Тайинлов, истеъфо ва жазолар
21.2K subscribers
553 photos
1 video
2.06K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Шеробод тумани ҳокимлиги бош юрисконсулти Салохиддинов Ботир Турсунпўлатовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган;
иш фаолиятидаги вазифалар бажарилишини тўлиқ ва белгиланган муддатда бажармаган.

#Сурхондарё #Шеробод #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Жарқўрғон тумани ҳокимининг қуйидаги ўринбосарларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:

қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича Шокиров Шавкатжон Юлдошалиевич;
инвестициялар, саноат ва савдо бўйича Шерданақулов Жамолиддин Тўлқинович;
ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича Раджабов Анвар Уралович.

Сабаби:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

#Сурхондарё #Жарқўрғон #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#рағбат

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қуйидаги ходимлари 1 ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирилди:

тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари Сатторов Шавкат Хайруллаевич;
тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи бош мутахассиси Бўронов Шуҳрат Ғаффорович;
молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар котибиятининг биринчи тоифали мутахассиси Турдиев Шуҳрат Ғайрат ўғли.

Сабаби:

“Сайхунобод тажрибаси” асосида белгиланган мақсадли кўрсаткичларни ҳамда ўзларига бириктирилган топшириқларни вақтида ва сифатли бажарган.

#Сурхондарё

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Музработ тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тўраназаров Журъат Абдимурод ўғлига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сонли қарор 1-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминламасдан, доимий иш ўринлари яратилиши, камбағалликни қисқартириш, аҳоли томорқаси ва ижара ерларда экинларни экиш ишларини суст ташкил этган.

#Сурхондарё #Музработ

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Музработ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Бозоров Акмал Одинақуловичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйган;
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги президент ва ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар ижросини ўз ҳолига ташлаб қўйган;
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 43-сонли қарорида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилишини таъминланмаган.

#Сурхондарё #Музработ

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Музработ тумани ҳокимининг қуйидаги ходимларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:

Янги диёр МФЙ бўйича хотин-қизлар фаоли Исақова Зулфизар Чориевна;
Янги диёр МФЙ бўйича ёрдамчиси Рахимова Дилбар Нормуродовна.

Сабаблари:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйган;
президент ва ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар ижросини ўз ҳолига ташлаб қўйган;
2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарорда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва лозим даражада бажарилиши таъминламаган.

#Сурхондарё #Музработ #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Жарқўрғон тумани ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича етакчи мутахассиси Эрназаров Атхам Алиқул ўғлига ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

#Сурхондарё #Жарқўрғон #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#рағбат

Қизириқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Поянов Отабек Эшмўминович 1 ойлик иш ҳақи миқдорида рағбатлантирилди.

Сабаби айтилмаган.

#Сурхондарё #Қизириқ

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#рағбат

Музработ тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Тўраев Омонжон Сувоновичга лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида устама белгиланди.

Сабаби айтилмаган.

#Сурхондарё #Музработ

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#таъзия

Узун тумани ҳокимининг Янги ҳаёт МФЙ бўйича хотин-қизлар фаоли Сотиболдиева Шоирахон Икромовна вафот этди.

#Сурхондарё #Узун

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун