32.3K subscribers
6.5K photos
2K videos
20 files
3.85K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
⚡️Тошкентда 47 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. (аёл)да жорий йил 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎Унга “COVID-19” инфекцияси, юрак ишемик касаллиги ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дисстрес синдром, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда гипертония ҳамроҳ касаллиги бўлган.

◾️Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️(+178) Тошкентда коронавирусга чалинган яна 113 бемор аниқланди

⚡️2020 йил 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 607 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари — 65 нафари Карантин марказида
(барчаси хориждан келган), 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Komil Allamjonov
«Tez yordam» кўрсатувини Facebook‘даги қуйидаги ҳавола орқали https://www.facebook.com/k.allamjonov/ томоша қилишингиз мумкин.
___

Передачу «Tez yordam» можно также смотреть в прямом эфире в Facebook по ссылке https://www.facebook.com/k.allamjonov/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизда COVID-19 аломатларини сезяпсизми? Саволларингиз кўп, аммо жавоблар турлича, шу боис батафсил маълумот олиш истагидамисиз?

Масс−медиа фонди, Kun.uz ва Milliy телеканали янги «Tez yordam» кўрсатувини тақдим этади.

Кўрсатув давомида малакали мутахассислар телефон орқали келиб тушган саволларга батафсил жавоб беришади. Дастур бошловчиси — коронавирусни ўз бошидан ўтказган Комил Алламжонов.

Ҳар куни, соат 18:00да MTV ва Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилинг.

Кўрсатувнинг илк сони айни дақиқаларда бошланди. Саволларингизни кутамиз.

📺👉 Томоша қилинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🛏 20 июлгача Қашқадарёда 8 700 та захира ўринлар тайёр бўлади. Бугунги кунда эса 890 та захира ўрни мавжуд.

👩🏻‍⚕️ Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда 5 280 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.

📞 Қашқадарёдаги ишонч телефонларига ҳар куни ўртача 185 та қўнғироқ бўляпти ва улардан 40-42 таси озиқ-овқат ёки дори-дармон сўрови бўйича.

💰Айни дамда вилоятдаги «Саховат ва кўмак» жамғармасида 4,2 миллиард сўм пул бор ва охирги бир кунда жамғармага ҳомийлар томонидан 56 миллион сўм пул тушган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
☎️ Тошкентдаги коллежда кўнгиллилар ташкил этган Сall-марказ фаолияти ҳақида

«Бугун эрталаб эр-хотин шифокорлар кўнгилли тарзда марказда ишлаш учун келишди. Улар ҳатто ўз шахсий автомобилида жойларга чиқиб беморларга ёрдам кўрсатиш ниятида».

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда 65 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Олмазор туманида яшаган К.Г.да 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

🔎 Бемор доимий равишда юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, қандли диабет, сурункали ўпка обструктив касаллиги билан даволаниб юрган.

▪️Реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Пойтахтда яна ўлим: юнусободлик 39 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Фуқаро М.Р.да 6 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🚑 «Текширганда коронавирус чиқмайди, аммо пневмония бор. Сабабини ўрганганимизда, бундай фуқаролар коронавирусга чалиниб, уни юриб ўтказиб юборган, касалликдан қутулган, аммо пневмония асоратлари келиб чиққан бўлади».

💊 «65 турдаги дориларнинг 2 ойлик захираси бор. Уйда даволанаётганларга ҳам дорилар бепул етказиб берилади».

🛏 «Энг ёмонига тайёрланяпмиз, шу сабаб 8 мингта койка тайёрладик».

🧪 Вилоятда қарийб 110 минг нафардан зиёд фуқаролардан тест синовлари олинган. Ҳозирда ҳар куни 1800-2000 та тест таҳлиллари ўтказилмоқда.

📞 «Кеча ўзим 103 хизмати хонасига бориб ўтирдим. Аҳвол мутлақо қониқтирмади. Шу пайтгача 3-5 та диспетчер бўлса, зудлик билан 24 та ходим фаолиятини йўлга қўйдик, 24 та телефон билан».

👩🏻‍⚕️ «Маслаҳат марказлари ҳам ташкил этдик. 1105 рақами орқали малакали мутахассислар фуқароларга маслаҳат бериб боради».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тўрт ҳудудда яна 145 киши инфекциядан зарарланди, жами беморлар — 16 752 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 77 нафари — Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани туфайли намуна олинган ҳамда бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролар, 29 нафари — Андижон вилоятида, 26 нафари — Сирдарё вилоятида ҳамда 13 нафари — Тошкент вилоятида беморл билан мулоқотда бўлган фуқаролар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Бугун Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 566 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 104 нафари оғир аҳволда

Янги касалланишлар: 456 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 110 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида).

🛏 Даволанаётганлар — 7386 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда яна бемор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 60 ёшли Ф.Т. (аёл)да жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️(+214) 2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
14 645 947 (+ 216 577)
⚡️Соғайганлар 8 736 951 (+ 116 073)
⚡️Вафот этганлар 608 942 (+ 3 979)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 3 898 550 (+ 65 279)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 099 896 (+ 24 650)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 1 118 107 (+ 40 243)
4. 🇷🇺 Россия 771 546 (+ 6 109)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка 364 328 (+ 13 449)
6. 🇵🇪 Перу 353 590 (+ 4 090)
7. 🇲🇽 Мексика 344 224 (+ 5 311)
8. 🇨🇱 Чили 330 930 (+ 2 084)
9. 🇪🇸 Испания 307 335 (+ 0)
10. 🇬🇧 Буюк Британия 294 792 (+ 726)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
14 645 947 (+ 216 577)
⚡️Выздоровевших 8 736 951 (+ 116 073)
⚡️Погибших 608 942 (+ 3 979)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 3 898 550 (+ 65 279)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 099 896 (+ 24 650)
3. 🇮🇳 Индия 1 118 107 (+ 40 243)
4. 🇷🇺 Россия 771 546 (+ 6 109)
5. 🇿🇦 Южная Африка 364 328 (+ 13 449)
6. 🇵🇪 Перу 353 590 (+ 4 090)
7. 🇲🇽 Мексика 344 224 (+ 5 311)
8. 🇨🇱 Чили 330 930 (+ 2 084)
9. 🇪🇸 Испания 307 335 (+ 0)
10. 🇬🇧 Великобритания 294 792 (+ 726)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📈 Президентимиз пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтди. Жумладан, охирги тўрт кунда мамлакат бўйича янги аниқланган 2 136 нафар беморнинг 1 218 таси (яъни, 57 фоизи) пойтахтимиз ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

🏥 Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19 га шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.

💰Шавкат Мирзиёев таъкидланидек, бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️ОТМ ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари коронавирусга чалинганларни даволаш учун сафарбар этилади

Президент: «Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас», деди. Шу муносабат билан қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Тадбиркорларга кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб келишда ёрдам кўрсатилади. Бунинг учун махсус самолёт ажратилиши мумкин

🌐 Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда.

✈️ Бош вазирга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш топшириғи берилди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📢 Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусга қарши кураш ва пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.

📹 Тўғридан-тўғри эфир 👉 бу ерда

Иштирокчилар: Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Умид Обидхўжаев, Ўзбекистон бош санитар шифокори Баҳодир Юсупалиев.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 102 075 (+ 11 977)
⚡️Соғайганлар 766 278 (+ 6 889)
⚡️Вафот этганлар 17 527 (+ 233)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 771 546 (+ 6 109)
2. 🇰🇿 Қозоғистон 71 838 (+ 1 499)
3. 🇧🇾 Беларусь 66 095 (+ 142)
4. 🇺🇦 Украина 58 842 (+ 731)
5. 🇦🇲 Арманистон 34 877 (+ 415)
6. 🇦🇿 Озарбайжон 27 521 (+ 388)
7. 🇰🇬 Қирғизистон 26 532 (+ 1 926)
8. 🇲🇩 Молдова 20 980 (+ 186)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 16 966 (+ 537)
10. 🇹🇯 Тожикистон 6 878 (+ 44)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
1 102 075 (+ 11 977)
⚡️Выздоровевших 766 278 (+ 6 889)
⚡️Погибших 17 527 (+ 233)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 771 546 (+ 6 109)
2. 🇰🇿 Казахстан 71 838 (+ 1 499)
3. 🇧🇾 Беларусь 66 095 (+ 142)
4. 🇺🇦 Украина 58 842 (+ 731)
5. 🇦🇲 Армения 34 877 (+ 415)
6. 🇦🇿 Азербайджан 27 521 (+ 388)
7. 🇰🇬 Кыргызстан 26 532 (+ 1 926)
8. 🇲🇩 Молдова 20 980 (+ 186)
9. 🇺🇿 Узбекистан 16 966 (+ 537)
10. 🇹🇯 Таджикистан 6 878 (+ 44)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима сабабдан коронавирусга топширилган тест жавобларини олиш учун кўп вақт кетаяпти?

Бугунги кундаги асл вазият қандай? Биз фақат ўзимизни ўзимиз изоляция қилиш йўли билан ҳолатни яхшилай оламизми?

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилишга бағшланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📺 Бугун «Ўзбекистон 24» телеканалининг соат 14-00 дан кейинги дастурларида «Сovid-19 вазият» штабидан тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган мулоқотлар орқали аҳолидан келиб тушаётган коронавирус билан боғлиқ саволларга жавоб берилади.

👩🏻‍⚕️ Дастурларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими Барно Одилова, Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муаттар Абдуллаева, Тошкент педиатрия институти бўлим бошлиғи Севара Убайдуллаева, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова ва бошқа мутахассислар қатнашади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг