32.2K subscribers
6.53K photos
2K videos
20 files
3.85K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
❗️(+55) Бухоро ва Самарқанд вилоятларида коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олинди

⚡️2020 йил 22 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 379 нафарни ташкил этмоқда.

✔️Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд ўрнатилди

Кеча, 22 июль куни мамлакатимизда 498 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 93 нафари Карантин муассасаларида, 405 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

▪️ Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

✔️ Бугун жами 351 нафар бемор соғайиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 409 нафар бемордан 102 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентлик 55 ёшли бемор коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 55 ёшли Р.Ш.да (эркак) жорий йил 19 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.


🔎 Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️ Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

~~~~~~

⚡️ 55-летний пациент из Ташкента стал еще одной жертвой коронавируса

19 июля этого года 55-летнему Р.Ш. жителю Алмазарского района города Ташкента был поставлен диагноз COVID-19, и он был госпитализирован в многопрофильную клинику Ташкентской медицинской академии.

🔎 Ему был поставлен диагноз: тяжелое течение инфекции "COVID-19" и двусторонняя пневмония. Заболевание сопровождалось осложнениями острой дыхательной, сердечно-сосудистой недостаточности, острого респираторного дистресс-синдрома.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, состояние пациента резко ухудшилось, и он скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 152 киши рўйхатга олинди.Жами беморлар сони - 18531 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️ Янги касалланиш ҳолатларининг 37 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафар Қашқадарё вилоятида, яна 34 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 13 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

~~~~~~

❗️ Еще 152 человека, инфицированных коронавирусом, зарегистрированы в Узбекистане.
Общее число инфицированных достигло — 18531.

⚡️ Новые случаи заболевания: 37 — в городе Ташкенте среди граждан, сдавших анализы из-за повышенной температуры, и контактировавших с инфицированными пациентами, 34 — в Кашкадарьинской области, 34 — в Самаркандской области, 19 — в Бухарской области, 15 — в Республике Каракалпакстан и 13 — в Ферганской области среди контактировавших с инфицированными пациентами.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Tez yordam
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekistonda Qozog‘istondan kirib kelgan yangi kasallik – vabo, yaʼni chuma tarqalayotgani rostmi?
Milliy Virusologiya Instituti direktori, bosh infeksionist Musabayev Erkin Isakovich javob beradi.

📹Hajmi: 16 Mb

#tezyordam #4son #virus

@tezyordamlive
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 15 375 005 (+ 278 688)
⚡️Соғайганлар
9 349 420 (+ 236 377)
⚡️Вафот этганлар 630 222 (+ 10 702)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 4 100 875 (+ 72 306)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 231 871 (+ 65 339)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 1 239 684 (+ 45 599)
4. 🇷🇺 Россия 789 190 (+ 5 862)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка 394 948 (+ 13 150)
6. 🇵🇪 Перу 366 550 (+ 4 463)
7. 🇲🇽 Мексика 362 274 (+ 6 019)
8. 🇨🇱 Чили 336 402 (+ 1 719)
9. 🇪🇸 Испания 314 631 (+ 1 357)
10. 🇬🇧 Буюк Британия 296 377 (+ 560)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
15 375 005 (+ 278 688)
⚡️Выздоровевших 9 349 420 (+ 236 377)
⚡️Погибших 630 222 (+ 10 702)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 4 100 875 (+ 72 306)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 231 871 (+ 65 339)
3. 🇮🇳 Индия 1 239 684 (+ 45 599)
4. 🇷🇺 Россия 789 190 (+ 5 862)
5. 🇿🇦 Южная Африка 394 948 (+ 13 150)
6. 🇵🇪 Перу 366 550 (+ 4 463)
7. 🇲🇽 Мексика 362 274 (+ 6 019)
8. 🇨🇱 Чили 336 402 (+ 1 719)
9. 🇪🇸 Испания 314 631 (+ 1 357)
10. 🇬🇧 Великобритания 296 377 (+ 560)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 132 509 (+ 9 187)
⚡️Соғайганлар 802 290 (+ 13 601)
⚡️Вафот этганлар 18
419 (+ 253)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 789 190 (+ 5 862)
2. 🇰🇿 Қозоғистон 75 153 (+ 0)
3. 🇧🇾 Беларусь 66 521 (+ 173)
4. 🇺🇦 Украина 60 995 (+ 829)
5. 🇦🇲 Арманистон 35 693 (+ 439)
6. 🇰🇬 Қирғизистон 28 980 (+ 729)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 28 633 (+ 391)
8. 🇲🇩 Молдова 21 798 (+ 356)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 18 531 (+ 360)
10. 🇹🇯 Тожикистон 7 015 (+ 48)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
1 132 509 (+ 9 187)
⚡️Выздоровевших 802 290 (+ 13 601)
⚡️Погибших
18 419 (+ 253)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 789 190 (+ 5 862)
2. 🇰🇿 Казахстан 75 153 (+ 0)
3. 🇧🇾 Беларусь 66 521 (+ 173)
4. 🇺🇦 Украина 60 995 (+ 829)
5. 🇦🇲 Армения 35 693 (+ 439)
6. 🇰🇬 Кыргызстан 28 980 (+ 729)
7. 🇦🇿 Азербайджан 28 633 (+ 391)
8. 🇲🇩 Молдова 21 798 (+ 356)
9. 🇺🇿 Узбекистан 18 531 (+ 360)
10. 🇹🇯 Таджикистан 7 015 (+ 48)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Коронавирусдан тузалган шахсларга нималар тавсия этилади?

Ушбу саволга Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Короновирус касаллигидан тузалганидан сўнг, касалхонадан чиққан беморлар, айниқса кексалар организмдаги кузатилган ўзгаришларни тиклаш мақсадида маълум муддат оилавий/умумий амалиёт шифокори назоратида туришлари керак. Шу билан бирга, имконияти чекланганлар ёки сурункали касаллиги мавжуд беморлар, ўз шу касалликларини назоратини олиб бориш мақсадида ҳам, диспансер назоратида туришлари талаб этилади.

❗️Касалликни оғирроқ кечирган беморлар махсус реабилитацияга муҳтож бўлиб, уларда нафас тикланиши, яъни сатурация (ҳужайраларни кислород билан таъминланишши кўрсаткичини имкон қадар кўтариш учун) шифокор назоратида санатор-курорт ёки физиотерапевтик даволарни олишлари керак бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Пандемия даврида 3,8 млн Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилган

Иқтисодий тақдиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқотга кўра, пандемия даврида қийин аҳволга тушган 3,8 млн аҳолига муайян турдаги ёрдам кўрсатилган.

💰Сўровномада иштирок этган 1500 оиланинг 11 фоизи пандемия бошланганидан сўнг уларга бевосита ёрдам кўрсатилганини айтишган. Ёрдамнинг асосий қисми - 92 фоизи пул кўринишида бўлмаган нафақа ёки ваучерлар кўринишида, кўпроқ шаҳарларда тақдим этилган.

🎯 Даромад манбаини йўқотган оилалар бошқалардан кўра кўпроқ харажатлари ошганини таъкидлашган. Респондентларнинг 53 фоизи харажатларида катта ўзгаришлар юзага келган. Улардан 60-65 фоизи охирги 30 кунда одатдагидан кўпроқ харажат қилишганини айтишган бўлса, қолганлари одатдагидан камроқ пул сарфлашганини таъкидлашган. Харажатларнинг ошиши инқироз даврида даромад манбаини йўқотиш билан боғлиқ.

📌Инқирозгача даромади яхши бўлган оилалар пандемия таъсирига бардошлироқ бўлиб чиққан. Харажатлари ошганини айтган респондентлар карантингача бошқалардан кўра кўпроқ истеъмол қилгани аниқланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Около 3,8 млн узбекистанцам оказана поддержка в период пандемии

Центр экономических исследований и реформ (ЦЭИР) совместно со Всемирным банком провели опрос в рамках проекта «Слушая граждан Узбекистана». В опросе приняли участие 1500 домохозяйств.

💰Согласно исследованию, около 3,8 млн граждан получили в чрезвычайной ситуации поддержку в той или иной форме. Около 11% граждан указали, что ими после наступления пандемии получена непосредственная поддержка. Большая часть помощи – 92% поступила в виде неденежных пособий или ваучеров, и была больше распространена в городской местности.

🎯Домохозяйства, потерявшие доходы, чаще других отмечали рост расходов. Около 53% респондентов сообщают о значительных изменениях в своих расходах. Среди них, 60-65% указали, что в последние 30 дней тратили больше, чем обычно, остальные же указали, что потратили меньше, чем обычно. Возросшие расходы связаны с потерей доходов во время кризиса.

📌 Домохозяйства, благополучие которых до кризиса было выше, оказались более устойчивыми к воздействию. Респонденты, которые сказали, что их расходы выросли, были из числа тех, кто до карантина потребляли больше других.

Манба / Источник

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмокда?ЖАВОБ

Қорақалпоғистонда икки машҳур шифокор коронавирусдан вафот этгани нега яширилмоқда? ЖАВОБ

Агар тез ёрдам коронавируксга чалинган беморни даволашдан бош тортса, кимга мурожаат қилиш керак? — ЖАВОБ

Тиббиёт олийгоҳлари талабалари ҳам Covid-19 га қараш кураш учун сафарбар этиладими? — ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Tez yordam
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hozir O‘zbekistonda pnevmoniya, zotiljamning keng tarqalishiga maska, yaʼni niqob taqish sabab bo‘lmoqdami?
Immunolog-infeksionist Aziza Xo'jaeva javob beradi.

📹Hajmi: 15 Mb

#tezyordam #4son #virus

@tezyordamlive
Коронавирусга қарши Россия ва Хитой ишлаб чиқарган вакциналар ҳақида маълумот борми? — ЖАВОБ

Исроилдан чартер рейс билан қайтаётганлар карантинни уйда ўташлари мумкинми? — ЖАВОБ

Кўнгилли бўлиб ишламоқчи бўлганлар тиббий билимга эга бўлишлари шартми? — ЖАВОБ

Нима сабабдан СЭСларнинг телефон рақамлари ишламаяпти? — ЖАВОБ

Қозоғистондан ўткир вирусли пневмония касаллиги кириб келгани ростми? — ЖАВОБ

Давлат поликлиникаси шифокори карантин ҳудудида ишлашдан бош тортишга ҳақлими? — ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда яна бир бемор аёл коронавирусдан вафот этди

🛏 Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 82 ёшли М.К.да (аёл)да 18 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва умумий аҳволи оғирлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 10 мингдан ошди

⚡️2020 йил 23 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 703 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари: 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда қолган 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 48 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар ҳамда Жиззах вилоятида ҳам 7 нафар, жами 130 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 10 002 (+130) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

——————-

❗️ В Узбекистане количество выздоровевших от коронавируса превысило 10 000

⚡️По состоянию на 17:00 23 июля 2020 года количество зарегистрированных случаев заражения коронавирусной инфекции в Узбекистане составляет 18 703 (+ 172).

🦠 Новые случаи заболевания: 84 —в Сурхандарьинской области, 65 — в городе Ташкенте, 16 — в Наманганской области и 7 — в Ташкентской области среди контактировавших с инфицированными пациентами.

Значимым аспектом является то, что к настоящему времени 130 пациентов выздоровели, в т.ч. в Ташкенте — 48, в Навоийской области — 27, в Сырдарьинской области — 21, в Наманганской области — 20 , в Республике Каракалпакстан — 7 и в Джизакской области — 7.

Таким образом, в Узбекистане количество выздоровевших от коронавируса составляет 10 002 (+130) (53%).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Коронавирусни юқтириб олган инсонлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олишлари керакми?

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:

✔️ Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак. Касаллиги аломатсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар нафас тизими функционал ҳолатини ва жисмоний фаолликни унутмасликлари керак, яъни ҳар кунги эрталабги қиздирувчи 10-15 минутлик бадантарбия машқлари жуда муҳим.

❗️Нафас гимнастикаларини кун давомида 3 марта, имкон қадар 5-10 минутдан амалга ошириш керак. Чуқур нафас олиш 6 секунд давомида ва секин нафас чиқариш 4-5 мартагача. Бу машқлар вируснинг ўпка тўқимасига мойиллиги борлиги учун ҳам яхши шамоллатилган хонада бажарилиши керак.

Нафас гимнастикасининг жуда хилма хил турлари мавжуд: Бурденко усули, Йога, Тибет усуллари. Уларни ҳар бир киши мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар ким ўзи учун мосини танлаб, ўзлаштириши мумкин.

@koronavirusinfouz
Коронавирус билан касалланган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари керак?

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:

🍜Ковид инфекцияси билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак. Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

🥢 Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.

🥤Шунингдек кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Президент амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган навбатдаги видеоселектор йиғилишида пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Президентимизнинг қайд этишича, бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланади. Бунинг учун карантин талабларига сўзсиз амал қилиш, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлигини асраб-авайлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун курашиш зарур.

Шу муносабат билан, шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди.

Бунда “Пандемияга қарши кураш – ҳар биримизнинг виждон ишимиз”, “Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман”, деган фикрларни халқимиз онгига чуқур сингдириш ва амалий ҳаёт мезонига айлантириш лозимлиги таъкидланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
Пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган фидойилар тақдирланади, — Шавкат Мирзиёев

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

— Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, - деди давлатимиз раҳбари.

Олдинда бундай мукофотлар кўп бўлиши таъкидланди. Бу курашда ўзини аямай меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимлари албатта муносиб тақдирланади.

- Биз пневмонияни даволашда нафақат ўзимизнинг шифокорлар, балки видеоалоқа орқали хориждаги етакчи мутахассисларни консультация беришга жалб қиляпмиз, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ҳозирги вақтда германиялик тиббиёт профессори юртимизга келиб, даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда. Бугун Туркиядан бир гуруҳ профессорлар етиб келади. Бошқа давлатлардан ҳам энг тажрибали мутахассисларни жалб қилиш бўйича иш олиб боряпмиз.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Agar insonda immunitet past bo‘lsa, infeksion kasalliklarga qarshi immunitet faolligini kuchaytiruvchi dori vositalarini qabul qilish mumkinmi?
Immunolog-infeksionist Aziza Xo'jaeva javob beradi.

📹Hajmi: 6 Mb

#tezyordam #4son #immunitet

@tezyordamlive
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Immunitetni oshiruvchi dori vositalarini koronavirusga chalingan vaqtda ichish va uy sharoitida Reosorbilakt osma ukolini qilish mumkinmi?
Immunolog-infeksionist Aziza Xo'jaeva javob beradi.

📹Hajmi: 3 Mb

#tezyordam #4son #dorilar

@tezyordamlive
⚡️Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади:

👨‍⚕️ Шифокорлар:

▫️ Анестезиолог-реаниматолог
▫️Инфекционист
▫️ Эпидемиолог
▫️ Врач-лаборант
▫️ Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар

👩‍⚕️ Ҳамширалар:

▫️ Реанимация ҳамшираси
▫️ Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари
▫️ Кичик тиббиёт ходимлари

❗️14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади
ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:

💵 Шифокорлар – 25 млн сўм,
💵 Ҳамширалар – 15 млн сўм,
💵 Кичик тиббиёт ходимлари – 10 млн сўм.

Кўнгилли тиббиёт ходимларини ишга қабул қилиш уларнинг яшаш жойидан қатъи назар республикамизнинг барча ҳудудларидан амалга оширилади. Ҳудудлардан ишга қабул қилинганлар бепул ётоқ жойи билан таъминланади.

Тиббиёт ходимлари ётоқ-жой, 3 маҳал бепул овқат ва тўлиқ шахсий химоя воситалари билан ҳам таъминланадилар.

📞 Мурожаат учун телефон рақами: 1109

Call-center иш вақти:
09:00 дан 21:00 гача

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг