32K subscribers
6.54K photos
2K videos
20 files
3.86K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
СЭО агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганларнинг жасади куйдириладими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Беморнинг даволаниш харажатларини у касаллик юқтирган ташкилот тўлайди. Агар касаллик қаердан юқтирилгани аниқланмаса-чи, буни ким қоплайди?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Ўзбекистон фуқароси чет элда коронавирусдан вафот этса, жасади келтирилгач, майит тобут билан дафн этиладими ёки ислом анъаналарига мувофиқми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Олмалиқ "яшил" ҳудуд бўлса ҳам, унга ўтиш йўлларини ёпиш тўғрими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 4300 га яқинлашди

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами — 74 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

💉 Ҳозирга қадар соғайганлар — 4273 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Коронавируснинг симптомсиз ташувчиларини қандай билса бўлади?

🔹"Симптомсиз" касаллик — бу инфекция қўзғатувчи микроорганизмлар шиллиқ қаватда, ажратмаларда бўлади, лекин ҳеч қандай аломатларни намоён этмайди.

Кўпинча аломатлар вирус йўқолмагунча пайдо бўлмайди. Бироқ "симптомсиз" деб ҳисобланган кўп беморларда касаллик яширин даврда бўлиши, аломатлар эса секин-аста ривожланиши мумкин.

Бундай беморларда компьютер томографияси вирусли пневмонияни аниқлайди, беморнинг аҳволи эса кутилмаганда оғирлашиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Симптомсиз беморлар атрофдагиларга вирус юқтиришда нечоғли хавфли?

🔹"Яширин" беморлар, "симптомсиз" вирус ташувчилари кўп ҳолларда ён-атрофдагилар учун инфекция манбаи бўлиб қолади.

Бунга сабаб — инсон ўзини тетик ҳис қилиши натижасида текширув натижалари олингунга қадар фаол ҳаёт тарзи билан яшашда давом этади. Бундай ҳолларда кўпинча карантин қоидаларига риоя қилиш тавсиялари бузилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Инсонни коронавирус эмас, ўз организми ўлдиради. Касалланган ҳужайралар ўзини оммавий равишда қурбон қила бошлайди. Бу худди агар уйингизга ўғри бостириб кирса, сиз ҳимояланиш учун уйни портлатиб юборишингизга ўхшайди.

📹 Коронавирус ва унинг таъсирини содда, ҳаётий, оддий мисоллар асосида тушунишни истайсизми? Ушбу лавҳани кўринг.

〰️〰️〰️〰️

Тўлиқ видео 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
‼️ Тошкентда нишонланган туғилган кун сабабли 13 киши коронавирусга чалинди

Аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️
Пойтахтлик фуқаронинг туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида қатнашган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошлари;

◽️Юнусобод туманида яшовчи такси ҳайдовчиси;

◽️Олмазор туманида яшовчи уй бекаси;

◽️Учтепа туманида яшаб, Сергели туманида озиқ-овқат дўконида ишловчи сотувчи;

◽️
Сергели туманидаги туғруқ таътилида бўлган уй бекасининг ўғли ва қизи;

◽️Учтепа
туманидаги якка тартибдаги тадбиркор;

◽️Шайхонтоҳур
туманида яшовчи фуқаро;

◽️Тошкент вилояти — Тошкент туманида яшовчи фуқаро; Зангиотада яшовчи фуқаро ва унинг уч нафар оила аъзосида; Ўртачирчиқда яшовчи 9 нафар фуқаро; Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази қабул бўлимига олиб келинган бемор.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️(+65) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди, беморлар сони 6000 га яқинлашмоқда

🦠 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5920 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

📎 36 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида),

📎 12 нафари — Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи),

📎 8 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида),

📎 7 нафари — Наманган вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида),

📎 1 нафари — Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи ҳайдовчи,

📎 1 нафари карантин марказидаги фуқаро.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Нега ҳамма ниқоб тақиши керак?

Инфографика👆

〰️〰️〰️〰️

❗️Почему важно всем продолжать носить маски?

Инфографика👆

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Хавфсиз масофани сақланг — бу сизнинг коронавирусга чалинмаслигингиз учун ёрдам беради!

〰️〰️〰️〰️

📍Соблюдайте безопасную дистанцию — это поможет вам не заразиться коронавирусом!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#cўраган_эдингиз

Дўкондан харид қилинган маҳсулотларни дезинфекция қилиш шартми?

Дўкондан олиб келинган сумка ва маҳсулотлар ўрами, яъни қадоғини дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш керак.

🚙🧴Агар савдо марказига шахсий машинангизда борсангиз, яхшиси, дезинфекцияни харидларни машинага юклашдан аввал қилган маъқул.

🥕🍏 Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиш, маҳсулотлар ўрамини овқатланиш столи устида очмаслик, сумкани бўшатгандан сўнг қўлларни ювиш керак.

❄️👋 Музлатгичга қўйиладиган ёки болалар қўлига тушадиган маҳсулотларни махсус воситалар билан ювиш ва дезинфекциялаш зарур.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🦠 Дунё коронавирус пандемиясининг «янги ва ўта хавфли босқичига» кирди

Вируснинг жаҳон миқёсида тарқалиши ҳаддан ташқари тезлашган. Бу ҳақда ЖССТ бош директори маълум қилди.

❗️"Кўп одамлар уйда ўтираверишдан чарчади, тушуниб турибмиз. Мамлакатлар ҳам жамият ва иқтисодиёт учун очилишни истамоқда. Лекин ҳозир инфекция ҳар қачонгидан ҳам хавфли ва шиддаткор", — деди ЖССТ раҳбари Гебрейесус.

📣 У барча давлатлар ва барча одамларни янада ҳушёр бўлишга ва эҳтиёт чораларини кучайтиришга чақирди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📈 (+26) — Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5946 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатлари: 18 нафари — карантин марказидагилар (барчаси хориждан келган), 4 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари — Навоий вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Бугун Ўзбекистонда 179 кишида коронавирус аниқланди, 15 нафар беморнинг аҳволи оғир

🧷
Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

🔎 Соғайганлар — 4273. Даволанмоқда — 1654.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️(+79) — Карантиндагилар ва Тошкент вилоятидаги ҳайдовчилар орасида коронавирус аниқланди

📈 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6025 нафарга етди.

Янги беморлар: 70 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 9 нафари — Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 736 791 (+12 179)
⚡️Соғайганлар 418 305 (+13 942)
⚡️Вафот этганлар 10 290 (+240)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 569 063 (+7 972)
2. 🇧🇾 Беларусь 57 333 (+676)
3. 🇺🇦 Украина 34 984 (+921)
4. 🇦🇲 Арманистон 19 157 (+459)
5. 🇰🇿 Қозоғистон 16 779 (+902)
6. 🇲🇩 Молдова 13 556 (+450)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 11 767 (+438)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 6 025 (+170)
9. 🇹🇯 Тожикистон 5 338 (+59)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 2 789 (+132)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
736 791 (+12 179)
⚡️Выздоровевших 418 305 (+13 942)
⚡️Погибших 10 290 (+240)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 569 063 (+7 972)
2. 🇧🇾 Беларусь 57 333 (+676)
3. 🇺🇦 Украина 34 984 (+921)
4. 🇦🇲 Армения 19 157 (+459)
5. 🇰🇿 Казахстан 16 779 (+902)
6. 🇲🇩 Молдова 13 556 (+450)
7. 🇦🇿 Азербайджан 11 767 (+438)
8. 🇺🇿 Узбекистан 6 025 (+170)
9. 🇹🇯 Таджикистан 5 338 (+59)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 2 789 (+132)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from News 24/7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Сиз кучлисиз, бақувват-бақувват овқат ейсиз, ўзингизга ишонасиз ва коронавирусни енгаман деб ўйлайсиз. Лекин вирус одам эмас: ёқасини маҳкам ушлаб, оёғини чалиб йиқитаман десангиз. У кўзга кўринмас рақиб. У сизни йиқитади. Истаган жойида йиқитади — ишда, уйда, кўчада...

Видеони кўринг, хулоса чиқаринг! Ўзингизни ҳимоя қилинг, беэътибор ва беписанд бўлманг!

👉 @newsxabarlar
❗️(+94) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6119 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 69 та — карантин марказидаги фуқаролар, 12 та — Тошкент вилоятида (10 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 9 та — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 та — Сурхондарё вилоятида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
‼️Чилонзорда дўкон сотувчиси, Юнусободда бир оиланинг 6 аъзоси, Чирчиқда сектор ходимида коронавирус аниқланди

Аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Чилонзор туманидаги дўкон сотувчиси (Сергели туманида яшайди),

◽️Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А. исмли фуқарода ҳамда унинг ўғли ва қизи,

◽️Пойтахтимизда
бўлиб турган Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи О. исмли фуқаро,

◽️Учтепа туманида яшовчи 3 нафар нафақада бўлган фуқаролар,

◽️Юнусобод туманидаги бир оиланинг 6 нафар аъзоси (52-оилавий поликлиникага мурожаат қилган),

◽️Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро,

◽️
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектори иш юритувчиси Г. исмли фуқаро,

◽️Ўртачирчиқ туман туғруқ бўлимидаги бемор З. исмли фуқаро.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистонга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз диққатига!

✈️ Чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш, билет олиш мумкин?

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники