32.6K subscribers
6.46K photos
1.99K videos
20 files
3.83K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
📸 Фотогалерея: Тошкентда қатъий локдаун

Кеча ва бугун Тошкентда баҳор ойларида бўлгани каби яна сокинлик ҳукм сурмоқда. Шаҳарнинг 3 миллионга яқин аҳолиси уйда. Kun.uz фотомухбирлари пойтахтнинг бугунги манзаралари акс этган фотогалереяни тақдим этмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Anhor.uz журналисти Виктория Абдураҳимова тиббиёт фанлари номзоди, клиник иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева билан организмнинг коронавирус инфекциясидан қандай ҳимояланиши, бу жараёнга аралашиш керакми ёки йўқлиги ва иммунитет шаклланишида карантин чекловларининг ўрни ҳақида суҳбатлашди.

Қуйида интервьюдан муҳим тезисларни келтирамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
🦠 COVID-19 коронавирус инфекцияси, албатта, янги. Аммо бу — коронавирус инфекция қўзғатувчиси сифатида организмимиз учун номаълум эканини билдирмайди. Биз у ёки бу даражада коронавирусларнинг бирортаси билан тўқнаш келганмиз, ҳатто уни ЎРВИ-симон касаллик кўринишида бошдан ҳам кечирганмиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
🤧 Одамларнинг деярли 75-80 фоизи COVID-19 инфекциясини аломатсиз кўринишда, енгил ва ўртача оғирликдаги шаклда бошдан кечиради, 20-25 фоизида эса касаллик гиперэргик сценарий бўйича кечади. Беморга, унинг преморбид ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, тўғри ёрдам бериш учун уни кузатиб бориш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
💉 Агар одамда иммунитет бўлса, у инфекцияга чалинмайди. Демак, вирус ташувчиси бўлмайди ва уни юқтирмайди. Ҳозир бир организмида антитаначалар бўлмаган кўплаб одамларни кузатяпмиз. Улар – қабул қилувчи бўғин бўлиб, коронавирус инфекциясининг ташувчиси билан учрашганда вирусни юқтириб олади ва касалланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
🤿 Мен ниқоб тақиш тарафдориман. Одамларнинг бир қисмида касаллик аломатсиз шаклда ўтади, аммо бунда улар барибир вирусни ажратиб чиқаради. Агар одам ҳозир ҳамма тақиб юрган латтани эмас, балки тўғри ниқобни тақса, унда ҳеч кимга юқтирмаслик имконияти кўпроқ бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
🔬 Хлорни одамларга бозорга ёки банкка кираверишда пуркаш нотўғри. Хлор билан асфальтни, пештахталарни тозалаш мумкин. Одамга ҳимояланиш учун ниқобда ва қўлқопларда бўлишнинг ўзи етарли. Мен айтишни истаган бошқа муқобил чоралар ҳам бор. Банклар, супермаркетларга ўхшаш йирик муассасаларда дезинфекцияловчи туннеллар ўрнига махсус ускуна – рециркуляторларни ўрнатиш мумкин, улар кун давомида ҳавони зарарсизлантиради ва одамлар учун безарар. Бу ҳақда ўйлаб кўришса яхши бўларди.

〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Россия март-май ойларида ўтган жараённи биз ҳозир бошимиздан кечиряпмиз. Авжгача ҳали етиб бормадик. Ўзбекистонда, инфекцион жараён нуқтаи назаридан, кўтарилиш бўлмоқда, ҳар куни беморлар сони ошяпти. Бу вазиятда энг ижобий нарса шуки, ҳозир кимда касаллик аниқланаётган бўлса, улар қолганлар учун “иммунлаштирилган ёстиқчани” яратмоқда. Бу одамлар инфекцияга чалиниб бўлган, энди уларда антитаначалар шаклланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
💦 Кўп суюқлик ичиш муҳим. Суюқлик бу ҳужайраларимизнинг мавжуд бўлиш шаклидир. Одам инфекцияга чалиниб, вирус ҳалқумга тушганида, куч тўплаб пастга йўл олиш учун бироз вақт ўша ерда қолади. Суюқлик ичганда эса, инфект у ердан механик тарзда ювилади ва нобуд бўладиган жойга, яъни ошқозоннинг кислотали муҳитига тушади.

👉 Батафсил ўқиш

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда 47 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. (аёл)да жорий йил 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎Унга “COVID-19” инфекцияси, юрак ишемик касаллиги ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дисстрес синдром, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда гипертония ҳамроҳ касаллиги бўлган.

◾️Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️(+178) Тошкентда коронавирусга чалинган яна 113 бемор аниқланди

⚡️2020 йил 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 607 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари — 65 нафари Карантин марказида
(барчаси хориждан келган), 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Komil Allamjonov
«Tez yordam» кўрсатувини Facebook‘даги қуйидаги ҳавола орқали https://www.facebook.com/k.allamjonov/ томоша қилишингиз мумкин.
___

Передачу «Tez yordam» можно также смотреть в прямом эфире в Facebook по ссылке https://www.facebook.com/k.allamjonov/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизда COVID-19 аломатларини сезяпсизми? Саволларингиз кўп, аммо жавоблар турлича, шу боис батафсил маълумот олиш истагидамисиз?

Масс−медиа фонди, Kun.uz ва Milliy телеканали янги «Tez yordam» кўрсатувини тақдим этади.

Кўрсатув давомида малакали мутахассислар телефон орқали келиб тушган саволларга батафсил жавоб беришади. Дастур бошловчиси — коронавирусни ўз бошидан ўтказган Комил Алламжонов.

Ҳар куни, соат 18:00да MTV ва Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилинг.

Кўрсатувнинг илк сони айни дақиқаларда бошланди. Саволларингизни кутамиз.

📺👉 Томоша қилинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🛏 20 июлгача Қашқадарёда 8 700 та захира ўринлар тайёр бўлади. Бугунги кунда эса 890 та захира ўрни мавжуд.

👩🏻‍⚕️ Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда 5 280 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.

📞 Қашқадарёдаги ишонч телефонларига ҳар куни ўртача 185 та қўнғироқ бўляпти ва улардан 40-42 таси озиқ-овқат ёки дори-дармон сўрови бўйича.

💰Айни дамда вилоятдаги «Саховат ва кўмак» жамғармасида 4,2 миллиард сўм пул бор ва охирги бир кунда жамғармага ҳомийлар томонидан 56 миллион сўм пул тушган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
☎️ Тошкентдаги коллежда кўнгиллилар ташкил этган Сall-марказ фаолияти ҳақида

«Бугун эрталаб эр-хотин шифокорлар кўнгилли тарзда марказда ишлаш учун келишди. Улар ҳатто ўз шахсий автомобилида жойларга чиқиб беморларга ёрдам кўрсатиш ниятида».

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда 65 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Олмазор туманида яшаган К.Г.да 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

🔎 Бемор доимий равишда юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, қандли диабет, сурункали ўпка обструктив касаллиги билан даволаниб юрган.

▪️Реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Пойтахтда яна ўлим: юнусободлик 39 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Фуқаро М.Р.да 6 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🚑 «Текширганда коронавирус чиқмайди, аммо пневмония бор. Сабабини ўрганганимизда, бундай фуқаролар коронавирусга чалиниб, уни юриб ўтказиб юборган, касалликдан қутулган, аммо пневмония асоратлари келиб чиққан бўлади».

💊 «65 турдаги дориларнинг 2 ойлик захираси бор. Уйда даволанаётганларга ҳам дорилар бепул етказиб берилади».

🛏 «Энг ёмонига тайёрланяпмиз, шу сабаб 8 мингта койка тайёрладик».

🧪 Вилоятда қарийб 110 минг нафардан зиёд фуқаролардан тест синовлари олинган. Ҳозирда ҳар куни 1800-2000 та тест таҳлиллари ўтказилмоқда.

📞 «Кеча ўзим 103 хизмати хонасига бориб ўтирдим. Аҳвол мутлақо қониқтирмади. Шу пайтгача 3-5 та диспетчер бўлса, зудлик билан 24 та ходим фаолиятини йўлга қўйдик, 24 та телефон билан».

👩🏻‍⚕️ «Маслаҳат марказлари ҳам ташкил этдик. 1105 рақами орқали малакали мутахассислар фуқароларга маслаҳат бериб боради».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тўрт ҳудудда яна 145 киши инфекциядан зарарланди, жами беморлар — 16 752 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 77 нафари — Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани туфайли намуна олинган ҳамда бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролар, 29 нафари — Андижон вилоятида, 26 нафари — Сирдарё вилоятида ҳамда 13 нафари — Тошкент вилоятида беморл билан мулоқотда бўлган фуқаролар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Бугун Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 566 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 104 нафари оғир аҳволда

Янги касалланишлар: 456 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 110 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида).

🛏 Даволанаётганлар — 7386 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкентда яна бемор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 60 ёшли Ф.Т. (аёл)да жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг