Temuriy.uz
2.08K subscribers
2.83K photos
49 videos
25 files
446 links
Xalqaro Amir Temur jamoat fondi
Download Telegram
ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Бироз аввал Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қирғиз Республикаси бўлими бошлиғи Аҳмад полвон Раҳимов ва Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари ташриф буюришди. Уларни Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кутиб олди.
Суҳбат давомида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қирғиз Республикаси бўлимининг жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан қисқача ҳисоботи билан танишиб чиқилди сўнгра иккинчи ярим йиллик давомида амалга оширилиши зарур ишлар юзасидан, жумладан келгуси йили халқаро миқёсда кенг нишонланадиган – Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллик юблейи муносабати билан ҳудудий бўлим вакилларига тайёргарлик ишлари юзасидан топшириқлар берилиб, турли таклифлар муҳокама қилинди.
Суҳбат сўнгида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси меҳмонларга Фонд томонидан нашр этилган китоблар тўпламларидан совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Web-sayt | Telegram | Facebook
🔥2
#ҳудудлардан_хабарлар

АМИР ТЕМУР МАЪРИФАТИ ВА МАЪНАВИЯТИ

Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази билан бирга Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" муносабати билан "Aмир Темур маърифати ва маънавияти" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зуҳра Бегим иштирок этилиб, иштирокчиларга бобомиз ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маҳъумотлар бериб ўтди. Шунингдек, йиғилганларга ўз шеърларидан ўқиб берди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Web-sayt | Telegram | Facebook
#ҳудудлардан_хабарлар

ОЗАРБАЙЖОНДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17-18 июль кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида машҳур озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳабзода таваллудининг 100 йиллигига бағишланган халқаро илмий-адабий конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда Ўзбекистондан Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси ўринбосари, адабиётшунос олим, профессор Алимбеков Адҳамбек Камалович иштирок этиб, маъруза қилди. Олим ўз нутқида, аввало Бахтиёр Ваҳобзода ижодига тўхталди. Сўнгра икки қардош мамлакатнинг адабий алоқалари бир неча поғона юксалгани ҳақида сўзлаб, Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон адабиётида тутган ўрни ҳамда Амир Темур тўғрисида ёзилган биринчи асар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Web-sayt | Telegram | Facebook