолини оширади»,- дейди бош диетолог Элисон Тедстоун.

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг