Temur Poyonov️️
3.57K subscribers
5.18K photos
623 videos
10 files
1.62K links
©️ 𝐒𝐡𝐚𝐱𝐬𝐢𝐲 𝐛𝐥𝐨𝐠

🇺🇿
Download Telegram
#танқид

Ҳар йили 1 октябрь яқинлашса, ўқитувчиларга совға олиш масаласи трендга чиқади. Нима эмиш, ўқувчилар синф раҳбарига совға олиш учун пул йиғаётганмиш... Қанчадан? Йигирма минг ё ўттиз минг... Борингки, ана эллик минг! Буям мажбурий эмас, бермайман деганидан тортиб ололмайди.

Ўртоқлар, миллонер ўқитувчини кўрганмисиз? Балки, бордир, аммо мен кўрмаганман! Бир йилда бир марта болангизнинг устози учун 30 минг берсангиз, нима бўпти!? Нима беради ўзи шу пулга?! Тузукроқ кафега кирсангиз, бир коса овқат бермайди. Аммо шунга ҳам ҳар йили дод-вой!

Бизникилар 20 минг сўмдан йиғаётган экан. 15 нафар ўқувчи 20 минг сўмдан берса, 300 минг сўм пул бўлади. Бечора ўқитувчи то шу 300 минг сўм "унутилгунча биров билиб қолмадимикан, ҳеч ким ҳеч нарса демасмикан, деб жони ҳалак... Ҳимматни баланд қилинг, бу дунёда совға-салом бериладиган зотларнинг аввалида ўқитувчилар туради!

© Алишер Назир

@temurpoyonovv
#танқид

Бундан ўн йиллар аввал Шарқий Европа ҳаво йўллари компанияларидан бирида учишдан аввал, рўйхатдан ўтишда менга ҳалол таом беришларини сўрадим. Масъул ҳалол таомнинг нималигини билмади. Ундан "кошер" нималигини сўраганимда, "биламан", деди. Шунда ундан сўрадим:
— Қандай қилиб умумий сони ўттиз миллионга ҳам бормайдиган яҳудийларнинг кошери ҳақида биласизу, бир ярим миллиардга яқин бўлган мусулмонларнинг Ҳалол таоми ҳақида билмайсиз?, — дедим. Шунда масъул:
— Сиз биздан ҳалол таом сўраётган биринчи мусулмонсиз, — деди.

© Саид Комил
📔 #ибрат #танқид

Кўр ва шол дўст эканлар. Кўр шолни аравачага солиб, етаклаб юрар, шол кўр учун — кўз, кўр эса шол учун оёқ-қўл экан. Шу тариқа бир-бирларининг нуқсонларини тўлдириб, биргаликда истиқомат қилар эканлар. У пайтлар тиббиёт ривожланиб, уларнинг дардларига даво топилган бўлса-да, булар фақирликлари учун муолажага пуллари етмай, шу аҳволга сабр қилиб юравереришибди.

Кунларнинг бирида икки дўст саҳронинг нариги томонидаги қўшни шаҳарга йўл олибди. Йўлда кетарканлар, шолнинг кўзи бир кўза олтинга тушибди.
— Олтин! — дебди шол.
— Қаерда? — сўрабди кўр.
— Уни мен кўрдим, олтин меники, бироқ сени ҳам насибасиз қолдирмайман, шу шартимни қабул қилиб, қасам ичсанг, айтаман, — дебди шол.
— Унга менинг қўлим биринчи тегиб, мен уни кўтариб юрадиган бўларканман, ҳаммаси меники бўлиши тўғрироқ, аммо майли, сенга ҳам бераман, — дебди кўр.

Бир неча соат баҳслашиб, тортишиб, ким хазинанинг барчасига ёки кўпроғига ҳақлироқ экани даъвосига далиллар келтириш билан ҳолдан тойибдилар. Орадан анча вақт ўтгач, бир соғлом киши уларнинг олдидан ўтиб қолибди. Уларга қараб, аҳволни тушунгач, роса иккаласининг устидан кулиб масхара қилибди-да, хазинани ўзига олиб, уларни саҳрода қолдириб кетибди....

Бугунги кунимизда бир-бирларига эҳтиёжлари бўла туриб, бутун кучларини ўзларининг ҳақ эканларини исботлашга сарфлаётган мусулмон тоифалар ва ўлкалар аҳволи мана шу кўр билан шолнинг нодонлиги кабидир. Муроса қилиб, хазиналарини ҳамжиҳатликда ўзларини муолажа қилишга сарфлаганларида эди, балки иккалалари ҳам шифо топиб, бахтиёр яшашарди...

🥇 @TemurPoyonovv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

🕊TemurPoyonovv |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM