32.9K subscribers
6.44K photos
1.99K videos
20 files
3.82K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
⚡️41-ўлим: Тошкентлик 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи М.Х. 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

◾️Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

〰️〰️〰️〰️

⚡️41-смертельный случай: 64-летняя жительница Ташкента скончалась от коронавируса

Жительница Алмазарского района города Ташкента - М.Х., 1 июля была госпитализирована в Ташкентскую городскую клиническую больницу скорой медицинской помощи из-за болей в области живота и левой груди.

🔎 Ей был поставлен диагноз - "COVID-19, двусторонняя пневмония, острая дыхательная недостаточность, острый респираторный дистресс-синдром, постхолецистэктомический синдром, острый панкреатит, гастрит, хроническая анемия, ишемическая болезнь сердца, стенокардия".

◾️Несмотря на реанимационные процедуры, она скончалась от острой дыхательной и сердечной недостаточности.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Ўзбекистонда бир кечада 168 кишида (161 нафари — Қашқадарёда) коронавирус аниқланди

🔴
Янги касалланишлар: Қашқадарё вилоятида — 127 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари — Наманган вилоятида (3 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 4 нафари аҳоли орасида).

📈 Жами беморлар — 10 838 нафар.

〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане за ночь коронавирус был выявлен у 168 человек (161 в Кашкадарьинской области)

🔴
Новые случаи заболевания: 127 — среди контактировавших с инфицированными и 34 — среди населения в Кашкадарьинской области, 7 — в Наманганской области (из них 3 среди контактировавших с инфицированными, 4 среди населения).

📈 Общее количество инфицированных — 10 838.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
11 955 112 (+ 210 715)
⚡️Соғайганлар 6 902 360 (+ 162 265)
⚡️Вафот этганлар 546 721 (+ 5 975)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 3 097 084 (+ 56 251)
2. 🇧🇷 Бразилия 1 674 655 ( + 45 584)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 743 481 (+ 23 135)
4. 🇷🇺 Россия 694 230 (+6 368)
5. 🇵🇪 Перу 309 278 (+ 3 575)
6. 🇨🇱 Чили 301 019 (+ 2 462)
7. 🇪🇸 Испания 299 210 (+ 341)
8. 🇬🇧 Буюк Британия 286 349 (+ 581)
9. 🇲🇽 Мексика 268 (+6 258)
10. 🇮🇷 Эрон 245 688


📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
11 955 112 (+ 210 715)
⚡️Выздоровевших 6 902 360 (+ 162 265)
⚡️Погибших 546 721 (+ 5 975)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 3 097 084 (+ 56 251)
2. 🇧🇷 Бразилия 1 674 655 ( + 45 584)
3. 🇮🇳 Индия 743 481 (+ 23 135)
4. 🇷🇺 Россия 694 230 (+6 368)
5. 🇵🇪 Перу 309 278 (+ 3 575)
6. 🇨🇱 Чили 301 019 (+ 2 462)
7. 🇪🇸 Испания 299 210 (+ 341)
8. 🇬🇧 Великобритания 286 349 (+ 581)
9. 🇲🇽 Мексика 268 (+6 258)
10. 🇮🇷 Иран 245 688

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 953 131 (+10 198)
⚡️Соғайганлар 621 903 (+13 105)
⚡️Вафот этганлар 14 049 (+268)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 694 230 (+6 368)
2. 🇧🇾 Беларусь 64 003 (+199)
3. 🇰🇿 Қозоғистон 51 059 (+1 376)
4. 🇺🇦 Украина 49 607 (+564)
5. 🇦🇲 Арманистон 29 285 (+349)
6. 🇦🇿 Озарбайжон 21 374 (+537)
7. 🇲🇩 Молдова 18 141 (+235)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 10 838 (+ 379)
9. 🇰🇬 Қирғизистон 8 279 (+138)
10. 🇹🇯 Тожикистон 6 315 (+53)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
953 131 (+10 198)
⚡️Выздоровевших 621 903 (+13 105)
⚡️Погибших 14 049 (+268)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 694 230 (+6 368)
2. 🇧🇾 Беларусь 64 003 (+199)
3. 🇰🇿 Казахстан 51 059 (+1 376)
4. 🇺🇦 Украина 49 607 (+564)
5. 🇦🇲 Армения 29 285 (+349)
6. 🇦🇿 Азербайджан 21 374 (+537)
7. 🇲🇩 Молдова 18 141 (+235)
8. 🇺🇿 Узбекистан 10 838 (+ 379)
9. 🇰🇬 Кыргызстан 8 279 (+138)
10. 🇹🇯 Таджикистан 6 315 (+53)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Касаллик авж олса, тиббиёт оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишдаги ёрдамлар тўхташи мумкин» — Алишер Шодмонов

Соғлиқни сақлаш вазири «Ўзбекистон24» телеканалига интервью берди:

«Бизда мавжуд юқумли касалликлар шифохоналарининг барчаси ҳозир ишлаб турибди. Бундан ташқари, умумий йўналишдаги шифохоналарнинг йўналишини ўзгартириб, юқумли касалликларни даволашга мослаштирдик.

❗️Булар билан бир қаторда, шошилинч ёрдам хизмати, туғуруқ, ҳомиладорларга ёрдам, ижтимоий йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳам тўла таъминланяпти. Лекин касаллик авж оладиган бўлса, тиббиёт тизими оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишдаги ёрдамлар тўхтаб қолиши мумкин».

🔘 Вазирнинг таъкидлашича, шу ҳолатга олиб бормаслик учун ҳамма ҳаракат қилиши керак. Чекловларни, карантинни қаттиқ ушлашимиз керак.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌐 ЖССТ коронавирус йўталганда ё аксирганда ажраладиган томчилар орқали юқишини бир неча ойдан бери таъкидлаб келаётган эди.

👋🚰 Томчилар ҳавода сақланиб қолмаслиги ва текис сатҳга тушиши айтилган эди. Шу сабабдан қўлларни тез-тез ювиш — профилактиканинг асосий йўли сифатида белгиланганди.

❗️Аммо 32 мамлакатнинг 239 нафар олими бу фикрга қўшилмаяпти. Улар одамлар гапиришгач ёки нафас чиқаришгач, бир неча соат ҳавода сақланиб қоладиган кўплаб майда заррачалар орқали вирус ҳавода тарқалишини ва бунга аниқ далиллар борлигини таъкидлашмоқда.

Айни дамда ЖССТнинг маълум қилишича, бу муайян шароитда, масалан, ёпиқ ва одамлар тўла жойларда бўлиши мумкинлиги борасида фактлар бор.

🦠 Ушбу маълумотлар чуқур таҳлил қилиниши зарур. Улар тасдиқланган тақдирда, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартиришга тўғри келиши мумкин. Бу эса жамоат жойлари, транспорт воситаларида ниқоблардан фойдаланиш ва масофа сақлаш чораларининг яна қатъийлашишига олиб келади.

Манбалар: NYT, BBC

@koronavirusinfouz
Times.uz
🌐 ЖССТ коронавирус йўталганда ё аксирганда ажраладиган томчилар орқали юқишини бир неча ойдан бери таъкидлаб келаётган эди. 👋🚰 Томчилар ҳавода сақланиб қолмаслиги ва текис сатҳга тушиши айтилган эди. Шу сабабдан қўлларни тез-тез ювиш — профилактиканинг асосий…
🌐 В течение нескольких месяцев ВОЗ настаивала на том, что Covid-19 передается через капли, выделяемые при кашле или чихании.

🦠🚰 Капли, которые не задерживаются в воздухе, а падают на поверхности, поэтому мытье рук было определено в качестве ключевой меры профилактики.

❗️Но 239 ученых из 32 стран не согласны: они говорят, что есть веские доказательства того, что вирус может распространяться находясь в воздухе: через множество более мелких частиц, которые остаются в воздухе в течение нескольких часов при выдыхании и общении людей.

🔬В настоящее время ВОЗ утверждает, что имеются фактические данные, позволяющие предположить, что это стало возможным в конкретных условиях, например, в закрытых и переполненных помещениях.

☑️ Эти данные должны быть тщательно проанализированы, но если они подтвердятся, то рекомендации по предотвращению распространения вируса, возможно, придется изменить, что может привести к более широкому использованию масок и более строгому дистанцированию, особенно в барах, ресторанах и в общественном транспорте.

Источники: NYT, BBC

@koronavirusinfouz
🚙 «Сариқ» ҳудудда стикерсиз юрган автомобилга жарима солиниши қонунийми? 👉 ЖАВОБ

💰Карантинда кредит тўламаслик мумкинми? 👉 ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

🎼 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ ❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида: а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди: 🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди; 💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий…
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📹 Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
ахборот юзасидан матбуот анжумани
ўтказилмоқда.

Брифингда "УзРепорт" телеканали ҳамда ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик.

Афсуски, бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ. Бу ҳақиқат. Бунга кўз юмишимиз мумкин эмас», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

Манба: @aoka_uz

⚡️ «Не будет преувеличением, если мы скажем, что к сегодняшнему дню ресурсы системы здравоохранения достигли предела.

Сегодня больничные койки заняты. Все врачи были привлечены к работе. Поэтому, по согласованию со специальной комиссией, мы разрешили бессимптомным пациентам лечиться дома.

К сожалению, у нас нет статистики о том, сколько пациентов с другими хроническими заболеваниями не прошли лечение и сколько умерло. Это правда. Мы не можем закрыть на это глаза », - сказал Хабибулла Акилов, член штаба по борьбе с коронавирусом.

Подробнее: @aoka_uz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Карантин даврида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёллар карантинга олинган ва уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди.

⚡️Бугунги кунгача 18 ёшгача бўлган 45 мингдан ортиқ болалар карантинда бўлди ва 328 нафари коронавирус билан касалланди.

Батафсил: @aoka_uz

—————

⚡️В течение карантинного периода более 3000 беременных были взяты на карантин, и из них у 208 был диагностирован коронавирус.

⚡️ На сегодняшний день более 45 000 детей в возрасте до 18 лет были на карантине и 328 были заражены коронавирусом.

Подробнее: @aoka_uz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди.

Барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди»,
— Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ ахборот хизмати раҳбари.

————

⚡️ «Рабочим из Ташкентской области больше не будет разрешено въезжать в Ташкент.

Все районы вошли в «красную зону», - сообщил Шохрух Гиясов, пресс-секретарь МВД.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Махсус стикерга эга автомашиналар ҳаракатланишига рухсат этилади, — Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ матбуот котиби

Батафсил
: @aoka_uz

———-

⚡️ "Разрешено движение автомобилей со специальными стикерами", - Шохрух Гиясов, пресс-секретарь МВД.

Подробнее: @aoka_uz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Бугунги кўрсаткич – бу биз билган статистика. Ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин.

🔬 Аввалида ПЗР таҳлил ўтказишда муаммо йўқ эди. Ҳозир кунига 20-22 мингта таҳлил ўтказилгандаям талаб даражасига етказиб беролмаяпмиз.

🧪 Аввал 5-6 соатда жавоби чиққан бўлса, ҳозир йиғилиб қолган таҳлил намуналари натижасида жавобларни олишга 2-3 кун, 1 ҳафтагача вақт кетяпти.

❗️Бу вақт ичида бемор халқни ичида юриб, касалланиш кўпайишига сабаб бўляпти», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

Манба: @aoka_uz

————-

⚡️ «Сегодняшние показатели - статистика, которую мы знаем. Число бессимптомных пациентов, которые еще не сдавали анализ, может быть в 2-3 раза больше.

🔬 Изначально проблем с проведением ПЦР-анализа не было. В настоящее время мы не можем удовлетворить уровень спроса, хотя в день проводится 20-22 тысячи анализов.

🧪 Ранее ответ выдавался через 5-6 часов, но теперь для получения ответов в результате скопившихся анализов требуется 2-3 дня, до 1 недели.

❗️ В течении этого времени пациенты находятся среди населения, что приводит к увеличению числа случаев заболевания», - сказал Хабибулла Акилов, член штаба по борьбе с коронавирусом.

Подробнее: @aoka_uz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
20 кунлик карантин жорий этишдан мақсад нима?ЖАВОБ

Нега фуқароларнинг карантинда бўлиш муддати 14 кундан 10 кунга камайтирилди? — ЖАВОБ

Ўзбекистонда беморлар кўпайиши ва ўлим ҳолатининг ўсиши қандай таққосда?ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️42-ўлим: Яна бир пойтахтлик бемор коронавирусдан вафот этди

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

🔎 2 июль куни ундан "COVID-19" инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

◾️Реанимацион муолажаларга карамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги фарзандлари орқали коронавирус юқтириб олган ва уйда даволанмоқчи бўлган беморнинг оғир аҳволдаги видеосини эълон қилди.

❗️Кўринг ва хулоса чиқаринг.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг