Бу йил 264 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди
ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Улар Президент гранти учун даъвогарлик қилади.

Тез орада Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади. Учрашувда тадбиркорлар учун кўплаб ижобий ўзгаришлар эълон қилиниши кутиляпти.
Шунингдек, бир қатор тадбиркорлар тақдирланиши айтилмоқда.
Мулоқот тафсилотларини онлайн ёритиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга: “Мен сизларнинг биринчи адвокатларингман”
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди. Давлат раҳбари тадбиркорларнинг жиддий саволларига жавоб беришга тайёр эканини билдирди.
“Қонунчилик палатасига ҳам мурожаат қилдик, керак бўлган қонунларниям ўзгартирамиз. Бугунги очиқ мулоқотда ҳам ўз таклифларимни айтаман. Бу таклифларимдан кейин саволлар ҳам камаяди, деб ўйлайман.
Бу кимгадир ёқади-ёқмайди, мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат”, деди президент нуқтининг бошида.

Америкалик тадбиркор «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан бир қатор тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида АҚШлик тадбиркор, Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси бош директори Даниел Паттерсон ҳам бор. У «Дўстлик» орденига лойиқ кўрилган.
Шунингдек, яна кўплаб тадбиркорлар «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда давлатимиз раҳбари 5 та йўналиш бўйича ташаббусларни билдирмоқда.
Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаб олиш.
Бунда, корхоналарни йиллик айланмаси бўйича қуйидаги тоифаларга ажратилади:
— 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;
— 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;
— 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

❗️2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.
Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.
Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.

Президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.
Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:
- кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;
- мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;
- соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;
- давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).

⚡️⚡️Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.
❗️Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди.
Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги керак.

Янги тайинланган ҳоким олдинги ҳокимнинг ер бериш ҳақидаги қарорини бекор қила олмайди — Президент