Швейцарияликми, кипрликми ё гонконгликми бўлган инвестор Бойсундаги техноген ҳодиса (офат) бўйича муносабат билдирмайдими?
Бойсунда, Мустақилликнинг 25 йиллиги газ конида техноген ҳодиса (офат) юз берганига 4 суткадан ошди.
Лойиҳанинг оператори Surhan Gas Chemical Operating Company ҳодиса бўйича биронта изоҳ бергани йўқ.
Конда бурғулаш ишларини олиб бораётган Eriell компанияси ҳодиса юз берган куни нефть ва газчиларни байрам билан табриклашгани унутмаган, лекин юз берган офатни эслашни 4 кундан бери лозим топгани йўқ.
5,3 млрд.долларлик лойиҳани «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан олган Enter Engineering расмий саҳифасига кирган одам ҳам конда юз берган ҳодиса ҳақида бирон маълумот топа олмайди.
Операторлик ва қазишдан тортиб қурилишгача бўлган жараёнларни бир қўлда жамлаган швейцарияликми, кипрликми ё гонконгликми бўлган инвестор ҳам кўриниш бергани йўқ (бевосита жавобгар бўлишмасада вазирлар, замвазирлар, давлат компаниялари раҳбари ўша куниёқ ўша ерда ҳозир бўлишди). Ваҳоланки, охирги ойлардаги давлат тадбирлари ва ташрифларининг қоқ марказида, барча камераларнинг қаршисида муҳташамлик билан намоён бўлаётган эди.
Ҳодиса тўғрисида "яна батафсил маълумот берилади" деганича Энергетика вазирлиги ҳам 3 кундан бери жимлик режимига ўтиб олди.
Табиийки, қатор саволлар туғилади. Кондаги ҳодисадан кейин инвестор қўлидаги ишчиларнинг ҳоли қандай? Уларга моддий ёрдам кўрсатилдими ё осонгина ишдан бўшатиб юборилдими? Аҳолига етказилган моддий ва маънавий зарарнинг қанча қисми инвестор томонидан қопланади? Офатнинг лойиҳанинг тақдирига таъсири қандай бўлади? Ва ўзи умуман кондан водород сулфид чиқиши тўхтатилдими? Одамлар уйларига қайтдими? Экологик хавф аридими? Ҳодисанинг такрорланмаслигига қанақа кафолатлар бор?

Очофат олигархия тамшаниб турган Пахтакор стадиони, Онкология маркази ёки Қодирий ва Дўстлик боғи "самарасиз" дейилган мезонга тушириладими?
Ўзбекистонда самарасиз фойдаланилаётган йирик шифохоналар, маданият ва спорт иншоотлари, истироҳат боғлари хусусий секторга ДХШ асосида "берилиши" мумкин.
Ижтимоий неъмат яратиладиган объектларда самарасизликнинг ўлчови нимада эканига аниқлик киритилмаган. Газета Иқтисодиёт ва молия вазирлигига матн мазмунига ойдинлик киритишни сўраб мурожаат юборган.
Ўзбекистон жамоатчилиги ДХШ ёрлиғи остидаги бу янги ташаббуслардан жиддий ташвишга тушиши керак. Айниқса, энг жозибадор активлар ўзаро тақсимланиб бўлиб, энди олигархлар-у, корчалонларнинг очкўз нигоҳи бир неча авлодлар учун ижтимоий неъматлар яратган ва яратаётган стадионлар, боғлар ва ҳатто касалхоналарга қаратилиш бошланганида.
Гап шундаки, аввал ҳам шундай уринишлар бўлган. Учтагина мисол келтираман. Пахтакор стадионининг "текинга берса эгаллаб олишга" уринишлар эсингиздами? Онкология марказларини домқурар бузғунчиларга сотишмоқчи бўлишгани-чи? Қодирий ва Дўстлик паркларининг "инвестор"га беришмоқчи бўлгани-чи?
Тасаввур қилинг, энди олигархия ва корчалонларнинг шу режалари институционаллашади, яъни бемалол ҳаракатланиш учун қонуний тус берилади.

Газета.uz
Самарасиз фойдаланилаётган боғ, шифохона, маданият ва спорт саройлари ДХШга берилиши мумкин
Ўзбекистонда самарасиз фойдаланилаётган йирик шифохоналар, маданият ва спорт иншоотлари, истироҳат боғлари хусусий секторга ДХШ асосида берилиши мумкин. Қолаверса, «сотиб олиш ёки тўлаб бериш» шартномаларида давлат мажбуриятларининг юқори чегарасини белгилаш…
"Газ иши" очилиши вақти келмадими: Энергетикадаги аҳвол биз ўйлагандан ҳам кўра аянчлироқ ҳолатда
Солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев келтирган рақамлар ёқилғи энергетикадаги вазият катастрофик даражага етганини кўрсатади.
Мирзаевга кўра, газ қазиб олиш ҳажми ўтган 6 ойда 13,7 млрд.кубгача пасайган. Бу рақам шуниси билан даҳшатлики, расмий статистикага кўра 22,4 млрд.куб газ қазиб олинган. Яъни, расмий статистика ва солиқчилар келтирган рақамлар ўртасидаги фарқ 8,7 млрд.кубни ташкил этмоқда. Бу ерда статистикадан кўра солиқчиларга кўпроқ ишониш лозим, чунки улар бевосита солиқ оқибати яратадиган физик кўрсаткичларга таянишади.
Яна бир шок бу газ импортининг нафақат субсидиялар билан, балки ҚҚСни қайтариш билан ҳам молиялаштирилаётганига оид. Мирзаевнинг қайд этишича, 2024 йилнинг биринчи ярмида табиий газни харид қилиш ва сотиш функцияларини марказлашган ҳолда амалга оширувчи UzGasTrade компанияси ушбу суммани «ундириш ўрнига» 1 триллион сўмга ҚҚС қайтарган.
Бу дегани шонли энергетиклар ҳар минг куб импорт газдан 192 сўм ҚҚС қайтариб олишган (Мирзаев айтганидек, 60 сўмдан эмас). Шонли энергетиклар шимолдаги оғаларидан газ импортини бюджетдан нафақат субсидия билан, ҚҚСни қайтариш билан ҳам пул ўзлаштириш воситасига айлантириб олишганми, деган гумонга бормаслик мумкин эмас. Тасаввур қилишингиз учун, бюджетдан 1 трлн.сўм ҚҚС қайтариб олиш учун, шимолдаги босқинчилардан импорт қилинган 5,2 млрд.куб газнинг ҳаммасини аҳолига бераяпмиз, дея "списать" қилиш керак бўлади. 2000 сўмлик ўрис газини аҳолига бераётган бўлишса, 600 сўмлик Ўзбекнефтегаз газини ким ўзлаштираяпти унда?
Россияда бюджетдан ҚҚСни қайтариш орқали пул ўғирлашни фош қилган "Магнитский иши" эсингиздами? Бундан нимаси фарқли?
Сиз нима деб ўйлайсиз, кундан кун, ойдан ой, йилдан йил тубга қараб кетаётган, ўзимизнинг газ ўзимизнинг назоратимиздан чиқарилган, ёқилғи энергетика бир гуруҳ ўзбекистонлик деб аташга тил бормайдиган манфаатдорларнинг остидан ҳам, устидан ҳам пул ўзлаштириш воситасига айлантирилган вазиятда, балки мустақил, холис ва ўзбекистонпараст мезонларга таяниб "Газ иши"ни очиш пайти келмадими? Ё вазият янада ёмонлашиши керакми?

Telegram
davletovuz
Газ ишлаб чиқариш пасайиши ва импорт ортиши ҳисобига билвосита солиқлар тушуми камайган
Ўзбекистон 1000 метр куб газни 160 доллардан импорт қилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида…

bakiroo
Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бораётганини маълум қилган.…
Антимонополия дўқ-пўписасидан бир ой ўтиб, пропан 9 млн.сўмга чиқди
35 кун аввал пропан биржада 7,5 млн.сўмга чиқиб кетгач, товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бораётганини маълум қилган эди.
Бу вақт ичида пропан нархи арзонлашиш ё барқарорлашиш ўрнига, янада қимматлашиб деярли 9 млн.сўмга чиқди.
Рақобат қўмитаси шимолдаги босқинчилар билан тил бириктирган ҳолда ўзбекистонликларни талаётган ўғри олигархлар ва монополистларни жазоладими?
Импортнинг янги арзон каналларига (масалан, Туркманистондан) йўл очилдими, норасмий тақиқлар бекор бўлдими?
Логистика ва сақлашни қимматлаштираётган темир йўллари ва омборлардаги аждарҳо тарифлар бекор бўлдими?
Импортчи олигархлар билан тил бириктириб ишлаб чиқаришни бир вақтда тўхтатган монополистларга қанақа чоралар кўрилди?
Қачон пропан таклифи метанга ишонч йўқлиги учун пропанга ўтилаётгани туфайли кескин ошган талабга мувофиқ ошишни бошлайди?
Пропаннинг биржа нархи сунъий равишда ошгандан кейин аҳолига суюлтирилган газ етказишда узилишлар кўпайган, бунда қандай боғлиқлик бор?
Ва ўзи умуман Рақобат қўмитаси пропан бўйича ўрганишларни тугатдими? Тугатган бўлса, хулосалар қандай, амалий чораларга қачон ўтилади?

UZEXUZ
05.09.2024-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha ayrim tovarlar uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar
Website | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram |
Threads | X | Bot

Имтиёз устига имтиёз имкониятларни тенглаштирмайди
Кечаги йиғилишдан кейин хулоса қилиш мумкинки, электротехника соҳасига бусиз ҳам мисли кўрилмаган имтиёз ва преференциялар устига яна янги ва янги имтиёзлар тақдим этилади. Бир сиқим манфаатдорлар фойдасига ўзбек истеъмолчиси ва бюджет тимсолидаги давлатни жазолаш давом этади.
Ўзи ёпиб берилган бозоримиз янада сургичлаб ёпиб берилади. Афсуски, йиғилишда ўтирган ва реалликдан хабардор бўлган масъуллардан ҳеч бири, айтайлик, 1 млрд.доллар "экспорт қилган соҳа" неча миллиард доллар "запчасть" импорт қилгани ҳақида, "маҳаллийлаштириш" баҳонаси амалда каррасига қимматлаштирилган импортга айланиб қолгани борасида лом-лим дегани йўқ. Нима учун шунча йиллардан бери рақобатдан ҳимоя қилиниб, истеъмолчини танловсиз қолдириб, теплица шароитида "бўрдоқига боқилаётган маҳаллийлаштирувчилар" ташқи бозорда раоқбатлаша олмаслиги, бундай бузуқ тарозида таннархнинг фақат шиширилиши сабабларига тўхталинмади.
Охирги 4 йилда газ ва электр счетчикларини каррасига қимматлаштириб триллионлаб пул ўзлаштирганлар тафтиш қилиниши ва жазоланиши ўрнига, бу ёғига сув счетчиклардан тортиб лифтларга каррасига қимматлаштириб пул ўзлаштиришга яна карт бланш тақдим этилди.
Имтиёзхўрларнинг цинизми шу даражага етдики, ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиши таклифи илгари сурилди. Биронта виждонли туриб, тўхтанглар, қайтарадиган пулнинг ўзи бюджетда йўқ, таги йўқ, қолмади, энергетиклар тугатиб бўлди, дея олмади. Ёки бўлмасам, агар гап тенг имкониятлар яратиш ҳақида бўлса, ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда четдан кираётган товарлар божхона божи ва ҚҚС имтиёзини бутунлай тугатайлик, деган таклиф янграмади.
Бундан 2 ҳафта аввал эълон қилинган "ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши керак"лиги принциплари биринчи йиғилишдаёқ четга сурилди.

Хитойда 9,4 минг долларлик BYD Seagull Ўзбекистонда 15 минг доллардан сотиладими? BYD'нинг расмий дилерлигини тамсил этувчи тармоқларда Seagull электромобили билан боғлиқ роликлар (1, 2) "яқинда шаҳар йўлларида" анонси билан берила бошлади. Бу дегани, олиб…
BYD Seagull 16 400 доллардан
Ўзбек халқининг пешонасига рақобатли, эркин ва муқобил танлов битмайди, шекилли.
Хитойдаги бошланғич нархдан нақ 7 минг доллар қиммат. Бошқа томондан қараганда, BYD илдизи, тили, мақсади, отаси бир оғаси Uzautomotors автомобилларидан арзонроқ электромобиль сотишини бугунги Ўзбекистонда тасаввур қилиб бўлармиди?

BYD Uzbekistan Factory ва BYD Central Asia электромобилларни қиммат сотиши учун утилизация йиғимидан имтиёз берилганми?
Хусусий тадбиркорлар Ўзбекистон ҳукумати сунъий равишда яратган мингта чиғириқдан ўтиб, олиб келаётган электромобиль BYD расмий дилери таклиф этаётганидан ўртача 3000 доллар арзонроқ.
E2 ҳам, Seagull ҳам ишлаб чиқарилиши эълон қилинган электромобиллар. Бу дегани BYD Uzbekistan Factory ва BYD Central Asia камида 2 йил давомида божхона божи ва утилизация йиғими тўламасдан, ушбу русумдаги электромобилларни яратиладиган ишлаб чиқариш қувватларининг 50 фоизигача, аммо йилига 10 мингдан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистонга олиб кириши мумкин.
Энди шу имтиёзни берганларга савол: утилизация йиғими тўламасдан олиб келинаётган электромобиллар утилизация йиғими тўлаб олиб келинаётган электромобиллардан қиммат сотилар экан, бу имтиёз ўзи нега киритилган? Нега қанақадир янги олигархларни бойитиш учун Ўзбекистон бюджети ва Ўзбекистон солиқ тўловчилари жабр тортиши керак?

Ялпи ташқи қарз 60 млрд.доллардан ошдими?
Афсуски, давлат қарзи бўйича расмий статистика ялпи ташқи қарз ҳақида тасаввурлардан чалғитиши мумкин, ўтган куни Қонунчилик палатасидаги ҳисобот вақтида очиқланган маълумотлар ҳам фақат давлат қарзи билан чекланди. Давлат ташқи қарзини ҳам ўз ичига олган ва ундан тезроқ ўсаётган Ялпи ташқи қарз ҳақида биронта ишонарли, очиқ ва батафсил ахборот топа олмайсиз.
Ялпи ташқи қарз қолдиғи, унинг таркиби ва динамикаси тўғрисидаги батафсил ахборот охирги марта бундан 2,5 йил аввал, 2022 йилдаги Марказий банк ҳисоботида очиқланган. Шундан кейин бу жадваллар ҳисоботдан тушиб қолган. Ўшанда, 2,5 йил аввал ялпи ташқи қарз 43,8 млрд.доллар эди. Агар ХВЖ ҳисоботига ишонилса, 2023 йил якунлари билан Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 55,7 млрд.долларгача етган. 2024 йилнинг ўтган даврида қарз олиш янада тезлашди. Самарасиз Давлат банкларида ҳам, энергетикадаги зараркунанда лойиҳаларга ҳам, ДХШ мақомидаги лойиҳалар бўйича ҳам ташқи қарз жамғариш ёки қайта молиялаштирилиш бирон ой тўхтаб қолгани йўқ. Энг камтар ўлчовли ҳисобларда ҳам ялпи ташқи қарз аллақачон 60 млрд.доллардан ошган бўлиши керак.
Қурбоновга ўхшаб, жон бошига қарзимиз энди минг долларга етипти деб қувонманг, ташқи қарз жон бошига аллақачон 1600 доллардан ошган ва бу кетишда, туғилишни қанча кўпайтирмайлик, янада ошади. Асосий муаммо ўзи қарзнинг, ташқи қарзнинг потираб ошаётганида эмас, муаммо бу қарзларнинг аксари қайтарилишини имконсиз қиладиган самарасиз, юқори маъмурий аралашувли лойиҳаларга совурилаётганида, тўхташ ўрнига яна бунданда самарасиз лойиҳалар ўйлаб топилаётганида. Қўшимчасига, охирги 2 йилда қарз нархининг қимматлашгани миллий валюта курсига етарлича босим ўтказмоқда.

160 млрд.долларлик ЯИМга қачон етамиз?
Бугун Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси ўтказилди. Унда партиянинг ўтган 5 йиллик фаолияти таҳлили, истиқболдаги режаларини муҳакама қилинган.
Партия ўз қадриятларига содиқ қолган ҳолда мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш, саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 млрд долларга етказиш ва 2,5 млн юқори даромадли иш ўринларини яратиш, келгуси 5-йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
Бундан ташқари, беш йилда камида 1 миллион фуқарони бозори чаққон касбларга ўргатиш, қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш, тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағлар ҳажмини 2 карра ошириш, “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин” деган шиорини татбиқ қилган ҳолда 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш каби ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Давлат хизматларининг камида 300 тасини (40 фоизини) хусусий секторга ўтказиш ва фуқароларнинг шахсий иштирокини 2 баробарга қисқартириш, маҳаллаларни “бир қадам” тамойили асосида фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиладиган масканга айлантириш, тадбиркорлар фаолиятига белгиланган ҳоллардан ташқари аралашгани учун мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш масалалари ҳам дастурда кўзда тутилган.

Forwarded from Iqtisod4i
Мен нафақат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги керак эмас деб ҳисоблайман, мени бизда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мавжуд экани ташвишга солади ҳам. Яъни у нафақат ресурсларни олиб қўяётгани, балки қўлида деҳқон ва фермерлар устидан қарор қилиш воситалари борлиги учун ҳам қўрқинчли.
https://t.iss.one/kunuzofficial/150804
https://t.iss.one/kunuzofficial/150804
Telegram
Kun.uz | Расмий канал
"Бозорга қараб экиш керак эди" - Қишлоқ хўжалиги вазири пиёз ва тарвуз инқирози ҳақида
Тошкентда шу кунларда денгизга чиқа олмайдиган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи муҳокамадан ўтди. Асосий эътибор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти, савдодаги…

Қуёш панелларига мажбурлаш яна авжига чиқмоқда
Охирги кунларда бутун Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб бизнес субъектларни қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлаш яна авж олган. Худди шундай кампаниябозлик ўтган йили эрта баҳордан кеч кузгача давом этган ва октябрдаги тариф оширишларидан кейин тўхтатилган эди.
Тадбиркорларни мажбурлашнинг асосий усули светни узиш, кундузги иш вақти давомида ўчириб қўйиш, шартнома бўйича лимитни камайтириш билан қўрқитиш бўлиб қолмоқда. Энг кулгулиси, айрим туманларда тадбиркорлардан қуёш панелларини ўрнатиш орқали генерацияни ошириш эмас, шунчаки панелларни сотиб олиш талаб қилинмоқда. Яъни, энергозўравонларнинг мақсади ҳеч қандай энергосамарадорлик эмас, балки қайсидир муттаҳам корчалоннинг навбатдаги партиядаги қуёш панелларини қимматлаштириб ўтказишга айланиб кетган. Маълумот учун, Ўзбекистонда қуёш панеллари ва унинг бутловчи қисмларини божсиз олиб кириш ҳуқуқи ёпиқ қарор билан иккита корхонага берилган.
Энг ёмони, бундай энергобузғунчилик тарифлар оширилгач ва келаси баҳорда яна ошишини ҳисобга олган ҳолда ўз ихтиёри билан ишлаб чиқариш ёки офис биноларига қуёш панелларини ўрнатмоқчи бўлган тадбиркорларнинг ҳафсаласини ҳам совутмоқда. Чунки мажбурлаш кампаниябозлиги, "ура-ура, бос" шовқини билан панеллар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари нархлари ҳам ошиб кетмоқда. Балки қуёш панелларини кампаниябозликка айлантираётганларнинг яна бир мақсади шудир?
Шонли энергетиклар ва ҳеч ким сайламаган ҳокимлар балки ўзлари ташрифлар ва кўзкўрдига муляж сифатида қўйдирилган, тармоққа ҳеч қандай электр энергияси узатмаётган ёки КПДси 10%дан тушиб кетган, свет ўчганда ўчадиган аккумуляторларсиз панелларни ўрганиб чиқиши керакдир?
Панелларни ўрнатиш ёки ўрнатмасликни балки бозорнинг ўзига ва тадбиркорларнинг ихтиёрига қўйиб берармиз?
Тушуниб етиш керакки, ёппасига, ҳамма жойда ҳаммага панел ўрнатириш иқтисодий маънога эга эмас. Қайси бизнесга қанақа қувватдаги панел кераклигини унинг фаолият мундарижаси, энергия сарфи ва нисбий афзаллиги белгилайди, қанақадир саводсиз ҳоким ёки ўпкаси йўқ замзамвазирнинг хоҳишлари эмас. Уй хўжаликларида ҳам худди шундай. Айниқса, кам электр истеъмол қиладиган камбағал оилаларга аккумуляторсиз панел ўрнаттириш ғирт тентакликнинг ўзи (шу орқали бир тўп муттаҳамлар пул ишлаб қолишни ҳисобга олмаса).
Қайси лойиҳага қўли тегса, фойдасидан зиёни кўп чиқадиган шонли энергетикларнинг панелбозлик кампаниясини Хитойда 1958-62 йилларда ўтказилган, ҳамма жойда пўлат ишлаб чиқариш кампаниясига ўхшатиш мумкин. Ўшанда бир тўп тентакнинг ташаббуси билан пўлат тайёрлашни кўпайтириш ва Буюк Британияга етиб олиш учун, ҳатто қишлоқ ҳовлиларидаям, шолипоялардаям, мактаблардаям пўлат эритиладиган печлар қурилган. Бундай печларда тайёрланган пўлатнинг сифати ва таннархи ҳеч кимни қизиқтирмаган. Ҳар бир уйда пўлат печи сиёсати Хитойни буюк пўлат мамлакатига айлантириш ўрнига, тескари натижалар берган, бир неча йил ичида унинг оғир саноатини бутунлай барбод қилган.

YouTube
Mao's China - Backyard Furnaces - Great Leap Forwards
Short extract from the People's Century series.
Қуёш панелига мажбурлаш кампаниясига Тадбиркорлар кенгаши ва Ўзлидеп муносабат билдирадими?
Ўтган ҳафтада Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг кенгайтирилган таркиби тасдиқланди. Давлат раҳбари билан учрашувда эътиборли чиқиш қилган тадбиркорлар билан кучайтирилган Кенгашнинг янги таркиби биринчи йиғилишини ўтказишга ҳам улгурди.
Лекин Тадбиркорлар кенгаши энергозўравонлар томонидан бизнес субъектларга қуёш панелини ўрнатишга мажбурлаш билан боғлиқ ўтказилаётган навбатдаги тажрибага ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.
Ўтаётган ҳафтада, шунингдек, сайлов-палов жараёнининг қурултой тадбирлари старт олди. Қурултойини ўтказиб, сайлов-паловдан олдин тасдиқланадиган рўйхатларни маъқуллаган партиялар орасида ўзини тадбиркорлар партияси деб атайдиган, парламентдаги етакчи ва ҳукумат шакллантирган Ўзлидеп ҳам бор. Не тонгки, кечаги қурултойда баландпарвоз чақириқ ва шиорлар кўп янгради, лекин бизнес рўпара қилинаётган тўсиқ ва зўрликлар ҳақида сўз очилгани йўқ. Қуёш панелбозлиги доирасидаги яна бошланган антиқа зўравонликлар шу жумладан.
Ўтган ёмон замонда, ҳеч бўлмаса, сайлов-палов кампанияси пайтида бизнесга тегилмай туриларди, доимий босимлар пасайтириларди, пулли ва пулсиз мажбурлашлар тўхтаб турарди. Муваққат бўлса ҳам ҳам, бу қанақадир енгиллик паузасини яратарди. Бу йилги сайлов-палов жараёнида ҳатто шу иллюзия ҳам сезилмаяпти.
Шунақа тасаввур пайдо бўлаяптики, рўйхати тасдиқланган бўлажак депутатларга бизнеснинг овози ва қўллови керакмас. Энди савол: мандатни халқдан ва бизнесдан олмаган парламент кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

Самарқандда дунёдаги иккита йирик тўқимачилик ассоциациясининг биринчи қўшма конференцияси бошланди
Тадбирда 250 дан ортиқ халқаро иштирокчилар, жумладан, жаҳоннинг етакчи тўқимачилик уюшмалари, машҳур брендлар, йирик тўқимачилик ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи корхоналар, молиявий институтлар, савдо вакиллари, шунингдек, инновациялар ва барқарорлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этмоқда. Хусусан, гигантлардан бўлган Cotton Analytcs, Indorama Corp., Wood Mackenzie, Reliance, SLCP, Better Work, Euratex каби ташкилот ва компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, Туркиянинг Zorlu Holding, SANKO Textile, Хитойнинг Cao Jia-Chang CCCT, Sycoretec CAS, Ҳиндистоннинг Jas Bedi Bedi, Американинг American & Efird LLC, Cингапурнинг Säntis Textiles, Бангладешнинг Giant Textile компаниялари етакчилари ҳам қатнашмоқда.
Конференция бугунги кунда нафақат Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатидаги етакчи вакилларини, балки бутун дунё бўйлаб ушбу соҳанинг етакчи мутахассисларини бирлаштирган нуфузли тадбирга айланди.
Бу каби кенг масштабдаги конференциянинг Ўзбекистонда ўтказилиши эса мамлакатнинг халқаро бозордаги ўрнини ҳам мустаҳкамлайди. Тадбирга мезбонликка даъвогар давлатлар қаторида Туркия, Миср, Индонезия, ҳатто, АҚШ ҳам бўлган.
Тадбир Савдо-саноат палатаси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда соҳадаги глобал муаммолар ва долзарб масалаларига эътибор қаратилади.
Бугунги кунда тўқимачилик саноатида аҳвол оғир бўлиб турган пайтда хориж билан ҳамкорликда шу каби йиғилишлар ўтказиб, уларнинг тажрибасини ўрганиш, дунёдаги вазиятдан хабардор бўлиб туриш биз учун айни муддао. Бу орқали қандай йўл тутса фойда бўлишини ўрганишимиз мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўтказилаётган дунёдаги иккита йирик тўқимачилик ассоциациясининг қўшма конференциясида пахта билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди
Кеча Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ИТМФ) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (ИАФ) нинг йиллик анжумани ўз ишини бошлади. Унда Тола сессияси ўтказилди. Сессияда халқаро бозорда ўз мавқеига эга бўлган етакчилар модераторлик қилди ва қуйидаги мавзулар олиб чиқилди:
• Ҳозирги кунда АҚШ пахтасидаги ҳолат қандай?
• Ғарбий Африкада пахта қиймат занжирининг қайта тикланишига доир маълумотлар;
• Жаҳон пахта саноатидаги 50 йиллик ўзгариш;
• Фермадан модагача.
Сўнгги бир йилда пахта нархининг тушишда давом этиши оқибатида маҳсулотга эҳтиёж камайиб бормоқда. Бунинг ортидан бутун дунёда кўплаб корхоналар ёпиляпти. Натижада, пахта ишлаб чиқарувчилар ва фермерлар иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Шахсан мен умид қиламанки, бу тадбир пахта нархига доир глобал муаммога ечим излашда айни муддао бўлади.

Аудит текширувлари оқибатида корхоналарда келиб чиқадиган «чарчоқ» ва умидсизликни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди
Самарқандда ўтказилаётган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ITMF) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (IAF) нинг йиллик анжумани доирасида аудит текширувларининг салбий оқибатлари, уларни камайтириш ва текширувлар оқибатида корхоналарда юзага келиши мумкин бўлган «чарчоқ»ни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.
Тинимсиз текширувлар ҳар қандай ривожланиб келаётган бизнесни букиб қўйиши мумкин. Юқоридаги каби мавзуларда ўтказиладиган сессияларда аудит «чарчоғи»ни бартараф этиш бўйича халқаро тажрибалар ўрганилиши фойдадан ҳоли бўлмайди.

Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ИТМФ) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (ИАФ) нинг йиллик анжумани доирасида тўқимачилик ва сунъий толалар мавзусида сессия ўтказилди.
Унда дунё бўйича тола бозоридаги ютуқлар, ривожланиш йўллари, табиий толалар таъминотидаги узилишлар ва полистер синтетик толасининг аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Пахта ва полиэстер аралашмаси билан тайёрланган матолар кўплаб текстиль маҳсулотларида қўлланилади.
Миллий ва халқаро бозорларда бу аралашма билан тайёрланган матоларга талаб юқори. Полиэстер намликни камроқ ўтказади, натижада матонинг қулайлик даражасини оширади. Тадбирда ҳам аралаш матолар тайёрлаш тўғри йўналиш экани ва бу бўйича маҳсулотлар ҳажмини ошириш кераклиги таъкидланган.

ITMF ва IAF'нинг йиллик анжумани доирасида айни вақтда “1-Бош Ассамблея сессияси: Ўзбекистондаги тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати” мавзусида сессия бўлиб ўтмоқда.
👉 Сессияни жонли эфирда кузатиб боринг
👉 Сессияни жонли эфирда кузатиб боринг
Қимматлашаётган олтин захираларимизни янги рекорд даражага кўтарди
Август ойи давомида халқаро захираларимиз 1 751,2 млн.долларга кўпайган ва 1 сентябрь ҳолатига 39 153,5 млн.долларга етган. Бу очиқ маълумотлар мавжуд даврдаги янги рекорд даража. Қайд этиш лозимки, захираларимиз қолдиғининг ошаётгани фақат бир омил — олтин нархининг қимматлашаётганига боғлиқ.
Ой давомида захираларнинг валюта қисми 503,1 млн.долларга кўпайган ва 9 191,3 млн.долларни ташкил этган. Захираларнинг валюта қисми ошгани ўтган ойда 300-350 минг унция ёки 760-880 млн.долларлик олтин сотилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Захираларнинг олтин қисми, гарчи унинг физик ҳажми 10 минг унцияга қисқарганига қарамай, 1 240,4 млн.долларга, 30 397,1 млн.долларгача кўпайган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари