32.1K subscribers
6.53K photos
2K videos
20 files
3.85K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📟 Cатурация, пульсоксиметр нима? Коронавирусда уларнинг аҳамияти қанчалик муҳим?

Дилдора Секлер, вирусолог:

🔘 Сатурация — ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражаси. У ўпка ўзидан ўтаётган қонни қанчалик кислород билан таъминлай олаётганини кўрсатади.

🔘 Сатурацияни пульсоксиметр номли асбоб билан ўлчаш мумкин. Бунда пульс ва организмдаги кислород миқдорини ҳисоблаган ҳолда, ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатиб беради. Нафас қисиши, ҳансираш кузатила бошлаганда пульсоксиметрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Асбоб кўрсатган фоиз 100 га қанчалик яқин бўлса, шунчалик ижобий натижа ҳисобланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Таиланднинг коронавирусга қарши курашдаги муваффақияти сири нимада?

Коронавирус пандемияси авжига чиққан пайтда Таиланд энг хавфсиз мамлакатлардан бири бўлиб турибди — мамлакат ичида қарийб 2 ойдан бери янги ҳолатлар қайд этилмаяпти. Мамлакатга инфекцияга қарши курашда нима ёрдам бермоқда?

🔹Мақолани ўқиш 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Энг муҳим зарурат туфайли кўчага чиққан инсонлар учун керакли тавсиялар.

Уйга қайтганда нималарга эътибор бериш лозим?

❗️Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

___________

RU: Полезные рекомендации для людей, выходящих на улицу из-за крайней необходимости.

На что нужно обратить внимание по возвращении домой?

❗️Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Koronavirus “daily” — pandemiya bo‘yicha 21-iyulning asosiy xabarlari

Batafsil — https://bit.ly/2OHtoe3
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Koronavirus alomatlarida test topshirish shartmi? Qanday muolaja qilish kerak?
Virusologiya instituti ilmiy xodimi Ra'no Qosimova javob beradi.

#1son #uz
@tezyordamlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Оғир аҳволдаги беморларни даволаётган шифокор мурожаати

«20 секунд кисородсиз туролмайдиган беморлар бор...»

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Антитаначалар — такроран касалланмаслик учун кафолат бўла оладими?

Anhor.uz мухбири Виктория Абдураҳимова вирусолог Дилдора Секлер билан суҳбатлашди:

Бу ерда кафолат сўзини қўллаш унчалик мақсадга мувофиқ эмас. Ҳаммасини олдиндан билишнинг имкони йўқ.

Антитаначалар мавжудлиги ҳар доим ҳам тўлиқ ҳимояни таъминламайди, чунки нейтралловчи антитаначалар, уларнинг ҳимоя титри ва иммунитетнинг турғунлиги каби тушунчалар ҳам мавжуд.

🔬 Битта штамм билан такроран касалланиш ҳолатлари ҳақида ҳозирча дунёда, ҳеч қаерда маълумот эълон қилинмади. Бу, ўз навбатида, ушбу вирусга қарши иммунитет ишлашидан далолат беради. Аммо антитаначаларнинг касалланиб тузалган кишини аниқ ҳимоя қилиш қобилияти, коллектив иммунитет ривожланиши каби ҳодисалар ҳозирча ўрганиш ва илмий тасдиқланиш босқичида.

🧬 Мавжуд илмий тадқиқотларга кўра, янги коронавирус (SARS CoV-2) тузилиши бўйича олдинги штаммга (SARS CoV) 85% ўхшайди. Бу — антитаначалар киши касалланган пайтдан бошлаб камида 16 ойгача сақланиб туриши мумкинлиги ҳақида тахмин қилишга асос бўлади. Касалликнинг енгил ва аломатсиз шакллари бундан мустасно, уларда антитаначаларнинг сақланиш давомийлигини ҳали ўрганишимиз керак.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
‼️ Организм коронавирусдан қандай ҳимояланади, ушбу жараёнга аралашиш керакми, иммунитетни кучайтирадиган воситалар фойдалими ва карантин чекловлари муҳимми? Anhor.uz нашрининг иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева билан интервьюсини тақдим этамиз.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/19/immune/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Иммунитетни қандай ошириш мумкин?

Саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:

Инсон иммунитети кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор бу — инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, яшаш тарзи, яшаётган муҳитига ҳам боғлиқ. Хусусан, инсон қаршилик кучларининг сусайишига интоксикация, турли захарланишлар, ҳаддан ташқари чарчаш, оч қолиш, нотўғри овқатланиш, стресс холатлари, касал юқишидан хавотирга тушиш ва қўрқиш, аввалдан кўп ва тез-тез турли касалликларга чалиниш, зарарли одатлар олиб келиши мумкин.

🧬 Қондаги оқ таначалар ёки лимфоцитларнинг кескин камайиб кетиши — инсон иммун тизимининг сусайганини кўрсатади.

❗️Иммунитетни кўтариш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланиш, маҳсулотлар орасида етарли даражада оқсил, углевод, витамин ва минералларнинг бўлиши муҳим.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Коронавирусга чалинган андижонлик 42 ёшли эркак вафот этди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган Ғ.И.да 15 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 4-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда 51 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаганЗ.С. 17 июль куни ИИВ Марказий госпитали реанимация бўлимига ётқизилган ва 18 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг ўта оғир кечиши, иккала болдир артериялари окклюзияси, чап сон ёнбош артерияси стенози, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар мамлакатимиз бўйича ☎️ 1197 қисқа ҳамда “CALL CENTER” маркази телефон рақамлари орқали 47 405 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинди. Улар:
🔹 озиқ-овқат - 46 386 та
🔹 дори-дармон - 393 та
🔹 бошқа масалалар - 626 та
мурожаатлар ташкил этади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган ☎️ ишонч телефони орқали жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар юртдошларимиз томонидан қилинган 917 та мурожаат қабул қилинди. Келиб тушган мурожатларга кўра:
🔹 озиқ овқат — 822 та,
🔹 дори-дармон — 76 та,
🔹 бошқа масалалар — 19 та.

Мазкур мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, ҳомийлик марказларига юборилди.

Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар
📞 телефон орқали мурожаатлар — 19 366 та,
🏘 ҳамда фуқаролар йиғинлари томонидан шакллантирилган рўйхатлар — 98 376 та мурожаатлар асосида жами
🛒 117 742 та эҳтиёжманд оилаларга 10 млрд 979 млн сўм миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари,
💊 291 та оилага эса қиймати 50,2 млн сўм миқдордаги дори-дармонлар етказиб берилди.

Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар жойлардаги Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали ҳомий ташкилот ва фуқаролар томонидан
236 661 литр ўсимлик ёғи,
767 440 кг ун,
168 981 кг шакар,
184 543 кг макарон,
31 496 кг мол ва қўй гўшти,
40 111 дона товуқ гўшти,
304 765 кг картошка,
174 024 кг пиёз,
105 002 кг сабзи,
259 970 кг гуруч,
22 363 кг чой,
13 449 кг дуккакли маҳсулотлар,
102 146 решётка тухум маҳсулотлари,
102 364 дона тиббий ниқоб,
29 991 дона тиббий қўлқоп,
16 778 та антисептик,
36 725 та гигиена маҳсулотлари,
34 741 та бошқа турдаги маҳсулотлар
қабул қилинди ҳамда санитар-гигиена талабларига қатъий амал қилинган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилди.

💳 Нақд пул шаклида ҳомийлик ёрдамлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб-рақамларига ўтказилади.

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига асосан, мазкур жамғармага ўтказилган маблағларнинг белгиланган қисми ўрнатилган тартибда озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари сотиб олиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга етказиб бериш мақсадида сарфланади.

Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда сарфланиши учун Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ягона масъул ташкилот ҳисобланади.


Каналга уланиш | Facebook | Instagram
⚡️Ўзбекистонда коронавирус беморлари 126 тага кўпайиб, жами касалланганлар 17 881 нафарга етди

🦠
Янги зарарланиш ҳолатлари: 84 нафари — Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани туфайли намуна олинган ва бемор билан мулоқотда бўлган, 34 нафари — Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ва бемор билан мулоқотда бўлган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Бугун Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 567 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 133 нафари оғир аҳволда

Янги касалланишларнинг барчаси — аҳоли орасида қайд этилди.

🛏 Даволанаётганлар — 8 265 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
⚡️Қорақалпоғистонлик 42 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 42 ёшли Б.Д.да (эркак) жорий йил 3 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги, семизлик 2-даражаси асоратлари билан кечган.

▪️ Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

~~~~~~~
⚡️ 42-летний мужчина из Каракалпакстана скончался от коронавируса

3 июля этого года 42-летнему жителю города Нукуса Республики Каракалпакстан Б.Д, был поставлен диагноз "COVID-19" и он был госпитализирован в инфекционную больницу Республики Каракалпакстан.

🔎 Ему был поставлен диагноз: тяжелое течение инфекции "COVID-19" и двусторонняя пневмония. Заболевание сопровождалось осложнениями острой дыхательной, сердечно-сосудистой, полиорганной недостаточности, острого респираторного дистресс-синдрома, ожирения 2-ой степени.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, состояние пациента резко ухудшилось, и он скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️ (+290) — Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 18 мингдан ошди

🦠 Янги касалланишлар: 131 нафари — Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани туфайли намуна олинган ва бемор билан мулоқотда бўлган, 61 нафар — Андижон вилоятида, 50 нафари — Сурхондарё вилоятида, 19 нафари — Қашқадарё вилоятида, 16 нафари — Наманган вилоятида ва 13 нафари — Хоразм вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролар.

📈 Жами беморлар — 18 171 нафарга етди.

~~~~~

❗️ (+290) Число людей, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, превысило 18 000

🦠 Новые случаи заболевания: 131 — в городе Ташкенте среди граждан, сдавших анализы из-за повышенной температуры, и контактировавших с инфицированными пациентами, 61 —в Андижанской области, 50 — в Сурхандарьинской области, 19 — в Кашкадарьинской области, 16 — в Наманганской области и 13 — в Хорезмской области среди контактировавших с инфицированными пациентами.

📈 Общее количество инфицированных — 18 171.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Коронавирусдан уйда даволанган бемор билан суҳбат — тавсиялар

«Табиб табиб эмас, бошидан ўтган — табиб»

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
15 096 317 (+ 241 009)
⚡️Соғайганлар 9 113 043 (+ 205 884)
⚡️Вафот этганлар 619 520 (+ 6 267)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 4 028 569 (+ 67 140)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 166 532 (+ 44 887)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 1 194 085 (+ 39 168)
4. 🇷🇺 Россия 783 328 (+ 5 842)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка 381 798 (+ 8 170)
6. 🇵🇪 Перу 362 087 (+ 4 406)
7. 🇲🇽 Мексика 356 255 (+ 6 859)
8. 🇨🇱 Чили 334 683 (+ 1 654)
9. 🇪🇸 Испания 313 274 (+ 1 358)
10. 🇬🇧 Буюк Британия 295 817 (+ 445)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
15 096 317 (+ 241 009)
⚡️Выздоровевших 9 113 043 (+ 205 884)
⚡️Погибших 619 520 (+ 6 267)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 4 028 569 (+ 67 140)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 166 532 (+ 44 887)
3. 🇮🇳 Индия 1 194 085 (+ 39 168)
4. 🇷🇺 Россия 783 328 (+ 5 842)
5. 🇿🇦 Южная Африка 381 798 (+ 8 170)
6. 🇵🇪 Перу 362 087 (+ 4 406)
7. 🇲🇽 Мексика 356 255 (+ 6 859)
8. 🇨🇱 Чили 334 683 (+ 1 654)
9. 🇪🇸 Испания 313 274 (+ 1 358)
10. 🇬🇧 Великобритания 295 817 (+ 445)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
ҚАБУЛ – 2020

Павильонлар стационарларга айлантирилди, имтиҳон қаерда бўлади?

Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи:

❗️«Тест синовларини кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, имтиҳон ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор қилинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади.

🛏
Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.

Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️«Ўлим хавфини ошириши мумкин» — Ўзбекистонда гидроксихлорохин даволаш протоколидан чиқарилди

«Тез ёрдам» кўрсатувида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорова гидроксихлорохин дорисининг зарари ҳақида гапирди:

«Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди. Шунда хлорохин, гидроксихлорохин, азитромицин кабиларни қўллаш бошланди.

‼️ Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслиги, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди.

🚫 Ўзбекистонда 13 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилган қўлланмада гидроксихлорохин олиб ташланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌 Кўрсатувда гидроксихлорохин охирги даволаш қўлланмасидан чиқариб ташланган бўлса-да, уйда даволанаётган беморларга тарқатилиши кутилаётган дорилар тўпламига киритилганича қолаётгани айтилди.

Клара Ёдгорова:

📑 «Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари — ССВ тизимидаги шифохоналар ҳам, хусусий шифохоналар ҳам охирги тасдиқланган даволаш қўлланмасига риоя қилган ҳолда иш кўриши шарт.

❗️Ўйлайманки, республика махсус комиссияси янги қўлланмага асосланган ҳолда бепул тарқатиладиган дорилар тўпламини қайта кўриб чиқиб, бу дорини тарқатишни тўхтатади».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг