32.3K subscribers
6.51K photos
2K videos
20 files
3.85K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси инфекциясини мулоқот орқали юқтирган. Беморларнинг 3 нафари эркак, яна 3 нафари аёл. Энг ёши каттаси 27 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.

Соғайганлар орасида 22 ёшли эгизак ака-укалар ҳам бор.

Шундай қилиб, юртимизда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар жами 598 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан 8-ўлим ҳолати қайд этилди.

Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли тиббиёт клиникасига ўтказилган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир респиратор дистресс синдром, гипертония касаллиги иккинчи босқич, хавф 4, семизликнинг 3 даражаси бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, даволаниш давомида ҳамиша сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрия маблағларини мувофиқлаштириш маркази маълумоти.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
🎓 Электр узилишлари масофавий таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида мактаб ўқувчиларига ва талабаларга масофадан таълим берилмоқда? Инспекция томонидан масофавий таълимнинг сифати қандай назорат қилинмоқда?

❗️Инспекция Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда масофавий таълимнинг ташкил этилиши мониторингини олиб бормоқда.

📲 Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Инспекциянинг @edumonitoring_bot телеграм боти ишга туширилган.

📝 Мазкур телеграм бот орқали ота-оналар мактаб ва ОТМларда масофавий ўқитишнинг сифати, уни ташкил этиш ҳамда ҳудудлардаги муаммо ва қийинчиликлар бўйича хабар ва таклифлар беришмоқда.

‼️ Мисол учун, олис ҳудудларда яшовчи кўпчилик талабалар электр узилишлари сабабли масофавий таълим тизимидан самарали фойдалана олишмаётганликларини маълум қилишган. Айни пайтда ҳамкор вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан масофавий таълим сифатига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Видео

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳтарам ота-оналаримиз бизнинг меҳримизга, бир оғиз ширин сўзимизга, кўнгилларини кўтаришимизга, маънавий мададимизга жуда-жуда муҳтождирлар. Вақт келиб, ўзи ҳам ота-она бўлган фарзандлар буни юракдан ҳис қилади.

🔹Ота-оналар фарзандлари ҳамиша ёнларида бўлишини, ўғил-қизлари ҳаётида, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида суҳбатлашишни, ютуқларингизни эшитиб, қувонишни хоҳлайдилар. Бу билан улар кексайган чоғларида ҳам жамият ишига дахлдор эканликларини ҳис этадилар.

🙏 Шундай экан, қанчалар банд бўлишингизга қарамай, узоқ ёки яқинда бўлсангиз ҳам, ота-онангизга қўнғироқ қилинг.

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Председатель Центрального банка Мамаризо Нурмуратов в ходе очередного заседания Международного пресс-клуба:

– Государство оказывает значительную помощь предпринимателям, вовлеченным в экономику во время пандемии. Им были выданы револьверные кредиты на сумму 46 трлн сумов. С одной стороны, условия получения этих кредитов были упрощены, с другой стороны, государство компенсирует 5% этих кредитов. Проще говоря, государство предоставляет помощь на 1,5 трлн сумов, компенсируя кредиты предприятий.
❗️Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди.

Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шундай қилиб, бугун 56 нафар бемор буткул соғайиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
❗️Президент Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш бўйича кўрсатма берди

📉 Карантин даврида Фарғонада 10 минг, Қашқадарёда 11 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари кескин камайган. Бунинг оқибатида айни пайтда ишсизлар сони ошган. Ундан ташқари, Фарғонада 56 мингта, Қашқадарёда 91 мингта эҳтиёжманд оила мавжуд.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ушбу вилоятлар ҳокимларига касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражада бўлган туман ҳамда фаолият турларини таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш топшириғи берилди.

🏗 Жорий йилда қурилиш ва реконструкция ишлари учун Фарғонадаги 130 та объектга 632 миллиард сўм, Қашқадарёдаги 132 та объектга 536 миллиард сўм ажратилган. Лекин биринчи чоракда маблағларни ўзлаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш режадагидан анча ортда қолган.

Президентимиз аҳоли бандлигини таъминлаш учун қурилишларни давом эттиришга рухсат берилганини инобатга олиб, мазкур икки вилоятдаги объектларда белгиланган ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

🌳 Ушбу вилоятлар ҳокимларига мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун Фарғонага 15 миллиард сўм, Қашқадарёга 11 миллиард сўм ажратилган.

🐄 Кам таъминланган оилаларга қорамол, парранда ва асалари уяси тарқатиб, кооперация асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола , барчаси Самарқанд вилоятидан.

❗️Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 621 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ Уйдан қандай вазиятда чиқиш зарур?

Коронавирусни юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар.

〰️〰️〰️〰️

☝️ Какие правила необходимо соблюдать при выходе из дома?

Важные советы о том, как избежать коронавирусной инфекции.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from davletovuz
❗️Бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилади

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда:

қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);

йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);

ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;

уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчаларига (кассалари);

автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;

кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;

нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;

тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришига ижозат берилгани шулар жумласидан.

Батафсил
❗️2020 йил 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1804 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 24 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1804.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
📣 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Касалланганлар сони — бугун: 46 та. Жами: 1804 та

📈 Соғайганлар сони — бугун: 60 та. Жами: 621 та

🙏 Ўта оғир аҳволда Тошкентдаги шифохонага ётқизилган ангренлик аёл коронавирусдан вафот этди

🏥 Коронавирус беморларини даволаш учун 10 минг кишилик янги шифохона фойдаланишга топширилади

💡 Тошкентда нега кўча чироқлари ўчмоқда: одамлар кечқурун юрмаслиги учунми — ҳокимлик изоҳ берди

📍Фарғона ва Қашқадарё — ҳудудларда карантин чекловларини юмшатиш бўйича таклиф киритилади

Автосервис, нотариус, қурилиш материаллари бозорлари — қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлайди

💰 Хайрия қилган тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари бор — Қўмита жавоб қайтарди

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Masofatalim
📌Tarix fani bo'yicha test savollari: "Qadimgi tarix — sivilizatsiyaning boshlanishi"

Biz sizga tarix bo'yicha bir qator test savollarini taqdim etamiz. Mavzu: “Qadimgi tarix — sivilizatsiyaning boshlanishi". Ushbu testlar to'plami yordamida siz tarix haqidagi bilimingizni tekshirishingiz mumkin.

🖊 30 savol · 1 min ·


©Masofaviy ta’lim” (@masofatalim) Telegram kanali tomonidan tayyorlangan testlar.

Testni boshlash uchun:👇🏻
t.iss.one/QuizBot?start=BjQgW6vD
МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг соғайиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича солиштирма жадвал

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники